Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Камола Миралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.2.PhD/Iqt4254.
Илмий раҳбари: Нурманов Улугбек Анорбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “инновацион жараёнларни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни янги ғоялар, технологиялар ёки маҳсулотларни яратиш, амалга ошириш ва бозорга чиқариш жараёнини самарали тарзда режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни ўз ичига олувчи бошқарув фаолиятига инновацион фаолият шартлари ҳамда натижаларини тавсифловчи самарадорлик кўрсаткичларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган; 
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқаришни инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш диверсификациясини таъминлаш учун корхона ташкилий тузилмасида маркетинг бўлими билан интеграциялашган ҳолда “Инновациялар бўлими”ни ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ходимларнинг инновацион фаоллигини бошқариш жараёнларини махсус ва ўзаро боғлиқ гуруҳларга ажратиш асосида амалга оширилаётган лойиҳанинг бутун муддати давомида “ходимнинг инновацион фаоллигини мониторинг қилиш” кичик гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш асосланган;  
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ривожланишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ҳажми ҳамда келгуси давр харажатларининг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «инновацион жараёнларни бошқариш» тушунчасининг иқтисодий мазмуни янги ғоялар, технологиялар ёки маҳсулотларни яратиш, амалга ошириш ва бозорга чиқариш жараёнини самарали тарзда режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни ўз ичига олувчи бошқарув фаолиятига инновацион фаолият шартлари ҳамда натижаларини тавсифловчи самарадорлик кўрсаткичлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг 2024-2030-йилларга мўлжалланган Инновацион Стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2024-йил 28-мартдаги 07-1/5-11-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий этиш орқали инновацион фаолият натижаларини тавсифловчи самарадорлик кўрсаткичларидан умумий фойдада инновацион фаолиятни амалга оширишдан олинган соф фойда улушининг 2,2 баробар ўсишига эришилган;
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқаришни инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш диверсификациясини таъминлаш учун корхона ташкилий тузилмасида маркетинг бўлими билан интеграциялашган ҳолда «Инновациялар бўлими»ни ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи  «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг 2024-2030-йилларга мўлжалланган Инновацион Стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2024-йил 28-мартдаги 07-1/5-11-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида ички ва ташқи бозордаги талаб ва таклиф ўзгарувчанлиги ўрганилиб, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш орқали корхоналарда маркетинг фаолияти такомиллаштирилди ва сотув ҳажми 4 фоизга ошишига эришилган;
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарда ходимларнинг инновацион фаоллигини бошқариш жараёнларини махсус ва ўзаро боғлиқ гуруҳларга ажратиш асосида амалга оширилаётган лойиҳанинг бутун муддати давомида «ходимнинг инновацион фаоллигини мониторинг қилиш» кичик гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш таклифи «Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ва дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2024-йил 28-мартдаги 07-1/5-11-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарда инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоизга қадар ошишига эришилган;
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ривожланишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ҳажми ҳамда келгуси давр харажатларининг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари «Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ва дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2024-йил 28-мартдаги 07-1/5-11-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг стратегик режалари кўрсаткичларининг аниқлик ва ўзаро мувофиқлик даражасини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish