Sayt test rejimida ishlamoqda

Иномжонова Сурайё Хабибжоновнанинг 
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришда фантастик асарлардан фойдаланиш методикаси (Болалар адабиёти мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4479
Илмий раҳбар: Жураева Гулноза Ахматовна, филология фанлари доктори, проф.в.б
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш). 
    Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсуфжонова Назокат Ниғмаджоновна, педагогика  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: болалар адабиётини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини фантастик асарлардан фойдаланиб ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: адабиёт дарсларида фантастик асарларни ўқитиш орқали ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришнинг мақсад, восита, натижа каби педагогик-психологик имкониятлари эҳтиёж, мойиллик, қизиқиш билан боғлиқ билиш жараёнларининг ривожланганлик даражасини  аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришда фантастик асарлардан фойдаланишнинг дидактик таъминоти интернет сайтлари орқали оʻқишлари керак боʻлган асарлар роʻйхатини ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мос ҳолда танлаб шакллантириш имкониятларини яратиш асосида такомиллаштирилган;
 илмий-фантастик асарларни оʻқитиш орқали ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантириш механизми мутолаага қизиқтиришга доир ўқув дастурлари, дарс, синфдан ташқари ўқиш ва тўгарак машғулотларида эртак, ҳикоя ва топишмоқлар яратиш билан боғлиқ дидактик ўйинларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
 ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини фантастик асарларни ўқитиш орқали ривожлантириш методикасини “Карусел шарҳи”, “Жигсав” ,“Қарама-қарши баҳс”, “Миндс Эе” (Ақлнинг кўзи)  технологияларини ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожланатиришга тизимли қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар адабиётини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини фантастик асарлардан фойдаланиб ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
 адабиёт дарсларида фантастик асарларни ўқитиш орқали ижодий ва танқидий тафаккурни ривожлантиришнинг мақсад, восита, натижа каби педагогик-психологик имкониятлари ҳамда дидактик таъминоти ўқувчиларнинг билиш жараёнлари ривожланганлик даражасини  аниқлаштириш, интернет сайтлари орқали оʻқишлари керак боʻлган асарлар роʻйхатини ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мос ҳолда танлаб шакллантириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Ижод мактабларининг 8-синфи учун  “Адабиёт” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2023-йил 5-июндаги 01-11-766-сонли маълумотномаси). Натижада бадиий асарлар матни устида ишлашга доир савол-топшириқлар тузиш, фанлараро алоқадорлик, мавзулараро интеграцияга асосланиш, мустақил таълим ва синфдан ташқари машғулотларни ташкил этиш имкониятлари ортган; 
илмий-фантастик асарларни оʻқитиш орқали ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантириш механизми мутолаага қизиқтиришга доир ўқув дастурлари, дарс, синфдан ташқари ўқиш ва тўгарак машғулотларида эртак, ҳикоя ва топишмоқлар яратиш билан боғлиқ дидактик ўйинларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва хулосалардан Ижод мактабларининг 9-синфи учун “Адабиёт” дарсликларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2023-йил 5-июндаги 01-11-766-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг адабиёт ўқитиш жараёнини самарали ташкил этишларига доир индивидуал, касбий ва шахсий компетентлиги ортишига эришилган; 
ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини фантастик асарларни ўқитиш орқали ривожлантириш методикаси “Карусел шарҳи”, “Жигсав” ,“Қарама-қарши баҳс”, “Миндс Эе” (Ақлнинг кўзи)  технологияларини ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожланатиришга тизимли қўллаш орқали такомиллаштиришга оид тадқиқот натижаларидан “Адабиёт” дарслик-мажмуалари, ўқитувчиларга мўлжалланган методик қўлланмалар йаратишда фойдаланилган (Мактабгасҳа ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ресрублика Таълим марказининг 2024-йил 5-апрелдаги 01/11-1-101-сон маълумотномаси). Натижада 2–9-синф ўқувчиларининг  танқидий тафаккурини шакллантиришга, бадиий асар таҳлили орқали атрофида содир бўлган воқеаларга тўғри муносабатда бўлиш, мантиқли қарор қабул қилиш каби компетенсияларни ривожлантиришга доир интенсив усуллардан фойдаланилган;
болалар адабиётини ўқитишда бола руҳияти ва қизиқишларига уйғун ҳолда фантастик асарлар танлаш, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишнинг методик имкониятларини тизимли шакллантириш, болалар адабиётини ўқитиш тарихи, Шарқ мутафаккирларининг ижодий ва танқидий фикрлашга оид қарашлари, педагогик имкониятлари замонавий мутахассисларнинг илғор ғоялари билан ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тадқиқот натижаларидан ИЛ-402104474 “болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ 2025-йил 4-январдаги № 04/1-7 сонли маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизимида болалар адабиётида яратилган фантастик асарларни ўқитишдаги мураккабликлар ва муаммоли жиҳатлар қиёсий-танқидий таҳлил қилиниб,  аниқлик, тўлиқлик, замонавийлик, ёшига мослик, кетма-кетлик каби илмий методик аспектлари   такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish