Дадамирзаева Моҳидил Ғуломжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Маданиятлараро мулоқотда нутқий этикетнинг антропоцентрик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусидаги 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Fil5056
Илмий раҳбар: Каримов Ривожиддин Ғуломжонивич Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Гайбулло Кулмурадович филология фанлари доктори (DSc), профессор;
Дадабоев Олимжон Ортиқович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги этикет қоидаларининг лингвомаданий жиҳатларини чоғиштирма таҳлил қилиш ҳамда икки халқ тилидаги миллий қадриятлар, менталитет ва ижтимоий меъёрларидан келиб чиқадиган умумий ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
нутқий этикетнинг лингвистик мақомини белгилашда коммуникатив прагматик ёндашувнинг самарадорлиги инглиз ва ўзбек тилларида саломлашиш ва ҳайрлашиш нутқий актларнинг ижтимоий-комуникатив алоқадаги вербал ифодасини очиб бериш орқали исботланган;
вақт ва макон консепсияси доирасида ёш, гендер, вақт, ижтимоий мавқе ва ситуатив аспектларда нутқий этикет формаларининг турли тизимдаги тиллар коммуникатив компетенсиясига оид лингвопрагматик ҳамда лингвомаданий хусусиятлари нутқий актлар назарияси ҳамда кросс-маданий таҳлил усуллари орқали очиб берилган;
инглиз ва ўзбек маданиятлараро мулоқотида нутқий этикетнинг саломлашиш ва хайрлашиш формаларини чогʻиштириш орқали мазкур тилларда одоб-ахлоқ қоидаларининг семиотикаси ва прагматикасига ҳос умумий ва фарқли хусусиятлар аниқланган;
мулоқотда нутқ меъёрларидан четлашиш ва ижтимоий мақомга кўра муҳим фарқлар инглиз тили маданиятидан кўра кўпроқ ўзбек тили маданиятига хос эканлиги, замонавий инглиз тилида сўзлашувчи жамиятда муносабатларнинг расмийлиги эмас, балки ҳар бир инсоннинг ижтимоий тенглигини таъминлаши мухим ўрин тутиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва инглиз тилларидаги этикет қоидаларининг лингвомаданий жиҳатларини чоғиштирма таҳлил қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек маданиятлараро мулоқотида нутқий этикетнинг саломлашиш ва хайрлашиш формаларини чогʻиштириш орқали мазкур тилларда одоб-ахлоқ қоидаларининг семиотикаси ва прагматикасига ҳос умумий ва фарқли хусусиятлар ҳақидаги илмий хулосалардан ЎзМТРК “Ёшлар” телерадиоканали АЖ қошидаги “Болажон” телеканалининг “Китобим офтобим!”, Ассалом, болажон!” кўрсатувларида фойдаланилди (“Ёшлар” Телерадиоканали” 2024-йил 2-майдаги 14-03-66 сон маълумотномаси). Натижада кичик телетомошабинларда ахборот оқимига нисбатан тўгʻри муносабатни шакллантиришда ҳамда болаларга мўлжалланган миллий контентлар асосида ёш авлодни зарарли ахборот хуружлардан асрашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
вақт ва макон консепсияси доирасида ёш, гендер, вақт, ижтимоий мавқе ва ситуатив аспектларда нутқий этикет формаларининг турли тизимдаги тиллар коммуникатив компетенсиясига оид лингвопрагматик ҳамда лингвомаданий хусусиятлари, мулоқотда нутқ меъёрларидан четлашиш ва ижтимоий мақомга кўра муҳим фарқлар инглиз тили маданиятидан кўра кўпроқ ўзбек тили маданиятига хос эканлиги, замонавий инглиз тилида сўзлашувчи жамиятда муносабатларнинг расмийлиги эмас, балки ҳар бир инсоннинг ижтимоий тенглигини таъминлаши мухим ўрин тутиши ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатуви (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат Муассасаси 2024-йил 3-майдаги 06-28-543-сон маълумотномаси) ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. Натижада диссертацияда келтирилган мулоқотда нутқ меъёрларидан четлашиш ва ижтимоий мақомга кўра муҳим фарқлар инглиз тили маданиятидан кўра кўпроқ ўзбек тили маданиятига хос эканлиги, замонавий инглиз тилида сўзлашувчи жамиятда муносабатларнинг расмийлиги эмас, балки ҳар бир инсоннинг ижтимоий тенглигини таъминлаши муҳим ўрин тутишига оид маълумотлар асосида кўрсатув дастурлари таҳлил манбаи шакллантирилди.
нутқий этикетнинг лингвистик мақомини белгилашда коммуникатив прагматик ёндашувнинг самарадорлиги инглиз ва ўзбек тилларида саломлашиш ва ҳайрлашиш нутқий актларнинг ижтимоий-комуникатив алоқадаги вербал ифодасини очиб бериш орқали орқали олинган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошлангʻич синф ўқувчиларида огʻзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 4-сентябрдаги 04/1-2279-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида нутқий компетенсияни ривожлантирилишига доир назарий қарашлар бойитилган.