Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаев Дилмурод Бахтиёр ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Инновацион менежментнинг бошқарув талаблари асосида олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлашни такомиллаштириш”, 13.00.07-“Таълимда менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.3.PhD/Ped8497.
Илмий раҳбари: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор, Ўсаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инновацион менежментнинг бошқарув талаблари асосида олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион менежментнинг бошқарув талабларига кўра олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлашнинг педагогик имкониятлари бошқарув ходимларини инновацион менжмент драйверлари ва иқтисодиёт талабларига уйғун мослашувчанлигинини босқичма-босқичлигига устуворлик бериш асосида кенгайтирилган;
инновацион менежментнинг бошқарув талаблари асосида олий таълим муассасалари битирувчиларининг касбий компетенсияларини шакллантириш методикаси миллий қадриятларга асосланган бошқарув маданияти кабиларни ривожлантиришга кўра назарий жиҳатдан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш механизми жараёнда стратегик ва инсон ресурсларини самарали ва динамик бошқаруви негизида давлат хизматларини кўрсатиш сифати, умумий сифат менежменти, ахборотни бошқариш самарадорлигига кўра такомиллаштирилган;
битирувчиларни инновацион менежментнинг бошқарув талаблари асосида тайёрлашнинг ташкилий-бошқарув ёндашуви касбий компетенсияларни ривожлантириш, ҳамкорлик муносабати ва таълим самарадорлиги интеграцияси самарадорлигини баҳолашда битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбар-дошлигига устуволик беришга қўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион менежмент бошқарув талаблари асосида олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
инновацион менежментнинг бошқарув талабларига кўра олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлашнинг педагогик имкониятлари бошқарув ходимларини инновацион менжмент драйверлари ва иқтисодиёт талабларига уйғун мослашувчанлигинини босқичма-босқичлигига устуворлик бериш асосида кенгайтиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида чоп этилган “Олий таълим менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 18-октябрдаги 02/01-01-92-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф талабалар инновацион компетенсиясини ривожлантириш, ходимлар ва битирувчиларни тайёрлаш сифатини оширишда  самарадорликни баҳоловчи мезон сифатида бошқарув ва таълим сифатини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
инновацион менежментнинг бошқарув талаблари асосида олий таълим муассасалари битирувчиларининг касбий компетенсияларини шакллантириш методикаси миллий қадриятларга асосланган бошқарув маданияти кабиларни ривожлантиришга кўра такомиллашувига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида чоп этилган “Олий таълим менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 18-октябрдаги 02/01-01-92-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф талабаларнинг ўртача ўзлаштириш даражасининг 13,4 баллга ошишига, таълим сифатини баҳолашда стандарт хато кўрсаткичининг 0,78дан 0,65га камайишига муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш механизми жараёнда стратегик ва инсон ресурсларини самарали ва динамик бошқарувига кўра давлат хизматини кўрсатиш сифати, умумий сифат менежменти, ахборотни бошқариш самарадорлиги кабиларни эʼтиборга олган ҳолда такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида чоп этилган “Таълим менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 18-октябрдаги 02/01-01-92-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф битирувчиларни тайёрлаш сифатини ошириш жараёнида стратегик режалаштириш, инсон ресурсларини мақсадли бошқариш, маркетинг ва молиявий фаолиятни узлюксизлигининг комплекслилигига кўра таълим самарадорлигини 0,18 фоизга ва битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигининг 17 фоизга ўсишига муайян даражада хизмат қилган;
битирувчиларни инновацион менежментнинг бошқарув талаблари асосида тайёрлашнинг ташкилий-бошқарув ёндашуви касбий компетенсияларни ривожлантириш, ҳамкорлик муносабати ва таълим самарадорлиги интеграцияси самарадорлигини баҳолашда битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбар-дошлигига устуволик беришга қўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида чоп этилган “Олий таълим менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 18-октябрдаги 02/01-01-92-сонли маълумотномаси). Таклиф самарадорликни баҳолаш тизимини такомиллаштиришга, битирувчиларнинг касбий компетенсияларининг 1,14 фоизга ошиши ва таълим жараёнида ҳамкорлик муносабатларининг кенгайишига, меҳнат бозоридаги рақобатбардошликнинг ошишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish