Ҳамроева Дилсўз Яҳёевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси: Ўзбекистон Республикасида ҳаёт суғуртаси фаолиятининг иқтисодий-статистик таҳлили, ихтисослик шифри: 08.00.06 - Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2182.
Илмий раҳбар: Нурмуҳаммедова Наргиза Сагидуллаевна физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Салимов Бахтиёр Таджиевич
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида ҳаёт суғуртаси фаолиятини статистик тадқиқ этиш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий суғурта бозорининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳаёт суғуртасининг тутган ўрнини, аҳамиятли жиҳатларини ҳисобга олиб, унинг бугунги кундаги ҳолатини ва юзага келаётган асосий тенденсияларини комплекс баҳолаш мақсадида йиғма статистик кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
ҳаёт суғуртаси аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳимоясининг замонавий ва ишончли воситаларидан бири сифатида баҳоланиб, унинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар, мезонлар, тамойиллар тадқиқ этилиб, ҳаёт суғуртаси компанияларининг молиявий самарадорлигини ошириш механизмлари бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган янгиланган суғурта фаолияти классификаторига асосланган ҳолда ҳаёт суғуртаси мукофотлари ҳажмини ҳисоблашнинг аниқлик даражасини ошириш ва комплекс тадқиқ этиш мақсадида статистик баҳолаш услуби таклиф этилган;
мамлакатимизда фаолият олиб бораётган суғурта компанияларининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларини статистик баҳолаш мақсадида ўрта муддатли прогноз вариантлари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳаёт суғуртаси компаниялари фаолиятини статистик усуллар билан баҳолаш ва прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий суғурта бозорининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳаёт суғуртасининг тутган ўрнини, аҳамиятли жиҳатларини ҳисобга олиб, унинг бугунги кундаги ҳолатини ва юзага келаётган асосий тенденсияларини комплекс баҳолаш мақсадида йиғма статистик кўрсаткичлар тизими бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзтемирйўлконтейнер АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзтемирйўлконтейнер АЖ 2024-йил 24-февралдаги 1263-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар суғурта компаниялари фаолиятида суғурта фаолиятидан олинадиган даромад ва харажатларнинг шаклланиши ва компанияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини статистик баҳолашни амалга оширишга имкон яратган;
ҳаёт суғуртаси аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳимоясининг замонавий ва ишончли воситаларидан бири сифатида баҳоланиб, унинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар, мезонлар, тамойиллар тадқиқ этилиб, ҳаёт суғуртаси компанияларининг молиявий самарадорлигини ошириш механизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу таклифлар Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ Қорақалпоғистон флиалида (Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ Қорақалпоғистон флиалининг 2024-йил 23-декабрдаги 05/493-сонли маълумотномаси) фаолиятида фойдаланилган.Ушбу таклифлар ҳаёт суғурта компанияларининг фаолиятини комплекс статистик таҳлил қилиш имкониятини оширган;
Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган янгиланган суғурта фаолияти классификаторига асосланган ҳолда ҳаёт суғуртаси мукофотлари ҳажмини ҳисоблашнинг аниқлик даражасини ошириш ва комплекс тадқиқ этиш мақсадида статистик баҳолаш услуби таклиф этилган бўлиб, ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзтемирйўлконтейнер АЖ фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзтемирйўлконтейнер АЖ 2024-йил 24-февралдаги 1263-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида ҳаёт суғурта фаолияти билан шуғулланувчи компанияларнинг ривожланишини самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш имкониятлари ошган;
мамлакатимизда фаолият олиб бораётган суғурта компанияларининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларини статистик баҳолаш мақсадида ўрта муддатли прогноз вариантлари тузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзтемирйўлконтейнер АЖ фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзтемирйўлконтейнер АЖ 2024-йил 24-февралдаги 1263-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳаёт суғурта компанияларининг эконометрик модел қуриш асосида ҳаёт суғуртаси фаолиятини истиқболда прогноз қилиш имкониятини оширган.