Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилов Рустамбек Ибрагимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш услубиётини такомиллаштириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt622.
Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахабович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Исаев Равшан Абдурахмонович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Касимова Фатима Тулкиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона Давлат Университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омиллар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кичик тадбиркорлик субъектларининг шаклланиши, ўсиши ва самарали фаолият юритишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, технологик ва бошқа муҳит элементларни танлаб олинишининг тўғрилиги, истиқболдаги ўзгариши ҳолатига таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолашда ҳудудларни кичик бизнеснинг ривожланганлик даражасига кўра тақсимлаш услубиёти “паст”  , “ўртадан паст”  , “ўрта”  , “юқори”   интеграл кўрсаткичлари бўйича таснифлаш орқали такомиллаштирилган;
кичик бизнесга таъсир этувчи омилларини инобатга олган ҳолда интенсив, экстенсив, тежамкор ўсиш турларини таснифлаш орқали ҳудудларда фаолият юритаётган кичик бизнесга тўғри келувчи асосий капиталга инвестициялар (1,5%≤АКИ≤2,1%), аҳоли даромадларининг ўсиши (2,7%≤АДОʼ≤3,2%), аҳоли жон бошига умумий даромадлар (1,7%≤АУД≤1,9%) бўйича таъсир кучи (оғирлик вазни) асосланган; 
ҳудудларда кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омилларининг ялпи самарадорлиги (ТФП) аниқлаш услубиётини ишлаб чиқариш, асосий капиталга инвестициялар, аҳоли даромадлари, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ва ЯҲМ ҳажми нисбатининг йиллик ўсиш суръатлари ёрдамида модификациялаш орқали Наманган (1,85%), Андижон (0,82%), Фарғона (0,36%) вилоятларида кичик бизнес ўсишига ялпи омиллар самарадорлиги даражаси аниқланган;
Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосий фаолият кўрсаткичларининг эконометрик ва иқтисодий-математик моделлари асосида 2030 йилга қадар кичик бизнес улушининг кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик бизнесни ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омиллар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини кичик тадбиркорлик субъектларининг шаклланиши, ўсиши ва самарали фаолият юритишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, технологик ва бошқа муҳит элементларни танлаб олинишининг тўғрилиги, истиқболдаги ўзгариши ҳолатига таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби хусусиятлари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларда кичик бизнес ривожланиш омилларнинг таъсир этиш оқибатларини ўрганишнинг назарий асослари бўйича янги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолашда ҳудудларни кичик бизнеснинг ривожланганлик даражасига кўра тақсимлаш услубиёти “паст”  , “ўртадан паст”  , “ўрта”  , “юқори”   интеграл кўрсаткичлари бўйича таснифлаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 ноябрдаги 08/27-24419-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши кичик бизнес субъектлари томонидан ҳудуд ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолашга имкон яратган, хусусан, Наманган, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги кичик бизнес субъекти самарадорлигини 12 фоизга ошишига имкон берган;
кичик бизнесга таъсир этувчи омилларини инобатга олган ҳолда интенсив, экстенсив, тежамкор ўсиш турларини таснифлаш орқали ҳудудларда фаолият юритаётган кичик бизнесга тўғри келувчи асосий капиталга инвестициялар (1,5%≤АКИ≤2,1%), аҳоли даромадларининг ўсиши (2,7%≤АДОʼ≤3,2%), аҳоли жон бошига умумий даромадлар (1,7%≤АУД≤1,9%) бўйича таъсир кучи (оғирлик вазни)ни асослаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 ноябрдаги 08/27-24419-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 2021-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш консепсияси ишлаб чиқишда фойдаланган ҳолда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш ва ҳудудларда кичик бизнес субектларининг иқтисодий самарадорлигини 9,0 фоизга ошириш имкони яратилган;
ҳудудларда кичик бизнес ривожланишига таъсир этувчи омилларининг ялпи самарадорлиги (ТФП) аниқлаш услубиётини ишлаб чиқариш, асосий капиталга инвестициялар, аҳоли даромадлари, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ва ЯҲМ ҳажми нисбатининг йиллик ўсиш суръатлари ёрдамида модификациялаш орқали Наманган (1,85%), Андижон (0,82%), Фарғона (0,36%) вилоятларида кичик бизнес ўсишига ялпи омиллар самарадорлиги даражасини аниқлаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 ноябрдаги 08/27-24419-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида Наманган, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги кичик бизнес субъектлари ялпи самарадорлигини аниқлаш ҳамда ривожлантириб бориш имкони яратилган;
Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосий фаолият кўрсаткичларининг эконометрик ва иқтисодий-математик моделлари асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган кичик бизнес улушининг кўп омилли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 ноябрдаги 08/27-24419-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш натижасида Фарғона водийсида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес корхоналарининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда қўллаган ҳолда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish