Рахимов Алишер Шарофидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Янги Ўзбекистоннинг маънавий юксалиш жараёнида ёшлар ватанпарварлиги феноменининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal1239
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамилевна педагогика фанлари доктори(DSc), профессор, Маматов Обидхон Ваққосович фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ёшлар ватанпарварлиги феноменининг ижтимоий-фалсафий омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида ватанпарварлик феномени амалий характерга эга ижтимоий ҳодиса сифатида ғоявий-мафкуравий ва ахлоқий-руҳий хатарнинг олдини олиб, фуқароларда ижтимоий масъулиятини оширувчи ватанпарварлик элементлари (миллий тарих, анъана, ғъоя, бурч ва масъулият) таъсирида жамиятдаги салбий ҳодисаларни бартараф этиши илмий асосланган;
жамиятнинг маънавий юксалиш жараёнида ёшлар ватанпарварлиги феноменининг идентификация (маълум бир миллатга мансублик), мобиллик (шахснинг фуқаролик онгини ривожлантириш) ва бирлаштирувчи (миллатнинг бир бутунликка интеграциялашуви) мезонларини такомиллаштириш, шахсда инсонпарварлик туйғусини мустаҳкамлаши фалсафий очиб берилган;
жамиятнинг маънавий юксалиш жараёнида ватанпарварлик тарбияси тизимини ислоҳ қилиш асосида ёшлар тафаккурини реал ва ҳаётий мақсадлар билан бойитиш орқали уларни жамиятда учраётган ватанфурушлик иллатларига қарши фаол курашишга даъват этиш ва шу асосида уларда ватанпарварлик, фидойилик, садоқатлилик фазилатларини юксалтириш имкониятлари аниқланган;
Янги Ўзбекистоннинг маънавий юксалиш жараёнида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-маънавий вазифалари ва истиқболлари, ватанпарварликни намоён қилган тарихий шахслар, қаҳрамонлар ва ватанпаварлик идеалларига бўлган ишончни анъана, қадрият, тарихий-маданий мерос каби этномаданий ва акиологик воситалар ҳамда маънавий тарбия технологиялари орқали кучайтиришига устуворлик бериш асосида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистоннинг маънавий юксалиш жараёнида ёшлар ватанпарварлиги феноменининг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
маънавий юксалиш жараёнида ёшлар ватанпарварлиги феномени ғоявий-мафкуравий, ахлоқий-психологик, ҳарбий-техник хавф-хатарнинг олдини олишга сафарбарлик қобилияти билан боғлиқ сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган яхлит ижтимоий-фалсафий механизм эканлиги очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 29 мартдаги 02-06-429-сонли Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Янги Ўзбекистоннинг маънавий юксалиш жараёнида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-маънавий шарт-шароитларини асослашга хизмат қилган.
маънавий юксалиш жараёнида ёшлар ватанпарварлиги феноменининг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида ватанпарварликни мустаҳкамловчи (рационал, прагматик) ва аксинча уни емирувчи (девиантлик, маргиналлашув, космополитик) омил ва ёндашувлар ижтимоий-фалсафий ёндашув асосида очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2024 йил 26 мартдаги 04/11-2279-сон Маълумотномаси). Натижада, жамиятнинг маънавий юксалиш жараёнида ватанпарварлик тарбияси тизимини модернизациялаш асосида фидойилик ва садоқатлилик фазилатларини юксалтириш имкониятларини такомиллаштиришга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
жамиятнинг маънавий юксалиш жараёнида ватанпарварлик тарбияси тизимини ислоҳ қилиш асосида ёшлар тафаккурини реал ва ҳаётий мақсадлар билан бойитиш орқали уларни жамиятда учраётган ватанфурушлик иллатларига қарши фаол курашишга даъват этиш ва шу асосида уларда ватанпарварлик, фидойилик, садоқатлилик фазилатларини юксалтириш имкониятлари асосланганлигига доир янгиликларидан Республика “Маънавият ва маърифат” марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика “Маънавият ва маърифат” маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 13 июндаги 224/01-сон Маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва хулосалар Янги Ўзбекистоннинг маънавий юксалиш жараёнида ёшлар ватанпарварлиги феноменини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистоннинг маънавий юксалиш жараёнида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-маънавий вазифалари ва истиқболлари ватанпарварликни намоён қилган тарихий шахслар, қаҳрамонлар ва ватанпаварлик идеалларига бўлган ишончни анъана, қадрият, тарихий-маданий мерос каби этномаданий ва акиологик воситалар ҳамда маънавий тарбия технологиялари орқали кучайтиришига устуворлик бериш асосида очиб берилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2024 йил 26 мартдаги 04/11-2279-сон Маълумотномаси). Натижада, жамиятнинг маънавий юксалиш жараёнида ватанпарварлик тарбияси тизимини модернизациялаш асосида фидойилик ва садоқатлилик фазилатларини юксалтириш имкониятларини такомиллаштиришга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.