Митиллаев Иброхимжон Турсунпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «“Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари ва уларни бартараф этиш йўллари”», 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4452.
Илмий раҳбар: Махмудов Саиджамол Кадиржанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон Иқтисодиёт ва қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фаридахон Абдулкари қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон республикаси тижорат банкларида муаммоли кредитлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тижорат банклари активлари таркибидаги қониқарсиз ва шубҳали активлар сифатида таснифланган активларини баланс қийматидан 10-15 фоиз паст даражада ундириш орқали муаммоли активларини бартараф этиш таклифи асосланган;
Уч йил ва ундан ортиқ муддат давомида ундирилмай келинаётган кредитларни сўндириш учун банк балансига олинган қарздорларнинг мулкини асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови суммасини қоплаш имкониятини берувчи нархда сотиш таклифи асосланган;
Икки йилдан ортиқ муддатда фойдаланмасдан банк балансида турган кўчмас мулкларни баланс қолдиқ қийматида сотиш орқали муаммоли активларни 5 фоизгача қисқартириш асосланган;
Банкларнинг активларини давлат ва Марказий банк қимматли қоғозларига инвестиция қилиш, жисмоний шахсларга берилаётган кредитлар ва лизинг операциялари ҳажмини ошириш орқали муаммоли активлар салмоғини қисқартириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларининг муаммоли активлари ҳажмини қисқартиришга бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тижорат банклари активлари таркибида қониқарсиз ва шубҳали активлар сифатида таснифланган активларини баланс қийматидан 10-15 фоиз паст даражада ундириш орқали муаммоли активларини бартараф этиш таклифи Андижон вилоятидаги банклар амалиётига жорий этилган (Туронбанк Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 12 декабрдаги 19/03-443-сонли, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармасининг 2024 йил 18 ноябрдаги 21-17/56-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг Андижон вилоятидаги банклар амалиётига жорий этилиши натижасида банкнинг муаммоли кредитлари ҳажмини 2024 йил 10 октябрда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5 фоизга камайтириш имконини берган;
Муддати уч йил ва ундан ортиқ муддатдан буён ундирилмай келинаётган кредитларни сўндириш учун банк балансига олинган қарздорларнинг мулкини асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови суммасини қоплаш имкониятини берувчи нархда сотиш таклифи Андижон вилоятидаги банклар амалиётига жорий этилган (Туронбанк Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 12 декабрдаги 19/03-443-сонли, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармасининг 2024 йил 18 ноябрдаги 21-17/56-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг Андижон вилоятидаги банклар амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг муаммоли активлари ҳажмини 2024 йил 10 октябр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5 фоизга қисқартиришга эришилган;
Икки йилдан ортиқ муддатда фойдаланмасдан банк балансида турган кўчмас мулкларни баланс қолдиқ қийматида сотиш орқали муаммоли активларни 5 фоизгача қисқартириш мумкинлиги ҳақидаги таклифи Андижон вилоятидаги тижорат банклар амалиётига жорий этилган (Туронбанк Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 12 декабрдаги 19/03-443-сонли, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармасининг 2024 йил 18 ноябрдаги 21-17/56-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармасининг хисоботида акс эттирилиши ва амалиётга жорий этилиши натижасида банкларнинг муаммоли активлари ҳажмини 2024 йил 10 октябр хисоботи даврига нисбатан 10 фоизга қисқартириш имконини берган;
Банкларнинг активларини давлат ва Марказий банк қимматли қоғозларига инвестиция қилиш, жисмоний шахсларга берилаётган кредитлар ва лизинг операциялари ҳажмини ошириш орқали муаммоли активлар салмоғини қисқартириш ҳақидаги таклифи Андижон вилоятидаги банклар амалиётига жорий этилган (Туронбанк Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 12 декабрдаги 19/03-443-сонли, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармасининг 2024 йил 18 ноябрдаги 21-17/56-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармасининг хисоботида акс эттирилиши ва амалиётга жорий этилиши натижасида банкларнинг муаммоли активлари ҳажмини 2024 йил 10 октябр хисоботи даврига нисбатан 5 фоизга қисқартириш имконини берган.