Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулматов Камол Алимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологиясини яратиш ва уларни қўллаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4391.
Илмий раҳбар: Касимов Шерзод Абдузоирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Соттикулов Элёр Сотимбоевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдилалимов Обитжан, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар - шоли крахмали, На-КМС, акрил мономерлари асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоли крахмали, акрил кислота, акриламид, Н,Н-метиленбисакриламид билан бентонит, каолин минераллар иштирокида сополимерлаш натижасида уч турдаги гидрогеллар синтез қилинган; 
маҳаллий хомашёлар асосида гидрогел синтезида бентонит ва каолин минералларидан умумий реаксион массага нисбатан 8% гача қўшилиши натажасида гидрогелларнинг сувни ютиш хоссалари 30%, сувни ушлаб туриш муддати эса 26% гача ошиши исботланган;
крахмал ва карбоксиметилселлюлоза асосида олинган Крахмал-НаКМС/Аск, Крахмал-НаКМС/Бент/МБА/КПФ таркибли гидрогеллар табиий газни нордон компонентлардан тозалаш жараёнида табиий газни қуритиш хоссасига эга эканлиги аниқланган; 
крахмал, акрил мономерлар, минерал ва боғловчи реагентлар асосида Крахмал-НаКМС/Аск, Крахмал-НаКМС/Бент/МБА/КПФ, Крахмал-АК/НаОҲ/КПФ/МБА таркибли сувда юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологиясини яратиш ва уларни қўллаш бўйича олинган натижалар асосида: 
шоли крахмали ва карбоксиметилцеллюлоза асосида синтез қилинган гидрогеллар Муборак газни қайта ишлаш заводида табиий газни қуритиш учун қўлланилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023 йил 18 декабрдаги 1058/ҒК-12-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида олинган гидрогеллар ёрдамида табиий газни қуритиш имконини берган;
шоли крахмали ва акрил кислота асосида олинган гидрогеллар  Муборак газни қайта ишлаш заводида табиий газни нордон компонентлардан тозалашда жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023 йил 18 декабрдаги 1058/ҒК-12-сон маълумотномаси). Натижада, шоли крахмали ва акрил кислота асосида олинган гидрогеллар ёрдамида табиий газни нордон компонентлардан самарали тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish