Авджи Алина Алимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда яшил молиялаштиришни шакллантиришнинг замонавий тенденсиялари», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Илмий раҳбар: Курбанов Хайрилла Абдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги «яшил» молиялаштиришнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, унинг келажагини ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Тижорат банкларида “яшил” молиялаштириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни банклар томонидан экологик тоза, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган ва барқарор ривожланишга хизмат қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришда масъулиятли инвесторларни жалб қилиш ва жамият олдида ижобий имиж яратиш имконияти нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида “экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув” тамойиллари бўйича трансформациялаш алгоритмини унинг асосий босқичлари таркибига “яшил” молиялаштириш воситаларини жорий этиш ва кенгайтириш жараёнларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида янги банк маҳсулотларини ўзлаштиришда корпоратив мижозлар учун “яшил” кредитлар, “яшил” депозитлар, “яшил” облигациялар ҳажми, таркибий тузилиши ва жорий этиш кетма-кетлигини белгилаш орқали банкнинг “яшил” маҳсулотларга ихтисослашувини кучайтириш ва янги банк технологияларини татбиқ этиш асосланган;
Ўзбекистонда “яшил” лойиҳалар асосидаги эмитент томонидан чиқарилувчи стандарт “яшил” облигациялар (StO) ҳамда йирик кредит ташкилотлари томонидан чиқарилган секьюритизациялашган “яшил” облигациялар (SO) турлари ўртасидаги мақбул нисбат (StO = 0,65; SO = 0,65;)ни таъминлаш орқали “яшил” молиялаштиришни ривожлантириш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистондаги «яшил» молиялаштиришнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, унинг келажагини ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “Тижорат банкларида “яшил” молиялаштириш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини банклар томонидан экологик тоза, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган ва барқарор ривожланишга хизмат қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришда масъулиятли инвесторларни жалб қилиш ва жамият олдида ижобий имиж яратиш имконияти нуқтаи-назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Деньги кредит банки” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 - йил 29 - февралдаги 45-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида талабаларда масъулиятли инвесторларни жалб қилиш ва жамият олдида ижобий имиж яратиш имконияти нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “Тижорат банкларида “яшил” молиялаштириш” тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган; “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида “экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув” тамойиллари бўйича трансформациялаш алгоритмини унинг асосий босқичлари таркибига “яшил” молиялаштириш воситаларини жорий этиш ва кенгайтириш жараёнларини татбиқ этиш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ижтимоий ва экологик жавобгарлик, корпоратив бошқарув ва барқарор ривожланиш соҳасидаги сиёсатига жорий этилган (АКБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2024 йил 10 январдаги №27-06/194-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ESG-факторларни жорий бизнес-моделга интеграция қилишга бўлган системали ёндашуви, барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий тамойиллар, йўналишлар ва вазифаларни, ESG ва барқарор ривожланишни бошқариш механизмини, мониторинг ва ҳисобот бериш тартибини белгилаш имкони яратилган;
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида янги банк маҳсулотларини ўзлаштиришда корпоратив мижозлар учун “яшил” кредитлар, “яшил” депозитлар, “яшил” облигациялар ҳажми, таркибий тузилиши ва жорий этиш кетма-кетлигини белгилаш орқали банкнинг “яшил” маҳсулотларга ихтисослашувини кучайтириш ва янги банк технологияларини татбиқ этиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ижтимоий ва экологик жавобгарлик, корпоратив бошқарув ва барқарор ривожланиш соҳасидаги сиёсатига жорий этилган (АКБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2024 йил 10 январдаги №27-06/194-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида янги банк маҳсулотларини ривожлантириш бўйича тавсиялар - «яшил» кредитлар, «яшил» депозитлар, корпоратив мижозлар учун «яшил» облигациялар, «яшил» маҳсулотларга ихтисослашишни кучайтириш ва янги банк технологияларини ўзлаштиришга ёрдам берган;
Ўзбекистонда “яшил” лойиҳалар асосидаги эмитент томонидан чиқарилувчи стандарт “яшил” облигациялар (StO) ҳамда йирик кредит ташкилотлари томонидан чиқарилган секьюритизациялашган “яшил” облигациялар (SO) турлари ўртасидаги мақбул нисбат (StO = 0,65; SO = 0,65;)ни таъминлаш орқали “яшил” молиялаштиришни ривожлантириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ижтимоий ва экологик жавобгарлик, корпоратив бошқарув ва барқарор ривожланиш соҳасидаги сиёсатига жорий этилган (АКБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2024 йил 10 январдаги №27-06/194-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «яшил» облигациялар концепцияси, «яшил» облигациялар ривожланиши учун асосий векторлар ва жараёнларни белгилаб, ESG-трансформация бўйича йўл харитаси, банк бизнес-процессларига экологик, ижтимоий ва бошқарув жавобгарлиги тамойилларини босқичма-босқич жорий этишнинг асосий жиҳатларини акс эттириш имкони яратилган.