Рахматов Бахтиёр Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали бавосилни жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4705.
Илмий раҳбар: Хўжабаев Сафарбой Тухтабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Ибатуллин Артур Албертович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
«LigaSure» замонавий электрожарроҳлик технологияларидан фойдаланган ҳолда сурункали бавосилни жарроҳлик даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геморроидэктомиядан кейинги иккиламчи қон кетишининг олдини олиш ва ички геморроидал тугунларни самарали йўқотиш мақсадида LigaSure аппарати ёрдамида миниинвазив шиллиқости геморроидэктомия усули такомиллаштирилган;
LigaSure технологиясининг қўлланилиши тўқималарнинг тез тикланишига олиб келиб, реабилитация даврини анъанавий усулларга нисбатан сезиларли даражада қисқартириши билан илмий жиҳатдан асосланган;
сурункали бавосилни LigaSure аппарати ёрдамида жарроҳлик йўли билан даволаш Миллиган–Морган усулининг НИИ проктология II модификациясига нисбатан операция вақти, оғриқ синдроми, асоратлар частотаси ва касалликнинг қайталанишини камайтириш бўйича юқори самарадорликка эришиши билан устунлиги исботланган;
LigaSure қурилмасидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган миниинвазив геморроидэктомия усули II–IV босқичдаги сурункали бавосилни тезкор ва узоқ муддатли клиник барқарорликка эга ҳолда даволаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали бавосилни жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 16.11.2024 й. 09/34-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: геморроидэктомиядан кейинги иккиламчи қон кетишининг олдини олиш ва ички геморроидал тугунларни самарали йўқотиш мақсадида LigaSure аппарати ёрдамида миниинвазив шиллиқости геморроидэктомия усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 17.10.2024 й. 3821-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.10.2024 й. 377-U-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги иккиламчи қон кетишининг олдини олиш учун LigaSure аппарати ёрдамида геморроидэктомия усули такомиллаштирилди ва операциядан кейинги асоратларни камайтирадиган сурункали бавосилларни ички локализацияда шиллиқ ости геморроидэктомия усули асосланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 5 кун учун 2576480 сўм (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 855300 сўм сарфланади. «LigaSure» биполяр электрохирургияси ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 2 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 1110500 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: Сурункали бавосилни даволашда операция босқичларида «LigaSure» қурилмасини қўллаш орқали амалга оширилган янги усуллар юқори самарадорликка, патогенетик жиҳатдан асосланган ва радикал усуллар бўлиб, улар операциянинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини яхшилашга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: LigaSure технологиясининг қўлланилиши тўқималарнинг тез тикланишига олиб келиб, реабилитация даврини анъанавий усулларга нисбатан сезиларли даражада қисқартириши билан илмий жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 17.10.2024 й. 3821-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.10.2024 й. 377-U-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: LigaSure қурилмаси ёрдамида геморроидэктомия тўқималарнинг тезроқ тикланиши билан бирга келади, бунинг натижасида реабилитация даври камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умумий ўртача 1280600 сўм сарфланади (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган «LigaSure» дан фойдаланиш натижасида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3821500 сўмни ташкил етади. Хулоса: Сурункали бавосилни даволашда «LigaSure» биполяр электрокоагуляциясини қўллаш анъанавий геморроидэктомияга қараганда яранинг тезроқ тикланишини таъминлайди, шунинг учун реабилитация даври қисқаради.
учинчи илмий янгилик: сурункали бавосилни LigaSure аппарати ёрдамида жарроҳлик йўли билан даволаш Миллиган–Морган усулининг НИИ проктология II модификациясига нисбатан операция вақти, оғриқ синдроми, асоратлар частотаси ва касалликнинг қайталанишини камайтириш бўйича юқори самарадорликка эришиши билан устунлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 17.10.2024 й. 3821-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.10.2024 й. 377-U-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сурункали бавосилни ушбу биполяр электрокоагуляция аппарати ёрдамида жарроҳлик амалиёти билан даволаш ҳар томонлама (операция давомийлиги, операциядан кейинги оғриқ синдроми, беморнинг касалхонада бўлиш вақти, асоратларнинг частотаси, вақтинча ногиронлик ва касалликнинг қайталаниши) Миллиган-Морган усули НИИ проктология II модификациясига нисбатан устунроқ ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: «LigaSure» ускунаси ёрдамида геморроидэктомия операциясидан кейинги даврда оғриқнинг интенсивлигининг камайганлиги билан одатда умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Хулоса: «LigaSure» аппарати ёрдамида амалга оширилган геморроидэктомия Миллиган-Морган усулига қараганда самаралироқ бўлиб, у яқиндаги (26,4% дан 10,6% га) ва узоқ муддатли (12,2% дан 2,7% га) операциядан кийиноқ муаммоларнинг камайишини таъминлайди, шунингдек, анъанавий геморроидэктомия билан солиштирганда тизимли шикастланишлар, сигап сифатидаги оғриқлар ва антикогулянтлардан фойдаланишнинг камайишига ёрдам беради.
тўртинчи илмий янгилик: LigaSure қурилмасидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган миниинвазив геморроидэктомия усули II–IV босқичдаги сурункали бавосилни тезкор ва узоқ муддатли клиник барқарорликка эга ҳолда даволаш асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 17.10.2024 й. 3821-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.10.2024 й. 377-U-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: LigaSure қурилмаси ёрдамида геморроидэктомиянинг ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган миниинвазив усулларидан фойдаланиш II-IV босқичдаги сурункали бавосилни тезда ва узоқ муддатли даволашнинг яхши натижаларини олиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 6893350 сўм (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра) сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 20% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: «LigaSure» аппарати билан ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган геморроидэктомия усуллари билан сурункали бавосилни операция қилиш натижаларидан 94,1% дан 94,6% гача яхши, 5,4% дан 5,9% гача эса қониқарсиз натижалар олинди. Бунга нисбатан назорат гуруҳида яхши натижалар 84,4%, қониқарсиз натижалар эса 6,7% ташкил этди.