Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Иброҳимжон Абдумутал ўғли
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Босқон улоқтирувчиларнинг ўқув машғулот босқичида машғулот воситалари ва юкламалари ҳажмини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3747.
Илмий раҳбар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01. 
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Арипов Юнус Юсупович педагогика фанлар номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва  амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади босқон улоқтирувчиларнинг жисмоний восита ва юкламалар ҳажмини ўқув машғулот босқичида оптималлаштириш орқали спортчиларнинг натижасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли босқон улоқтирувчиларни белгиланган зоналардаги (А, Б, C ва Д) техник ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида, юкламаларни тана қисмларига парциал тарзда тақсимлаш (тўпиқ, сон, тос, постурал ҳамда йелка ва қўл мушакларига, ярим сферали шар устида қадоқ тош илинган резинани турли томонларга тебратиш каби) ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик воситалари оптималлаштирилган;
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли спортчиларни қишки мавсум тайёргарлик мезоциклларида баҳорги мусобақаларга тайёрлаш учун босқон улоқтиришнинг финал ҳаракатида мувозанатни сақлаб қолиш учун кичик ва катта амплитудада тезкорлик билан бажариладиган ҳаракатларни фитнес диск, резина, фитбол ва босқон билан бажариладиган машқларни узлюксиз ҳамда комбинацион тарзда бажариш ҳисобига машғулотларнинг жисмоний тайёргарлик боʻйича юкламалар ҳажми оптималлаштирилган;
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли спортчиларнинг босқон улоқтириш ҳаракатини бажариш учун марказдан қочиш кучи, снарядни узлюксиз тарзда оёқ ва тос билан қувиб ўтишни ҳамда ротацион тезлигини оширишга қаратилган махсус инновацион технология (Иброҳалқа)ни ишлаб чиқиш ҳисобига босқон улоқтирувчиларнинг натижадорлигини ошириш имконияти кенгайтирилган; 
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли спортчиларнинг босқон улоқтириш жараёнида тананинг пастки қисмидан юқори қисмига қараб шиддати оптималлаштирилган махсус машқлар мажмуасини белгиланган зоналарга, ҳаракатлар кетма-кетлигини ҳамоҳангликда бажариш яъни финал ҳаракатининг қамчисимон зарбасини таъминлаб берувчи мушакларни ривожлантириш ҳисобига техник тайёргарлик такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув машғулот гуруҳи босқичида босқон улоқтирувчиларнинг йиллик тайёргарлик циклида махсус восита ва жисмоний юкламаларни инновацион технологиялар ёрдамида оптималлаштириш самарадорлиги бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли босқон улоқтирувчиларни белгиланган зоналардаги (А, Б, C ва Д) техник ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида, юкламаларни тана қисмларига парциал тарзда тақсимлаш (тўпиқ, сон, тос, постурал ҳамда йелка ва қўл мушакларига, ярим сферали шар устида қадоқ тош илинган резинани турли томонларга тебратиш в.ҳ.к) ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик воситалари оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика ўсмирлар олий спорт маҳорати мактабининг ўқув машғулоти босқичидаги босқон улоқтирувчилар машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 03-16/9974-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ўсмирлар олий спорт маҳорати мактабининг босқон улоқтирувчи спортчилари А-эв Ж., А-ов И. шахсий натижалари 60-65 метрни ташкил қилган. Ушбу натижалар республика миқёсидаги мусобақаларда ёш тоифаси бўйича етакчи ўринларни эгаллаган;
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли спортчиларни қишки мавсум тайёргарлик мезоциклларида баҳорги мусобақаларга тайёрлаш учун босқон улоқтиришнинг финал ҳаракатида мувозанатни сақлаб қолишда кичик ва катта амплитудада тезкорлик билан бажариладиган ҳаракатларни фитнес диск, резина, фитбол ва босқон билан бажариладиган машқларни узлюксиз ҳамда комбинацион тарзда бажариш ҳисобига машғулотларнинг жисмоний тайёргарлик боʻйича юкламалар ҳажми оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти спорт ўйинлари тури ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг ўқув машғулоти жараёнларида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 03-16/9974-сон маълумотномаси). Натижада, енгил атлетика босқон улоқтириш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ў-ов С., А-ов М. шахсий натижаларини 7 метрдан 10 метргача оширишга эришиб, республика мусобақаларида етакчи ўринларни эгаллаган;
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли спортчиларнинг босқон улоқтириш ҳаракатини бажариш учун марказдан қочиш кучи, снарядни узлюксиз тарзда оёқ ва тос билан қувиб ўтишни ҳамда ротацион тезлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган махсус инновацион технологияни қоʻллаш боʻйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг енгил атлетика бўлими босқон улоқтирувчилари машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8 октябрдаги 03-16/9974-сон маълумотнома). Натижада, Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчиларининг босқон улоқтиришдаги айланиш тезлиги 12,1% га оширилиб, шахсий натижалари 5,3±1,5 метрга яхшиланган;
ўқув машғулот босқичидаги 17-18 ёшли спортчиларнинг босқон улоқтириш жараёнида тананинг пастки қисмидан юқори қисмига қараб шиддати оптималлаштирилган махсус машқлар мажмуасини белгиланган зоналарга, ҳаракатлар кетма-кетлигини ҳамоҳангликда бажариш яъни финал ҳаракатининг қамчисимон зарбасини таъминлаб берувчи мушакларни ривожлантириш ҳисобига техник тайёргарлик такомиллаштириш боʻйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Енгил атлетика назарияси ва услубияти” кафедраси талабаларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8 октябрдаги 03-16/9974-сон маълумотномаси). Натижада, енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси талабалари босқон улоқтириш жараёнида снарядни қувиб ўтишдаги имконияти сезиларли даражада ошган ва шахсий натижалари 28,6% га яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish