Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмурзаев Шахбоз Ибрагим ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг машғулот восита ва юкламалари ҳажмини оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7687.
Илмий раҳбар: Садиқов Акбар Гайратович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Арзиқулов Муқум Уралович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг машғулот восита ва юкламалари ҳажмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори малакали академик эшкак эшувчиларни мусобақа фаолиятига самарали тайёрлаш мақсадида ҳафта кунлари давомида эрталабки ва кечки машғулотларни қуруқликда, комплекс бўғин ва мушак машқлари ҳамда сувда 6000 метрга махсус қизиш машқлари, қисқа сонияларда ўзгарувчан махсус – мақсадли эшкак эшиш ҳаракатларини мусобақа олди микроцикл дастуридан фойдаланиш ҳисобига юқори даражадаги спорт формаси чўққисига олиб чиқиш имкониятлари кенгайтирилган; 
юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг халқаро мусобақаларда натижадорлигини ошириш мақсадида тайёргарлик давридаги мезоциклларни қуруқлик ва сувдаги тренажорлардан фойдаланишда аероб, анаероб ва максимал шиддат зоналарини микроциклларга оптимал тақсимлаш эвазига ёрдамчи, махсус ва қаттий регламентлаштирилган машқ усулларидан фойдаланиш орқали машғулот методикаси такомиллаштирилган;
академик эшкак эшувчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларида чорак эшиш, оёқ ва дастакка таянган ҳолда эшиш, гавда ва қўл ёрдамида эшиш, ярим эшиш каби техник ҳаракатларни “Cонcепт 2” тренажорида такрорланишларга асосланиб куч чидамкорлигини ошириш эвазига старт чизиғидан қайиқни ҳаракатлантириш услубларини такомиллаштириш; 
юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик мезоциклларни такомиллаштириш мақсадида, машқларни субмаксимал, максимал шиддат зоналарида бажарилишини инобатга олган ҳолда, рекреация жараёнлари ҳамда стречинг машқлардан фойдаланиш самарадорлиги, морфофунксионал кўрсаткичларидаги ўзгаришларни беш босқичли баҳолаш меъзони орқали аниқлаш ҳисобига мусобақа натижадорлиги оширилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг машғулот восита ва юкламалари ҳажмини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
юқори малакали академик эшкак эшувчиларни мусобақа фаолиятига самарали тайёрлаш мақсадида ҳафта кунлари давомида эрталабки ва кечки машғулотларни қуруқликда, комплекс бўғин ва мушак машқлари ҳамда сувда 6000 метрга махсус қизиш машқлари, қисқа сонияларда ўзгарувчан махсус – мақсадли эшкак эшиш ҳаракатларини мусобақа олди микроцикл дастурини Самарқанд вилояти спорт мактабига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12586-сон маълумотномаси). Натижада, юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги 16,4 % ошган;
юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг  халқаро мусобақаларда натижадорлигини ошириш мақсадида тайёргарлик давридаги мезоциклларни қуруқлик ва сувдаги тренажорлардан фойдаланишда аероб, анаероб ва максимал шиддат зоналарида микроциклларга оптимал тақсимлаш услублари бўйича таклифлар Сув спорт турларига ихтисослашган республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиларнинг машғулот жараёнларига фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12586-сон маълумотномаси). Натижада, малакли академик эшкак эшувчиларнинг техник тайёргарлиги 15,6% га ўсган;
академик эшкак эшувчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларини самарали ташкил этиш мақсадида, чорак эшиш, оёқ ва дастакка таянган ҳолда эшиш, гавда ва қўл ёрдамида эшиш, ярим эшиш каби техник ҳаракатларни “Cонcепт 2” тренажорида такрорланишларга асосланиб куч чидамкорлигини ошириш бўйича таклифлар Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланувчи спортчи-ўқувчиларининг машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12586-сон маълумотномаси). Натижада, академик эшкак эшувчиларнинг функсионал тайёргарлиги 18,7 % га яхшиланган;
юқори малакали академик эшкак эшувчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик мезоциклларни такомиллаштириш мақсадида, машқларни субмаксимал, максимал шиддат зоналарида бажарилишини инобатга олган ҳолда, рекреация жараёнлари ҳамда стречинг машқлардан фойдаланиш самарадорлиги, морфофунксионал кўрсаткичларидаги ўзгаришларни беш босқичли баҳолаш меъзони ЎзДЖЦУ академик эшкак эшиш йўналишидаги талабаларнинг ўқув машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12586-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзДЖЦУ академик эшкак эшиш йўналишидаги талабаларнинг жисмоний ривожланиши бўйича билимлари 13.4 % ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish