Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Нодирбек Кубаевичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини морфо-функсионал асимметрияни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.И.PhD/Ped5936.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович биёлогия фанлари доктори просессор, доцент; Бакиев Зафар Абдушукурович педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади функсионал асимметрияни ҳисобга олган ҳолда курашчиларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
курашчиларнинг асосий техник ҳаракатларини бажаришдаги координация қобилиятини такомиллаштиш мақсадида (белдан ошириб ташлаш усули мисолида) ишлаб чиқилган босқичларга бўлиб техник ҳаракатларни ўзлаштириш дастурий схемаси ёрдамида мураккаб тактик ҳаракатларни узлюксиз бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
курашчиларнинг машғулот жараёнлари ҳамда мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида мушаклар ассиметрияси сигментларини инобатга олган ҳолда ривожлантиришга йўналтирилган машғулот дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига техник-тактик ҳаракатларни бажаришдаги жароҳатланишни олдини олиш имкониятлари кенгайтирилган;
курашчиларнинг машғулотлар жараёнида морфо-функсионал ҳамда мушак ассиметриясини коррексия қилишга қаратилган мушаклар бўшашини ва суякларнинг елка нуқтасини барқарор ҳолатини таъминлашга йўналтирилган ривожантирувчи жисмоний машқлар комплексини ишлаб чиқиш ҳисобига ўнг ва чап томондан бажаратиладиган техник ҳаракатларни беллашувнинг турли вазиятларида бажариш самарадорлиги оширилган;
курашчиларнинг оёқ мушакларини ривожлантириш мақсадида тик ҳамда бир оёқда турган ҳолда оёқни букувчи, ётган ҳолатда ростловчи, сон мушакларини чўзувчи ҳаракат фаолиятини оширишга қаратилган махсус машқлардан фойдаланиш ҳисобига беллашув ва мусобақа фаолиятида ҳужум ҳаракатларни бажариш имкониятлари оширилган.. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курашчиларнинг техник-тактк тайёргарлигини морфо-функсионал асимметрияни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий-услубий методик асослари ва таклифлар асосида:
курашчиларнинг асосий техник ҳаракатларини бажаришдаги координация қобилиятини такомиллаштиш мақсадида (белдан ошириб ташлаш усули мисолида) ишлаб чиқилган босқичларга бўлиб техник ҳаракатларни ўзлаштириш дастурий схемаси оид таклиф ва тавсиялар, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази курашчиларини машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03-07/1793-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳи курашчиларининг афзаллиги аниқланди: “шерик билан 10 марта ўтириб-туриш” машқи 14,1% га яхшиланган;
курашчиларнинг машғулот жараёнлари ҳамда мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида мушаклар ассиметрияси сигментларини инобатга олган ҳолда ривожлантиришга йўналтирилган машғулот дастури бўйича таклиф ва тавсиялар ЎзДЖЦУ Миллий кураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси талаба-спортчиларининг машғулот жараёнларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03-07/1793- сон маълумотномаси). Натижада, “манекенни кўтариб ташлаш” 4,5% га ошган;
курашчиларнинг машғулотлар жараёнида морфо-функсионал ҳамда мушак ассиметриясини коррексия қилишга қаратилган мушаклар бўшашини ва суякларнинг елка нуқтасини барқарор ҳолатини таъминлашга йўналтирилган ривожантирувчи жисмоний машқлар комплекси бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ шаҳар спорт мактаби спортчилар машғулот жараёнларида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03-07/1793- сон маълумотномаси). Натижада, қўл кучи ва елка камари, оёқ мушаклари ўсиш кўрсаткичлари тест кўрсаткичлари 13,04 %га ўшган;
курашчиларнинг оёқ мушакларини ривожлантириш мақсадида тик ҳамда бир оёқда турган ҳолда оёқни букувчи, ётган ҳолатда ростловчи, сон мушакларини чўзувчи ҳаракат фаолиятини оширишга қаратилган махсус машқлардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ЎзДЖЦУ Миллий кураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси талаба-спортчиларининг машғулот жараёнларига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 
03-07/1793-сон маълумотномаси). Натижада, аъзоларидан икки нафари Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish