Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоштемиров Шоҳруҳ Тошпўлатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳолининг реал даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt3962.
Илмий раҳбар: Хажиев Бахтиёр Душабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Равшан Аминбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон Давлат Университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида аҳолининг реал даромадларини оширишни давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “аҳолининг реал даромадлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни муайян вақт оралиғида аҳоли томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги даромадларга уларнинг сотиб олиш қобилияти билан бир қаторда умумий ижтимоий ва иқтисодий фаровонликни акс эттирувчи индикатор сифатида қараш орқали такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра аҳоли даромадларини шакллантириш усуллари, дастаклари, қоида ва меъёрлари ҳамда иқтисодий муносабатларини ўз ичига олувчи даромадларнинг шаклланиш механизми аҳолининг турли гуруҳлари учун даромадларнинг манбалари ва уларнинг ўсиш стратегияларини аниқлашга ёрдам берувчи инновациялар, рақамли технологиялар, давлат сиёсати ва глобал иқтисодий жараёнлар уйғунлиги асосида такомиллаштирилган;
статистик таҳлиллар асосида аҳолининг реал даромадларини ҳудудий жиҳатдан турли тоифаларга ажратиш орқали “яшил ҳудуд” ва “қизил ҳудуд” даражаларига кўра фарқлаш ҳамда даромадлар даражасини тартибга солишга йўналтирилган грант ва субсидияларнинг табақалаштирилган миқдорини белгилаш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда аҳоли реал даромадларини оширишнинг зарурий шартлари ҳамда уни амалга ошириш механизмларининг корреляцион ва регрессион таҳлиллари асосида 2030-йилга қадар аҳоли реал даромадларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолининг реал даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “аҳолининг реал даромадлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни муайян вақт оралиғида аҳоли томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги даромадларга уларнинг сотиб олиш қобилияти билан бир қаторда умумий ижтимоий ва иқтисодий фаровонликни акс эттирувчи индикатор сифатида қараш орқали такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртларининг 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва 310 000-“Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги  302-сонли,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 31-майдаги 169-сонли буйруқлари). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларни тайёрлашда фойдаланиш бакалавриат ва магистратура талабаларида “номинал даромад” ва “реал даромад” иқтисодий категорияларининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
назарий-услубий ёндашувга кўра аҳоли даромадларини шакллантириш усуллари, дастаклари, қоида ва меъёрлари ҳамда иқтисодий муносабатларини ўз ичига олувчи даромадларнинг шаклланиш механизми аҳолининг турли гуруҳлари учун даромадларнинг манбалари ва уларнинг ўсиш стратегияларини аниқлашга ёрдам берувчи инновациялар, рақамли технологиялар, давлат сиёсати ва глобал иқтисодий жараёнлар уйғунлиги асосида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртларининг 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва 310 000-“Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт” номли дарслик тайёрлашда ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги  302-сонли,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 31-майдаги 169-сонли буйруқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 11-апрелдаги 01/00-03/10-3297-сон хатига мувофиқ маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бакалавриат ва магистратура талабаларида аҳолининг реал даромадлари шаклланиш механизмлари борасидаги назарий-услубий тушунчаларни кенгайтириш имкони яратилган;
статистик таҳлиллар асосида аҳолининг реал даромадларини ҳудудий жиҳатдан турли тоифаларга ажратиш орқали “яшил ҳудуд” ва “қизил ҳудуд” даражаларига кўра фарқлаш ҳамда даромадлар даражасини тартибга солишга йўналтирилган грант ва субсидияларнинг табақалаштирилган миқдорини белгилаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан аҳолининг реал даромадларини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 11-апрелдаги 01/00-03/10-3297-сон хатига мувофиқ маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга қўллаш асосида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, жумладан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва “лабор-мигратион” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда “уста-шогирд” мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш таклифи амалиётга жорий этилган;
Ўзбекистонда аҳоли реал даромадларини оширишнинг зарурий шартлари ҳамда уни амалга ошириш механизмларининг корреляцион ва регрессион таҳлиллари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган аҳоли реал даромадларининг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан аҳолининг реал даромадларини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 11-апрелдаги 01/00-03/10-3297-сон хатига мувофиқ маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш  мамлакатимизда аҳоли реал даромадларини оширишнинг тизимли йўналтирилган иқтисодий воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish