Узакова Умида Рузиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2024.3.PhD/Iqt4597
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тоѕҳкент давлат транѕрорт универѕитети
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат траснпорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий раҳбар: Саидов Машъал Самадович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар:
Ходжаева Нодирахон Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Буриев Ҳаким Тошимович, в.б. И.ф.н.;
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар бошқарув механизмини такомиллаштириш борасида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “бошқарув жараёнидаги циклик муаммоларни бартараф этишнинг ташкилий тизими” қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналар менежментининг ташкилий интеграцион функсиясига ходимлар ўртасида масъулият ва жавобгарликни тенг тақсимланиши, ички ва ташқи таъсирлардан ҳимояланиш, ходимларнинг билим даражасини ошириш кўникмаларини шакллантиришнинг мотивацион элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг бошқарув самарадорлигида мувозанатли риск менежментини таъминлашга йўналтирилган фаолиятда бошқарув сифати баҳоси (β_1=0,305), ходимларни рағбатлантириш (β_2=0,416), ишчиларнинг демографик ҳолати (β_3=0,085) ҳамда рақамлаштириш ижобий ва малакавийлик даражасининг ахамияциз таъсири асосланган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, бозорда рақобат муҳитига мослашиш бўйича рақобатбардош бошқарув стратегияси (РС=49%) ва амалдаги бошқарув стратегияси (АС=51%) ўртасидаги самарадорликнинг оптимал нисбати асосланган;
Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулот сотишдан тушумининг бошқарув харажатлари турли даражаларига кўра 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларининг ссенарий вариантлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув механизми такомиллаштирилиши юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “бошқарув жараёнидаги циклик муаммоларни бартараф этишнинг ташкилий тизими”ни қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналар менежментининг ташкилий интеграцион функсиясига ходимлар ўртасида масъулият ва жавобгарликни тенг тақсимланиши, ички ва ташқи таъсирлардан ҳимояланиш, ходимларнинг билим даражасини ошириш кўникмаларини шакллантиришнинг мотивацион элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 02/15-3583-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Оҳангаронтцемент» акциядорлик жамиятида менежментининг ташкилий интеграцион функсиясига янги мотивацион элементларни киритиш асосида такомиллаштиришда, унинг бошқарув тузилмаси қайта ташкил этишда ва корхонанинг бошқарув ходимларининг самарадорликнинг асосий (КПИ) қўрсаткичлари 2022-йилга нисбатан 2023-йилда 4,2 фоизга ошириш имкониятини яратиб, бошқарув ходимларининг мехнат унумдорлиги 8,2 фоизга оширишга эришилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг бошқарув самарадорлигида мувозанатли риск менежментини таъминлашга йўналтирилган фаолиятда бошқарув сифати баҳоси (β_1=0,305), ходимларни рағбатлантириш (β_2=0,416), ишчиларнинг демографик ҳолати (β_3=0,085) ҳамда рақамлаштириш ижобий ва малакавийлик даражасининг ахамияциз таъсири асосланган таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 02/15-3583-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш асосида «Бекободцемент» ва «Оҳангаронцемент» аксионерлик жамиятида бошқарув харажатларида риск менежменти учун харажатларни режалаштириш тизими қайта кўриб чиқилган ва ишчиларнинг демографик холати бўйича ўртача ёш даражаси 2022-йилдаги 30-45 ёшгачан бўлганларнинг салмоғини оширишга эришилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, бозорда рақобат муҳитига мослашиш бўйича рақобатбардош бошқарув стратегияси (РС=49%) ва амалдаги бошқарув стратегияси (АС=51%) ўртасидаги самарадорликнинг оптимал нисбати бўйича таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 02/15-3583-сонли маълумотномаси). Натижада «Оҳангаронцемент» аксионерлик жамиятининг бошқарув фаолиятига жорий этилган ҳамда корхонада мослашувчан бошқарув стратегияларига ўтилган ва бошқарув ҳаражатлари 16,4 фоизга қисқартирилиб, ходимлар иш ҳақини самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (КПИ) асосида тўлаш тартиби жорий этилган;
Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулот сотишдан тушумининг бошқарув харажатлари турли даражаларига кўра 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларининг ссенарий вариантлари ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 02/15-3583-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликда назарда тутилган таклифлар «Оҳангаронцемент» аксионерлик жамиятининг 2030-йилгача бўлган бизнес режаси ишлаб чиқилган, корхонада мослашувчан бошқарув стратегияларига ўтилган ва бошқарув ҳаражатлари 14,6 фоизга қисқартиришга эришилган.