Sayt test rejimida ishlamoqda

Рафиқова Гулноза Валижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда давлат хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш: сиёсий-ҳуқуқий асослар ва институционал трансформация 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ss230
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Муқимжон сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Турсунмуратов Турдимурат Махаматкулович сиёсий фанлар доктори, доцент. 
Эргашев Баходир Хожиқурбонович  фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик унуверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат хизмати кўрстиш тизимини тадқиқ этиш ва уни ривожлантириш усуллари ва механизмларини ишлаб чиқиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: давлат бошқарувининг марказлашган ва децентрализациялашган элементларини уйғунлаштиришга қаратилган давлат хизмати кўрсатиш тизимини трансформация қилишнинг миллий модели ишлаб чиқилиб, уни амалиётга жорий этиш зарурати илмий аосоланган;
фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган механизмларни такомиллаштириш ҳамда унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти давлат хизмати кўрсатишда “фуқароларга йўналтирилган ёндашув” консепсиясининг Ўзбекистон шароитидаги ўзига хос жиҳатларини очиб бериш орқали асослантирилди; 
давлат хизматлари тизимининг самарадорлигини ошириш учун ҳуқуқий, ташкилий ва замонавий инновацион механизмларини инобатга олиб, давлат бошқаруви институционал ривожининг келгуси истиқболларини белгилаш учун Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини “Ижтимомй давлат” консепсиясидан келиб чиқиб модернизация қилиш зарурати илмий асослантирилди; 
муайян давлатнинг давлат хизматларининг глобал сиёсий мезонларга мувофиқлашуви давлатнинг глобал рейтинглардаги ўрнини белгилаши ҳамда “Доинг Бусинесс” индекси ёки электрон ҳукумат ривожланиши рейтингидаги натижалари давлатнинг ташқи сиёсий имижини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда давлат хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат бошқарувининг марказлашган ва децентрализациялашган элементларини уйғунлаштиришга қаратилган давлат хизмати кўрсатиш тизимини трансформация қилишнинг миллий модели ишлаб чиқилиб, уни амалиётга жорий этишга оид таклифлардан Наманган вилояти Адлия бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (2025-йил 1-мартдаги 24/24-сонли далолатномаси). Натижада Наманган вилояти адлия бошқармасининг  2024-йил 18-январда тасдиқланган давлат хизмати марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг  ички меҳнат тартиб-қоидаларини ишлаб чиқишда диссерцсия материаллари асос бўлган;
фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган механизмларни такомиллаштириш ҳамда унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти давлат хизмати кўрсатишда “фуқароларга йўналтирилган ёндашув” консепсиясининг Ўзбекистон шароитида қўллаш орқали амалга ошириш мумкинлигига оид фикрларидан Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган(2024-йил 12-мартдаги 06/18-1017-сонли далолатномаси). Натижада  Наманган вилояти ҳокимининг 2022-йил 8-ноябрдаги жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги қарорига мувофиқ янгиланган низомнинг 5-сонли банди ишлаб чиқилган;
давлат хизматлари тизимининг самарадорлигини ошириш учун ҳуқуқий, ташкилий ва замонавий инновацион механизмларини инобатга олиб, давлат бошқаруви институционал ривожининг келгуси истиқболларини белгилаш учун Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини “Ижтимомй давлат” консепсиясидан келиб чиқиб модернизация қилишга оид фикрларидан Ўзбекистон либерал демократик партияси Наманган вилояти кенгаши фаолиятида фойдаланилган (2024-йил 28-февралдаги 01-31/14-сонли далолатномаси). Натижада  Ривожланган давлатлар - АҚШ, Япония ва Сингапурда давлат хизмати кўрсатишнинг инновацион усуллари ва янги шакллари – маҳаллий давлат органлари, хусусий сектор ва ННТнинг давлат хизмати кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлиги, бу соҳада ижтимоий менежмент ва хизмат кўрсатиш самарасини ошириш моделларининг Ўзбекистондаги давлат хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги аҳамияти тадқиқ этилди. Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши ЎзЛиДеП депутатлик гурухининг маҳаллий давлат органлари билан хамкорликда Наманган шаҳри ва туманлардаги 182 та умумталим мактаблари, 172 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 46 та тиббиёт марказларининг 2023-2024 -йилларда  куз ва қиш мавсумига тайёргарлиги борасидаги амалга  оширилган  ишларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганишга хизмат қилган; 
муайян давлатнинг давлат хизматларининг глобал сиёсий мезонларга мувофиқлашуви давлатнинг глобал рейтинглардаги ўрнини белгилаши ҳамда “Доинг Бусинесс” индекси ёки электрон ҳукумат ривожланиши рейтингидаги натижалари давлатнинг ташқи сиёсий имижини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигига оид фикрларидан Наманган вилояти маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими фаолиятида фойдаланилган (2025-йил 27-мартдаги 02-07/060-сонли далолатномаси). Натижада Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора тадбирлар дастурининг 2-йўналишида белгиланган “Таълим тарбия ташкилотларининг маънавий-маърифий йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган чора тадбирлар”  26-27-бандига асосан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш бўйича семинар тренинглар ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириш, кенгашларда  ҳисоботларни эшитишни йўлга қўйишга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish