Мамиров Азим Холмурзаевичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришнинг педагогик асослари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ҳамда 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2./Ped.3385.
Илмий раҳбарлар: Рахманов Элдор Толибжонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Саидов Азамат Исмоилович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Ибрахимов Санжар Урунбаевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда талабаларни касбий тайёргарлигини махсус табақалаштирилган баҳолаш ва мониторинг қилиш механизмини юқори, ўрта, паст даражали кўрсаткичлари баллар тизимида модеринизациялаш ҳисобига спорт турлари (енгил атлетика, гимнастика, футбол, волебол, баскетбол, гандбол) бўйича тайёргарлик кўрсаткичларини босқичма-босқич ихтисослаштириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган табақалаштирилган махсус машқлар асосида “Тҳе бест теачер” мобил иловасини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарликни ошириш механизми такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий-педагогик компентенсиясини шакллантириш учун аналитик ёндашувга асосланган педагогик компонентларни таълим жараёнига шахсий ва касбий тайёргарлигини шакллантирувчи, ривожлантирувчи, такомиллаштирувчи модулларни вариатив тарзда индивидуал ва гуруҳли ёндашувларни босқичма-босқич интеграция қилиш ҳисобига мутахассисларни тайёрлаш тизими оптималлаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари асосида эгилувчанлик, тезкорлик, чаққонлик, куч ва чидамлилик жисмоний сифатларини ёшга хос ривожлантиришга қаратилган инновацион техналогияни ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарликни ошириш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи педагогик фаолиятига тайёрлаш технологиясини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда талабаларни касбий тайёргарлигини махсус табақалаштирилган баҳолаш ва мониторинг қилиш механизмини юқори, ўрта, паст даражали кўрсаткичлари баллар тизимида модеринизациялаш ҳисобига спорт турлари (енгил атлетика, гимнастика, футбол, волебол, баскетбол, гандбол) бўйича тайёргарлик кўрсаткичларини босқичма-босқич ихтисослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро давлат педагогика институти жисмоний маданият таълим ёʻналиши талабаларини ўқув-машғулотлари ва дарсдан ташқари олиб бориладиган спорт машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12896- сон маълумотномаси). Натижада, тезкорлик сифати енгил атлетикачиларда 10,5%га, футболчиларда 11,4%га, гандболчиларда эса 9,7%га, волейболчиларда 8,6%га, гимнастикачиларда эса 6,9%га яхшиланишига эришилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган табақалаштирилган махсус машқлар асосида “Тҳе бест теачер” мобил иловасини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарликни ошириш механизми такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида бўлажак жисмоний тарбия ёʻналиши талабаларини ўқув-машғулотлари ва дарсдан ташқари олиб бориладиган спорт машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12896-сон маълумотномаси). Натижада, куч сифати енгил атлетикачиларда 8,6%га, футболчиларда 10,2%га, гандболчиларда эса 7,5%га, волейболчиларда 9,4%га, гимнастикачиларда эса 11,7%га яхшиланган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий-педагогик компентенсиясини шакллантириш учун аналитик ёндашувга асосланган педагогик компонентларни таълим жараёнига шахсий ва касбий тайёргарлигини шакллантирувчи, ривожлантирувчи, такомиллаштирувчи модулларни вариатив тарзда индивидуал ва гуруҳли ёндашувларни босқичма-босқич интеграция қилиш ҳисобига мутахассисларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро давлат педагогика институти, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида бўлажак жисмоний тарбия ёʻналиши талабаларини дарсдан ташқари спорт машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12896-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда умумий жисмоний тайёргарлиги енгил атлетикачиларда 11,6%га, футболчиларда 8,4%га, гандболчиларда эса 9,3%га, волейболчиларда 12,2%га, гимнастикачиларда эса 13,2%га ўсган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари асосида эгилувчанлик, тезкорлик, чаққонлик, куч ва чидамлилик жисмоний сифатларини ёшга хос ривожлантиришга қаратилган инновацион техналогияни ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарликни ошириш механизми такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Бухоро давлат педагогика институти, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида бўлажак жисмоний тарбия ёʻналиши талабаларини дарсдан ташқари спорт машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги 03-16/12896-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий ўзини-ўзи ривожлантиришда умумий жисмоний тайёргарлиги енгил атлетикачиларда 8,9%га, футболчиларда 9,3%га, гандболчиларда эса 12,4%га, волейболчиларда 13,5%га, гимнастикачиларда эса 14,1%га яхшиланган.