Абдуллаева Ҳилола Нутфиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналар фаолиятида инновацион маркетинг дастурларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4537.
Илмий раҳбар: Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мараимова Умида Исмаилжановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий корхоналарда инновацион маркетинг дастурларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхона бошқарувида маркетинг дастурларидан фойдаланиш ёндашуви инновацион маркетинг консепсиясининг ишлаб чиқариш, товар сифати, товар сотиш ҳажмини ошириш, анъанавий, ижтимоий-ахлоқий, ўзаро алоқадорлик таркибий компонентларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишда маркетингнинг “Маркетинг-Басед Манагемент – МБМ (маркетингга асосланган менежмент)” тамойилларига асосланувчи “+12 П→инновацион маркетинг” дастуридан фойдаланиш таклифи илмий асосланган;
корхоналар фаолиятига инновацион маркетинг дастурини таркибий жиҳатдан ташкилий тузилишида янгиликлар, янгиликларни жорий этиш, янги ишланмалар, ихтироларни қамраб олган истеъмолчилар эҳтиёжларига йўналтирилган амалиётини жорий этилишида янги технологияни қўллаш, янги маҳсулот яратиш, янги савдо бозорини ўзлаштириш, янги хом ашёдан фойдаланиш орқали ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш комбинацияларидан фойдаланиш таклифи ишлаб чиқилган;
2025-2029 йилларда мамлакатда инновацион маркетинг дастуридан фойдаланувчи корхоналар сонини ошириш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлиги бўйича инерцион, пессимистик ва мобилизацион прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхона фаолиятига инновацион маркетинг дастурларини жорий этиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхона бошқарувида маркетинг дастурларидан фойдаланиш ёндашуви инновацион маркетинг консепсиясининг ишлаб чиқариш, товар сифати, товар сотиш ҳажмини ошириш, анъанавий, ижтимоий-ахлоқий, ўзаро алоқадорлик таркибий компонентларига устуворлик бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 октябрдаги “Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-169-сон фармонининг 2-банди 2-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 августдаги 08-06/8041- сонли маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий этиш асосида қурилиш соҳасидаги корхоналар маҳсулотларининг бозор айланмаси ҳажмини қўшимча 8,4 фоизга ортишига эришилган;
корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишда маркетингнинг “Маркетинг-Басед Манагемент – МБМ (маркетингга асосланган менежмент)” тамойилларига асосланувчи “+12 П→инновацион маркетинг” дастуридан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 декабрдаги ““140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “Саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 684-сон қарорининг 3-банди 2-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 августдаги 08-06/8041- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида қурилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички бозордаги импорт улушини ўрта ҳисобда қўшимча 15,4 фоизга камайишга эришилган;
корхоналар фаолиятига инновацион маркетинг дастурини таркибий жиҳатдан ташкилий тузилишида янгиликлар, янгиликларни жорий этиш, янги ишланмалар, ихтироларни қамраб олган истеъмолчилар эҳтиёжларига йўналтирилган амалиётини жорий этилишида янги технологияни қўллаш, янги маҳсулот яратиш, янги савдо бозорини ўзлаштириш, янги хом ашёдан фойдаланиш орқали ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш комбинацияларидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 октябрдаги “Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-169-сон фармонининг 2-банди 3-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 августдаги 08-06/8041- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида инновацион маркетинг дастурларидан фойдаланувчи корхоналар сони 5,1 фоизга ортишига эришилган;
2025-2029 йилларда мамлакатда инновацион маркетинг дастуридан фойдаланувчи корхоналар сонини ошириш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлиги бўйича инерцион, пессимистик ва мобилизацион прогноз кўрсаткичлари таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 октябрдаги “Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-169-сон фармонининг 3.б-банди 2-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 августдаги 08-06/8041- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида маҳаллий корхоналарда инновацион маркетинг дастурларидан фойдаланиш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2028 йилга бориб, 2023 йилга нисбатан баҳоланганда, инерсион ссенарияда 49,8 фоизга, пессимистик ссенарияда 3,8 фоизга, мобилизацион ссенарияга кўра эса 98,0 фоизга оширишга эришиш мумкинлиги аниқланган.