Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиев Содикжон Саибжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эьлон

I. Умумий маьлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Носпецифик ярали колитдаги дисрегенератор жараёнларнинг касаллик даврларига боғлиқ морфологик жиҳатлари” 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4929.
Илмий раҳбар: Маматалиев Авазбек Розуваевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори профессор; Дон Андрей Николаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ош давлат Университети (Қирғизистон)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йўғон ичак девори қатламларининг носпецифик ярали колитларда кузатиладиган дисрегенератор ўзгаришларни касаллик даврларига боғлиқ ўзгаришларининг морфологик, гистокимёвий, морфометрик ва иммуногистокимёвий  усулларда аниқлаб, такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор беморларда носпецифик ярали колитнинг турли даврларини учраш даражаси клиник - анамнестик маълумотларини таҳлили  илмий жиҳатдан асосланган;
носпецифик ярали колитнинг биопсия материалидаги патоморфологик ва морфометрик ўзгаришлари асосида ушбу касалликни турли даврларидаги ўзгаришларни морфологик жихатдан аниқлаш  мухимлиги асосланган;
носпецифик ярали колитда  дисрегенератор жараёнларнинг касаллик кечиши даврларига боғлиқ  ўзгаришлари - иммуногистокимёвий маркерлар (Ki-67, P53, Bcl-2) экспрессияланиш даражаси кўрсаткичларини ўзгариши ушбу касалликнинг диагностикасида мухимлиги асосланган;
носпецифик ярали колитда дисрегенератор жараёнларнинг касаллик даврларига боғлиқ патоморфологик ўзгаришлари асосида алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Носпецифик ярали колит касаллигида ижобий ташҳислаш учун олинган илмий натижалар асосида:”Носпецифик ярали колитнинг сурункали даврида дисрегенератор жараёнлар патоморфологияси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор беморларда носпецифик ярали колитнинг турли даврларини учраш даражаси клиник - анамнестик маълумотларини таҳлили  илмий жиҳатдан асосланганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024йил 03 июль №007”И” сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 26 июнь №22 сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 18 июл №63 сонли буйруқ билан, Ўзбекистон Республика патологик анатомия маркази бўйича 2024 йил 11 июл №32/I сонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги тавсия этилган “Носпецифик ярали колитнинг сурункали даврида  дисрегенератор жараёнлар патоморфологияси асосида аниқлаш усули” амалиётига жорий этилиши натижасида, беморларда клиник - анамнестик маълумотларига асосланган тартибда касалликнинг эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган касалликни гистокимёвий жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш патогистологик тадқиқот муддатини ва сарф ҳаражатларни 10 кундан 5-6 кунгача қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (аньанавий патологоанатомик тадқиқотларда ўртача нархи 1 та ҳолат учун 92000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 62000 сўм). Хулоса: тавсия этилган ташхислаш усулидан фойдаланган ҳолда ташхислашни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, 1 та ҳолатда бюджет маблағларини 30000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: носпецифик ярали колитнинг биопсия материалидаги патоморфологик ва морфометрик ўзгаришлари асосида ушбу касалликни турли даврларидаги ўзгаришларни морфологик жихатдан аниқлаш  мухимлиги тасдиқланганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024йил 03 июль №007 “И” сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 26 июнь №22 сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 18 июль №63 сонли буйруқ билан, Ўзбекистон Республика патологик анатомия маркази бўйича 2024 йил 11 июль №32/I сонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган “Носпецифик ярали колитнинг сурункали даврида  дисрегенератор жараёнлар патоморфологияси асосида аниқлаш усули” амалиётига жорий этилиши натижасида, беморларда носпецифик ярали колитнинг турли даврларини патоморфологик ўзгаришларда кечаётган гистокимёвий ўзгаришлар аъзода кечаётган йирингли – некротик ўзгаришлардаги диагностик ахамияти   ёритиб берилди, бу унинг ташхислаш самарадорлиги оширилишига имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган касалликни патоморфологик жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш патогистологик тадқиқот муддати 10 кундан 5 кунгача ва сарф ҳаражатларни қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анʼанавий патогистологик тадқиқотларда ўртача нархи 1 та ҳолат учун 120000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 80000 сўм). Хулоса: тавсия этилган ташхислаш усулидан фойдаланган ҳолда ташхислашни ўтказиш вақтини 2 баробар қисқартириб, 1 та ҳолатда бюджет маблағларини 40000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: носпецифик ярали колитда  дисрегенератор жараёнларнинг касаллик кечиши даврларига боғлиқ  ўзгаришлари - иммуногистокимёвий маркерлар (Кi-67, P53, Bcl-2) экспрессияланиш даражаси кўрсаткичларини ўзгариши ушбу касалликнинг диагностикасида мухимлиги асослаб берилганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024йиль 03 июль №007”И” сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 26 июн №22 сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 18 июль №63 сонли буйруқ билан Ўзбекистон Республика патологик анатомия маркази бўйича 2024 йил 11 июль №32/I сонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган “Носпецифик ярали колитнинг сурункали даврида  дисрегенератор жараёнлар патоморфологияси асосида аниқлаш усули” амалиётига жорий этилиши натижасида, беморларда носпецифик ярали колитнинг турли даврларини патоморфологик ўзгаришларда кечаётган иммуногистокимёвий экспрессияланиш даражаси  ўзгаришларни аъзода кечаётган дисрегенератор ва ўсмаланиш жараёнларидаги диагностик ахамияти   ёритиб берилди, бу унинг ташхислаш самарадорлиги оширилишига имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган касалликни ИГХ жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш патогистологик тадқиқот муддатини 10 кундан 5-6 кунгача ва сарф ҳаражатларни қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анʼанавий патогистологик тадқиқотларда ўртача нархи 1 та ҳолат учун 92000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 62000 сўм). Хулоса: тавсия этилган ташхислаш усулидан фойдаланган ҳолда ташхислашни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, 1 та ҳолатда бюджет маблағларини 30000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: носпецифик ярали колитда дисрегенератор жараёнларнинг касаллик даврларига боғлиқ патоморфологик ўзгаришлари асосида алгоритм ишлаб чиқилганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024йил 03 июль №007”И” сонли буйруқ билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 26 июнь №22 сонли буйруқ билан, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024 йил 18 июль №63 сонли буйруқ билан, Ўзбекистон Республика патологик анатомия маркази бўйича 2024 йил 11 июль №32/I сонли буйруқ билан  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган носпецифик ярали колит ташрих материалларини касалликни турли даврларидаги патоморфологик жиҳатларини ўрганиш бўйича  алгоритм яратилиши амалиётига жорий этилиши натижасида, НЯК-да йўғон ичак тўқимасида ўткир ва сурункали даврларида йирингли – некротик ўзгаришлар ва дисрегенератор жараёнларни паралел ўзгаришларни авжланиши ва сурункали кечишида ўсмаланишга фон бўлиши ўзгаришлари билан параллеллиги кузатилишини имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган касалликни патоморфологик жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш алгаритмини яратиш патогистологик тадқиқот муддатини 10 кундан 5-6 кунгача ва сарф ҳаражатларни қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анʼанавий патогистологик тадқиқотларда ўртача нархи 1 та ҳолат учун 170000 сўмни ташкил   қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 100000 сўм). Хулоса: тавсия этилган ташхислаш усулидан фойдаланган ҳолда ташхислашни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, 1 та ҳолатда бюджет маблағларини 70000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish