Муҳиддинов Борийхон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ацетилен ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари асосида пиридин ва алкилпиридинлар синтези технологиясини яратиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5199.
Илмий раҳбар: Турабджанов Садритдин Маҳаматдинович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб Икрамович, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Бобурбек Носир ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тузилиши аввалдан белгиланган пиридин асослари олиш технологиясини яратиш, уларнинг қўлланилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олти аъзоли азот гетероатомли гетероциклик бирикмалар синтези учун д10-орбиталлари тўлган металл оксидлари асосидаги полифунксионал катализаторлар таркиби ишлаб чиқилган;
таъсир массалари таркибини кадмий ва рух фторидлари билан промотрлаш натижасида Cд(ОҲ)Ф, Зн(ОҲ)Ф, Ал(ОҲ)2Ф ва Ал(ОҲ)Ф2 гидроксифторидлар ҳосил бўлиши рентгенографик усулда исботланиб, асетилен ва аммиакдан пиридин ва пиридин асослари синтезида селективлиги асосланган;
ацетилен ва аммиакнинг 2:1 ҳажмий нисбатида, компонентлар узатиш тезлиги 1,6-2,5 м³/соат ва 0,7-1,1 м³/соат бўлганда пиридин асослари синтезининг максимал унумига эриши исботланган;
пиридин асослари табиатининг металлар коррозиясига таъсири аниқланиб, 2-метилпиридин металлар коррозиясининг самарали ингибитори (ҳимоялаш даражаси 93,7 %) эканлиги исботланган.
тузилиши аввалдан бегиланган пиридин ҳосилалари ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тузилиши аввалдан белгиланган пиридин ҳосилалари ва улар асосида металлар коррозияси ингибитори олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пиридин асосли ингибиторда конструксион қурилмаларни коррозиядан ҳимоялаш технологияси Шуртангаз кимё мажмуасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2024 йил 22 февралдаги 01/09-345-сон маълумотномаси). Натижада, 2- ва 4-метилпиридин асосли коррозия ингибиторлари ишлаб чиқариш имконини беради;
пиридин асосли ингибиторда конструксион қурилмаларни коррозиядан ҳимоялаш технологияси Шуртангаз кимё мажмуасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2024 йил 22 февралдаги 01/09-345-сон маълумотномаси). Натижада, Шуртангаз кимё мажмуаси технологик қурилмаларини коррозиядан ҳимоялаш ва самарали ишлаш муддатларини узайтириш имконини беради.