Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Саида Анваржоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Валюта операцияларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt1109.
Илмий раҳбар: Холмахмадов Замир Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
битта ҳисобда бир нечча валюта билан операция қилиш имкониятини берувчи мултивалюта ҳисобварақларига мижоз томонидан сотиб олинган ва фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси 10 фоизини ташкил қилган ҳолда кирим қилиш таклиф этилган;
валютавий спот бозорига маркет-мейкерлик институтини жорий этиш оркали спекуляция ва курс ўзгаришларига қарши хавфни камайтириш мақсадида валютавий спот операциялари ҳажмини 10 фоиздан оширмаслик орқали тижорат банкларининг фоизли даромадларини 15 фоизга ошириш таклиф этилган;
валютавий фючерс шартномалари билан амалга ошириладиган операцияларни такомиллаштириш мақсадида, блокчейн асосида рақамли кафолатланган маржа тизимларида фючерс ва спот баҳоси ўртасидаги фарқни 15 фоизга қисқартириш, эҳтимолий йўқотишларни 10 фоизга камайтириш орқали банкнинг даромадларини ошириш таклиф этилган;
форвард битимларининг валютавий таркибидаги очиқ валюта позицияларини 10 фоизга камайтириш учун фоизли форвард битимларидан фойдаланиш ва валюта рискини хеджирлаш усулларини қўллаш орқали форвард операциялари ҳажмини 15 фоизга ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Валюта операцияларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
битта ҳисобда бир нечча валюта билан операция қилиш имкониятини берувчи мултивалюта ҳисобварақларига мижоз томонидан сотиб олинган ва фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси 10 фоизини ташкил қилган ҳолда кирим қилиш таклифи "Ўзбекистон Республика валюта биржаси" АЖ валюта бозорида клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидалари ҳамда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖда валютавий фючерс шартномаси билан операцияларни амалга ошириш бўйича биржа савдолари қоидалари"ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖнинг 2024 йил 19 мартдаги №05-133-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖнинг фаолиятига 2023 йилда нисбатан узоқ муддатли валютавий фючерс инструментлари амалиётга жорий этилди, Кафолат фонди ташкил этилди, дефолт менежментни амалга ошириш тартиби йўлга қўйилди ва фючерс шартномалари билан 37,28 млрд. сўмлик битимлар тузилган; 
валютавий спот бозорига маркет-мейкерлик институтини жорий этиш оркали спекуляция ва курс ўзгаришларига қарши хавфни камайтириш мақсадида валютавий спот операциялари ҳажмини 10 фоиздан оширмаслик орқали тижорат банкларининг фоизли даромадларини 15 фоизга ошириш таклифи "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ва "Ўзбекистон Республика валюта биржаси" АЖ валюта бозорида клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖнинг 2024 йил 19 мартдаги №05-133-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида валюта своп бозоридаги операциялар ҳажми 2022 йилда 6 млн. АҚШ доллари ва 3,25 млн. еврода тузилган битимлар бўйича 10,66 млн сўм миқдорида воситачилик мукофоти ундирилмади. Шунингдек, валютавий спот бозорида Кафолат фонди шакллантирилди, дефолтни бошқариш орқали 2022 йилда 22 340 млн.сўм, 2023 йилда 237 631 млн.сўм миқдорида овернайт своп операциялари бўйича битимлар тузилган; 
валютавий фючерс шартномалари билан амалга ошириладиган операцияларни такомиллаштириш мақсадида, блокчейн асосида рақамли кафолатланган маржа тизимларида фючерс ва спот баҳоси ўртасидаги фарқни 15 фоизга қисқартириш, эҳтимолий йўқотишларни 10 фоизга камайтириш орқали банкнинг даромадларини ошириш таклифи "Ўзбекистон Республика валюта биржаси" АЖ биржа бозорларида маркет-мейкер хизматларини кўрсатиш тартиби"ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖнинг 2024 йил 19 мартдаги №05-133-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида “Капиталбанк” АТБ ва “Ипак йўли” АИТБ банкларига “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ томонидан маркет-мейкерлик мақоми берилди, маркет-мейкерлар томонидан тузилган битимлар ҳисобига валютавий спот бозорида 2023 йилда савдолар ҳажми 2022 йилга нисбатан 215 291 млн.сўмга ёки 35,43% га ошди;    
форвард битимларининг валютавий таркибидаги очиқ валюта позицияларини 10 фоизга камайтириш учун фоизли форвард битимларидан фойдаланиш ва валюта рискини хеджирлаш усулларини қўллаш орқали форвард операциялари ҳажмини 15 фоизга ошириш таклифи “Пойтахт банк” АЖ томонидан “Ўзбекистон Республика валюта биржаси”АЖнинг валюта савдоларида иштирок этишда фойдаланилган (“Пойтахт банк” АЖнинг 2024 йил 25 июндаги №ХР14-12/512-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Пойтахт банк” АЖда форвард ва своп битимлари ҳажми 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 1,3 фоизли пунктга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish