Sayt test rejimida ishlamoqda

Избуллаева Малика Садуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сувда эрувчан синтетик полимерлар асосида флокулянтлар олиш ва уларни саноат корхоналари оқова сувларини тозалашда қўллаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3827.
Илмий раҳбар: Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Рустам Валиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: синтетик полимерлар асосида флокулйантлар олиш ва газни қайта ишлаш корхоналари оқова сувларини олинган флокулйантлар йордамида тозалашнинг мақбул технологийасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газни қайта ишлаш корхоналари оқова сувларни тозалаш учун сувда ерувчан синтетик полимерлар асосида флокулйантлар таркиби ишлаб чиқилган ва олинган флокулйантларнинг физик-кимйовий, реологик хоссалари аниқланган; 
газни қайта ишлаш корхоналари оқова сувларни тозалаш учун фойдаланилган полимерларнинг табиати, ҳосил боълган ивиқсимон чоъкма таркиби, тозалаш жарайонларида содир боъладиган жарайонлар механизми аниқланган;
флокулйантлар биргаликда На-КМС:ПАА:ГИПАН=1,0:0,5:0,25 мг/л миқдорий нисбатларда қоълланилганда оқова сувларнинг тозаланиш даражаси 91-95% ни ташкил етиши, тозаланган оқова сув тиниқлилик коърсаткичи 89-93% га йетганлиги ва кислороднинг кимйовий сарфи (ККС) аниқланган;
оқова сувларини тозаланиш даражасига флокулйантлар молекулйар массаси ва табиатининг таъсири аниқланган ҳамда муҳит пҲ = 6,5-8,0 қийматлар оралиғида юқори самарали еканлиги исботланган;
газни қайта ишлаш корхоналарида ҳосил боъладиган оқова сувларни тозалаш учун сувда эрувчан синтетик полимерлар На-КМС, ПАА, ГИПАН асосида флокулйантлар олиш технологийаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сувда ерувчан турли таркибли полимер флокулйантлар композицийасини олиш технологийасини йаратиш ва корхоналар оқова сувларини тозалаш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
карбоксиметилселлюлозанинг натрийли тузи, полиакриламид ва гидролизланган полиакрилонитрил полимерлардан иборат ишлаб чиқилган флокулйант таркиби Муборак газни қайта ишлаш корхонасида оқова сувларни тозалаш учун қўлланилган (Муборак газни қайта ишлаш МЧЖ корхонасининг  2024 йил 19 сентйабрдаги 14-03/ЭҚ-4233-сон маълумотномаси). Натижада, импорт оърнини босувчи флокулйантлар олиш ва газни қайта ишлаш корхоналари оқова сувларни тозалашда қўллаш имконини берган;
оқова сувларни комплекс флокулйант йордамида тозалаш усули Муборак газни қайта ишлаш МЧЖ корхонасида сувни тузсизлантиришда амалийотга жорий етилган (Муборак газни қайта ишлаш МЧЖ корхонасининг 2024 йил 19 сентйабрдаги 14-03/ЭҚ-4233-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувларни тозалагандан соънг нефт маҳсулотлари миқдори 93,0 % га, хлорид ионлари 84,0% га, турли катионлардан тозалаш 86,0 % га, турли анионлардан тозалаш коърсатгичи 93 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish