Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшиева Эътибор Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик давридаги педагогика терминлари такомиллашуви”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2425
Илмий раҳбар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
    Расмий оппонентлар: Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Иброҳим Жўраевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети. 
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили редагогика терминологиясининг мустақиллик йиллари давридаги такомиллашувининг сабаб ва омиллари, натижаларини текшириш, соҳа терминологиясидаги миқдор ва сифат жиҳатдан содир бўлган ўзгаришларни аниқлаш, терминларнинг маъновий, лексикографик тавсифлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва илмий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили педагогика терминологиясининг мустақиллик йилларидаги такомиллашувининг ижтимоий, лингвистик сабаб ва омиллари илмий-назарий жиҳатдан асосланган, ўзбек тилининг педагогика терминологияси такомиллашуви Ўзбекистон таълим тизимининг барча бўғинларида кузатилганлиги далилланган;
педагогика фанида халқаро стандартларга мос равишда ўзбекча терминлар яратилганлиги, уларнинг маҳаллий таълим жараёнларига мослиги ўзбек тилининг педагогика терминлари мисолида асосланган;
терминлараро гипонимик, эквонимик муносабатларнинг амал қилиш ҳолати ва ўрни, ҳозирги босқичдаги структурал хусусийатлари очиб берилган, айрим педагогика терминларининг кўп маънолилик табиати терминологик луғатлар асосида аниқланган; 
ўзбек тили педагогик терминлари тизимидаги неологизм ва эскирган терминларнинг маъновий таркиби ҳамда уларнинг умумфилологик ва махсус луғатларда берилиш ҳолатлари билан боғлиқ камчиликлар аниқланган, шунингдек, ўзбек тили педагогик терминларини унификация қилиш усуллари, соҳа терминларининг лексикографик талқини ва тавсифи юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақиллик йилларида ўзбек тили педагогика терминларининг такомиллашуви тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тили педагогика терминологиясининг  мустақиллик йиллари давомидаги сифат ва миқдор жиҳатдан такомиллашувининг ижтимоий, лингвистик омиллари, илмий-назарий асос ва воситалари, Ўзбекистон таълим тизимининг барча бўғинларига оид педагогика терминлари тизимидаги янгиланишлар билан боғлиқ масалалар таҳлили ва уларга оид илмий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпуси” электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 07-сентябрдаги 04/1-2320-сон маълумотномаси). Натижада, таълимий корпуснинг электрон платформаси таркибидаги таълим-тарбия билан боғлиқ тушунча ва рукнлар ҳамда корпус платформасига жойлаштирилган лингводидактик манбалар, соҳа луғатларидаги таълим-тарбияга оид терминларнинг лексикографик тавсифлари мукаммаллаштириш, бойитишга хизмат қилган;
педагогика фанида халқаро стандартларга мос равишда яратилган ўзбекча терминлар, уларнинг маҳаллий таълим жараёнларига ҳамда терминологик талабларга мувофиқлиги масалалари юзасидан амалга оширилган таҳлил натижалари ҳамда хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 07-сентябрдаги 04/1-2319-сон маълумотномаси). Натижада, лингводидактик электрон платформа учун танланган таълим-тарбия билан боғлиқ материаллар мазмуни, лингводидактик манбаларнинг таркиби ўзбек педагогикасидаги замонавий талқин, таҳлил ҳамда лексикографик тавсифлар билан таъминланишига ҳисса қўшган;
ўзбек тили педагогика терминлари тизимида кўп маънолилик ҳодисаси, гипонимик, эквонимик муносабатларнинг амал қилиш ҳолати ва ўрни, ҳозирги босқичдаги структурал хусусийатлари, айрим педагогика терминларининг кўп маънолилик табиати, уларнинг терминологик луғатларда берилишига оид таҳлил натижалари ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021¬¬–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпуси” электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 07-сентябрдаги 04/1-2320-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида бажарилган тадқиқотларда педагогика терминларининг тўғри ва мақсадга мувофиқ тарзда қўлланиш имкониятлари таъминланган;  
ўзбек тили педагогика терминлари тизимидаги неологизм ва эскирган терминларнинг маъновий таркиби, уларнинг умумфилологик ва махсус луғатларда берилиш ҳолатлари билан боғлиқ камчиликлар, шунингдек, ўзбек тили педагогик терминларини унификация қилиш усуллари юзасидан амалга оширилган таҳлил ва илмий хулосалардан, соҳа терминларининг лексикографик талқини ва тавсифи юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсияларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 07-сентябрдаги 04/1-2319-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа вазифалари доирасида амалга оширилган ва яратилган манба ҳамда материалларнинг мазмунан бойитилишига, лингводидактик материалларда педагогик терминлардан ўринли фойдаланишга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish