Расулова Нигора Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда яшил туризмни ривожлантириш истиқболлари», 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3669.
Илмий раҳбар: Абдуваҳидов Абдумалик Маҳкамович, исодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда яшил туризмни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш асосида меҳмонхоналар ва яшил туризм дестинасияларида яшил туризмни ривожлантириш омилларини аниқлаш, яшил туризмни атроф муҳитга салбий таъсирини баҳолаш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “яшил туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни экологик ижтимоий масъулиятли норезидент ва резидент туристлар томонидан яшил туризм дестинацияларига саёҳат қилишда яшил сертификатларга эга меҳмонхоналарни танлашни ўз ичига олувчи, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий тавсифларни мужассамлаштирувчи, маҳаллий тил, урф-одат, маданият, ҳудуд оралиқ масофаси, саёҳатни ташкил этишдаги расмиятчилик даражаси каби омилларнинг таъсири бўйича юқори манфаатдорлик ва қулайликни таъминловчи жараён жиҳатидан такомиллаштирилган;
яшил туризм тадқиқот моделларини режалаштирилган хулқ-атвор назарияси тамойилларига асосланган структуравий тенглама моделлаштириш усулида ривожлантириш орқали сайёҳларнинг “экологик онгли нияти”ни шакллантирувчи кўплаб омиллар ўртасидаги муносабатларни тўлиқ баҳолаш ҳамда маҳаллий аҳоли фаровонлигини ошириш ва экологик муаммоларни бартараф этиш таклифи ишлаб чиқилган;
ресурслардан самарали фойдаланишни рағбатлантириш ва туризм соҳасининг кенгайиши таъсирида келиб чиқадиган экологик зиённи камайтиришда “Экологик Кузнец эгри чизигʼи (ЭКC)” гипотезаси ёрдамида яшил туризмни ривожлантириш чора-тадбирларининг аҳамиятлилик даражасини баҳолаш асосланган;
Ўзбекистонда яшил туризмни ривожлантиришда туризмни ривожлантириш ва яшил ривожланиш самарадорлиги омиллари ўртасидаги боғлиқликни модификациялашган барқарор ўсишга таъсирини баҳолаш моделлари асосида асосий фаолиятнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яшил туризмни ривожлантиришнинг барқарор динамикасига эришиш механизмларини такомиллаштириш боʻйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “яшил туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмунини экологик ижтимоий масʼулиятли норезидент ва резидент туристлар томонидан яшил туризм дестинацияларига саёҳат қилишда яшил сертификатларга эга меҳмонхоналарни танлашни ўз ичига олувчи, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий тавсифларни мужассамлаштирувчи, маҳаллий тил, урф-одат, маданият, ҳудуд оралиқ масофаси, саёҳатни ташкил этишдаги расмиятчилик даражаси каби омилларнинг таъсири бўйича юқори манфаатдорлик ва қулайликни таъминловчи жараён нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Барқарор туризмни ривожланиши” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28 апрелдаги 119-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда экологик ижтимоий масʼулиятли норезидент ва резидент туристлар томонидан яшил туризм дестинацияларига саёҳат қилишда яшил сертификатларга эга меҳмонхоналарни танлашни ўз ичига олувчи омилларнинг таъсири бўйича юқори манфаатдорлик ва қулайликни таъминловчи жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “яшил туризм” тушунчасига оид назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
яшил туризм тадқиқот моделларини режалаштирилган хулқ-атвор назарияси тамойилларига асосланган структуравий тенглама моделлаштириш усулида ривожлантириш орқали сайёҳларнинг “экологик онгли нияти”ни шакллантирувчи кўплаб омиллар ўртасидаги муносабатларни тўлиқ баҳолаш ҳамда маҳаллий аҳоли фаровонлигини ошириш ва экологик муаммоларни бартараф этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 2-декабрдаги 03-12-17-8736-сонли, Ўзбекистон Меҳмонхоналар Уюшмасининг 2024-йил 29-августдаги 928-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида яшил туризмнинг ижтимоий аҳамиятини янада ошириш, хусусан, экология ва атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш, энергия ва сувни тежаш, электр транспорт воситаларини амалиётга татбиқ этишга эришиш, иқтисодий нуқтаи назардан туристларнинг янги сегментини шакллантириш, яʼни яшил туристик маҳсулотни истеʼмол қилишга қизиқувчи туристлар сонини кўпайтириш имкони яратилган;
ресурслардан самарали фойдаланишни рағбатлантириш ва туризм соҳасининг кенгайиши таъсирида келиб чиқадиган экологик зиённи камайтиришда “Экологик Кузнец эгри чизигʼи (ЭКC)” гипотезаси ёрдамида яшил туризмни ривожлантириш чора-тадбирларининг аҳамиятлилик даражасини баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 2-декабрдаги 03-12-17-8736-сонли, Ўзбекистон Меҳмонхоналар Уюшмасининг 2024-йил 29-августдаги 928-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида яшил туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини атроф-муҳитга салбий таъсирини баҳолаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда яшил туризмни ривожлантиришда туризмни ривожлантириш ва яшил ривожланиш самарадорлиги омиллари ўртасидаги боғлиқликни модификациялашган барқарор ўсишга таъсирини баҳолаш моделлари асосида асосий фаолиятнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 2-декабрдаги 03-12-17-8736-сонли, Оʼзбекистон Меҳмонхоналар Уюшмасининг 2024-йил 29-августдаги 928-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилга бориб туризм хизматлари экспортини 4,7 мартага, хорижий туристлар сонини 3,2 мартага ошириш имкони аниқланган.