Sayt test rejimida ishlamoqda

Акилова Ўғилхон Мирзапоясовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси эълони

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи) “Ўзбекистоннинг янгиланиш жараёни маънавий омилларини оптималлаштиришнинг ижтимоий фалсафий асослари” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal1048
Илмий раҳбар: Назаров Қиём Нормирзаевич фалсафа фанлари доктори, профессор.                    
Диссертация бажарилаётган муассаса номи:  “Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти” Миллий Тадқиқот Университети.
ИК фаолият кўрсатаётга муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04
Расмий оппонентлар: Юнусов Камолиддин Абзалович-сиёсий фанлар доктори, доцент. Тўйчиев Бердиқул Тораейвич-фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг янгиланиш жараёни маънавий омилларини оптималлаштиришнинг динамик хусусиятларини ва ўзига хос тамойилларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жамиятни модернизациялаш жараёнида маънавий омиллар намоён бўлишининг ўзига хос регуляторлик, коммуникатив ва компенсаторлик ҳусусиятлари очиб берилган;
Янги Ўзбекистон маънавий ҳаётининг  замонавийлашуви ва динамикасини оптималлаштиришга хизмат қиладиган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий омиллар диалектикаси очиб берилган;
маънавий янгиланиш динамикасининг бугунги туб ислоҳатлар ва ривожланиш жараёнини асосий ҳаракатга келтирувчи фундаментал ва инновацион омили сифатидаги таъсирчан аҳамияти далиллар ва мисоллар асосида очиб берилган;
жамиятнинг маънавий ҳаётига хоѕ янгиланишлар динамик тенденѕиясини таъминловчи инновацион тафаккур (креативлик, ташаббускорлик, танқидий таҳлил ва фаол фуқаролик позицияси) шаклланишига хизмат қиладиган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг янгиланиш жараёни маънавий омилларини оптималлаштиришнинг ижтимоий фалсафий асослари тадқиқ этиш жараёнида қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Жамият маънавий ҳаётининг генезиси ва динамикасига таъсир кўрсатадиган ижтимоий-фалсафий давлат қурилиши, ҳокимиятларнинг конституцион бўлиниши, жамият бошқарувидаги янгиланишлар каби омилларга боғлиқ ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёнининг маънавий қонуниятларига оид хулоса, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан 2023-йил давомида ўтказилган тарғибот фаолиятида ва мавзуга доир турли илмий нашрларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон файласйфлари миллй жамиятининг 2023-йил 21-августдаги 8-сонли маълумотномаси). Натижада, жамиуат маънавий ҳауотининг генезиси ва динамикаѕига таъсир коърѕатадиган ижтимоий-фалсафий давлат қурилиши, ҳокимиуатларнинг конѕтитутѕион боълиниѕҳи, жамиуат боѕҳқарувидаги уангиланиѕҳлар каби омилларга боғлиқ оъзгариѕҳлар ва уангиланиѕҳлар жарауонининг маънавиу қонуниуатлари осҳиб берилиѕҳига оид маълумотлар илмий боуитилган.
Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт тамойилларига хос ижтимоий ўзгаришларга инновацион тенденсиялар ва креатив воситалар таъсирини янада кучайтириш ва фуқаролик жамияти институтлари ёрдамида уни оптималлаштириш имкониятларига оид илмий хулоса таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномси мазмун-моҳияти” ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи 9-банди “Янги Ўзбекистон - халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳатлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тдқиқотлар институтининг 2023-йил 31-августдаги 357-сонли маълумотномаси).
Жамият ҳаётининг мазмуни, давлат сиёсати, маънавий соҳадаги олиб борилаётган фаолиятининг маъно-мазмунини фалсафий мезонлар билан белгиланиши ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг асосий омили ва воситаларига оид назарий ма'лумотлардан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказининг илмий ва педагогик фаолиятида кенг фойдаланилди. Жумладан ўқув курсларида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан ўқув материаллари тайёрлашда ва оқъув жараёнида бевосита илмий манба сифатида қўлланилди.  (Республика Бадиий академиясининг 2025-йил 24 январдаги 05-39/18-135 сонли маълумотномаси). Натижада илмий хулоса ва таклифлар тингловчиларнинг Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган ма'навий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига оид назарий билимларини янада ўстиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish