Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабов Нурбек Гафуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экспериментал пневмосклерозда юракдаги морфологик ўзгаришлар ва унинг анор данаги мойи билан даволаш самарадорлиги” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2634
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти  
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал пневмосклерозда оқ зотсиз каламушлар юрагидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар ва уларни анор данаги мойи билан даволаш самарадорлигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постнатал онтогенезда меъёрда ва ўпка пневмосклерозида юракнинг органометрик кўрсаткичларининг ўсиш суръатлари баҳоланиб, тажрибада юрак нисбий вазнининг катталашуви асосланган;
ўпка пневмосклерози таъсирида юрак структур тузилмалари ва микроциркулятор ўзан томир кўрсаткичларининг патологик ошиши исботланган;
илк маротаба пневмосклероз касаллиги фонида юракдаги строма-кардиомиоцитар нисбат ўрганилган ва унинг қон-томирлар, бириктирувчи тўқима, кардиомиоцитлар юзаси билан боғлиқлиги асосланган;
иммуногистокимёвий текширишда ўпка пневмосклерози фонида коррекция мақсадида қўлланилган анор данаги мойининг юрак кардиомиоцитлари пролифератив фаолиятини кучайтириши, лейкоцитлар билан инфилтрация даражасини камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экспериментал пневмосклерозда юракдаги морфологик ўзгаришлар ва унинг анор данаги мойи билан даволаш самарадорлиги натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: постнатал онтогенезда меъёрда ва ўпка пневмосклерозида юракнинг органометрик кўрсаткичларининг ўсиш суръатлари баҳоланиб, тажрибада юрак нисбий вазнининг катталашуви асосланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 июнда 23-м/049-сон билан тасдиқланган «Пневмосклерозда юракда юзага келадиган морфологик ўзгаришларни аниқлашни мувофиқлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали бўйича 21.11.2024 йилдаги 01-55-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.11.2024 йилдаги 4157-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий певмосклерозда юракдаги морфологик кўрсаткичлар ва уларга анор данаги мойининг таъсири бўйича комплекс ёндашув беморларнинг турмуш тарзини, хаёт сифатини яхшилашга, даволаш самарадорлигини оширишга ва ногиронликни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: пневмосклерозда юракдаги морфологик ўзгаришлар ва унинг анор данаги мойи билан даволашни самарадорлигини амалга ошириш механизмининг ишлаб чиқилганлиги асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди;
иккинчи илмий янгилик: ўпка пневмосклерози таъсирида юрак структур тузилмалари ва микроциркулятор ўзан томир кўрсаткичларининг патологик ошиши исботланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 июнда 23-м/049-сон билан тасдиқланган «Пневмосклерозда юракда юзага келадиган морфологик ўзгаришларни аниқлашни мувофиқлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали бўйича 21.11.2024 йилдаги 01-55-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.11.2024 йилдаги 4157-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий певмосклерозда юракдаги морфологик кўрсаткичлар ва уларга анор данаги мойининг таъсири бўйича комплекс ёндашув беморларнинг турмуш тарзини, хаёт сифатини яхшилашга, даволаш самарадорлигини оширишга ва ногиронликни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: пневмосклерозда юракдаги морфологик ўзгаришлар ва унинг анор данаги мойи билан даволашни самарадорлигини амалга ошириш механизмининг ишлаб чиқилганлиги асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди;
учинчи илмий янгилик: илк маротаба пневмосклероз касаллиги фонида юракдаги строма-кардиомиоцитар нисбат ўрганилган ва унинг қон-томирлар, бириктирувчи тўқима, кардиомиоцитлар юзаси билан боғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 июнда 23-м/049-сон билан тасдиқланган «Пневмосклерозда юракда юзага келадиган морфологик ўзгаришларни аниқлашни мувофиқлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали бўйича 21.11.2024 йилдаги 01-55-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.11.2024 йилдаги 4157-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий певмосклерозда юракдаги морфологик кўрсаткичлар ва уларга анор данаги мойининг таъсири бўйича комплекс ёндашув беморларнинг турмуш тарзини, хаёт сифатини яхшилашга, даволаш самарадорлигини оширишга ва ногиронликни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: пневмосклерозда юракдаги морфологик ўзгаришлар ва унинг анор данаги мойи билан даволашни самарадорлигини амалга ошириш механизмининг ишлаб чиқилганлиги асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди;
тўртинчи илмий янгилик: иммуногистокимёвий текширишда ўпка пневмосклерози фонида коррекция мақсадида қўлланилган анор данаги мойининг юрак кардиомиоцитлари пролифератив фаолиятини кучайтириши, лейкоцитлар билан инфилтрация даражасини камайтириши исботланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 июнда 23-м/049-сон билан тасдиқланган «Пневмосклерозда юракда юзага келадиган морфологик ўзгаришларни аниқлашни мувофиқлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали бўйича 21.11.2024 йилдаги 01-55-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.11.2024 йилдаги 4157-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий певмосклерозда юракдаги морфологик кўрсаткичлар ва уларга анор данаги мойининг таъсири бўйича комплекс ёндашув беморларнинг турмуш тарзини, хаёт сифатини яхшилашга, даволаш самарадорлигини оширишга ва ногиронликни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: пневмосклерозда юракдаги морфологик ўзгаришлар ва унинг анор данаги мойи билан даволашни самарадорлигини амалга ошириш механизмининг ишлаб чиқилганлиги асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish