Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамназаров Ҳусниддин Фахриддин Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида туризмни барқарор ривожлантириш йўналишлари», 08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3387.
Илмий раҳбар: Амонбоев Маҳаммадсидиқ, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходирхон Шахриёрович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хомидов Қаххорали Қурбонали ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида туризмни барқарор ривожлантириш йўналишларини аниқлаш ва ушбу соҳани ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «Барқарор турист» тушунчасининг иқтисодий мазмуни туризм фаолиятига экологик, ижтимоий ва иқтисодий барқарорлик тамойиллари асосида экотуризм, масъулиятли туризм ва барқарор ривожланиш ғоялари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ёндашувга кўра такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантириш бўйича регрессия таҳлили натижалари орқали «давлат-бошқарув туризми» (0,674), «илмий туризм» (0,793), «геология туризми» (0,578), «саноат туризми» (0,399) ва «ҳарбий туризм» (0,590) йўналишларининг таъсир даражасига кўра истиқболли туризм турлари сифатида барқарор ривожлантириш таклифи асосланган;
Наманган вилоятида туризмни барқарор ривожлантиришни таъминлайдиган ва унга ёндош тармоқлар билан биргаликда ривожланиш салоҳиятига эга, одатда ёлғиз, жуфтликда ёки кичик гуруҳлар билан саёҳат қилишни афзал кўрувчи «мустақил туризм» тоифаси учун мос келувчи хизматлар мажмуи ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятига ташриф буюрувчи туристлар сонига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида туризмни барқарор ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида: 
услубий ёндашувга кўра, "Барқарор турист" тушунчасининг иқтисодий мазмунини туризм фаолиятида экологик, ижтимоий ва иқтисодий барқарорлик тамойиллари асосида экотуризм, масъулиятли туризм ва барқарор ривожланиш ғоялари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллар ишлаб чиқилган. Ушбу материаллардан олий таълим муассасалари талабаларига тавсия этилган "Quality Management in Tourism" номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар таълим жараёнида ҳамда келажакдаги иш фаолиятида туризмда сифатни бошқариш ва барқарорлик тамойилларини ўрганиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўзбекистонда туризмни барқарор ривожлантириш бўйича регрессия таҳлили натижалари асосида "давлат-бошқарув туризми" (0,674), "илмий туризм" (0,793), "геология туризми" (0,578), "саноат туризми" (0,399) ва "ҳарбий туризм" (0,590) йўналишларининг таъсир даражасига кўра истиқболли туризм турлари сифатида барқарор ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-сентябрдаги 582-сон “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 27-феврал 03-10-17-1804-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризмнинг янги турларини жорий қилиш орқали маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча имконият ва қулайликлар яратиш ҳамда туризм салоҳияти юқори ҳудудларда туристлар учун хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш таъминланган.
Наманган вилоятида туризмни барқарор ривожлантиришни таъминлайдиган ва унга ён-атроф тармоқлар билан биргаликда ривожланиш салоҳиятига эга, одатда ёлғиз, жуфтликда ёки кичик гуруҳлар билан саёҳат қилишни афзал кўрувчи "мустақил туризм" тоифаси учун мос келувчи хизматлар мажмуасидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-апрелдаги 211-сон “2022-2026-йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яна-да яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида "Наманган вилоятида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари"ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 27-феврал 03-10-17-1804-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик эҳтиёжларини мувозанатлаш билан бирга, табиий ҳамда экологик жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган туристик объектларга сайёҳларни жалб қилиш ва туристлар оқимини ошириш имконияти яратилган.
Наманган вилоятига ташриф буюрувчи хорижий туристлар оқимига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-апрелдаги 211-сонли “2022-2026-йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида "Наманган вилоятида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари"ни ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 27-феврал 03-10-17-1804-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 2022-2026-йилларда Наманган вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида туризм соҳасига оид мақсадли кўрсаткичларни аниқлаш ва уларни ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish