Курбанова Шахноза Юлдашбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш”, 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4329
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Карриева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Машъал Самадович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш боʻйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “инновацион фаолият” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш ҳамда инвестисияларни жалб қилиш орқали барқарор ривожланишни таъминловчи янги маҳсулотлар, технологиялар ва ишлаб чиқариш усулларини яратиш ва жорий этиш жараёнини корхоналар учун харажатларни камайтириш ва бозордаги рақобат устунлигини мустаҳкамлаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналарида экологик йўналтирилган инновацияларга инвестиция киритишда жами капитал қўйилмаларида экологик инновацияларга ажратиладиган улуш (УЕИ = 10-20 %), даромаднинг экологик технологияларга сармоя киритиш улуши (УЕЦ = 5-10%), экологик стандартларга жавоб берадиган ускуналар учун ажратиладиган инвестиция (йиллик инвестиция бюджетининг ≥ 30%) миқдорий чегараларини таъминлаш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида энергия тежамкорлигини таъминловчи истиқболли рақамли технологиялардан фойдаланишда Энергй Манагемент Сйстем (ЭМС) тизимларини жорий қилиш ҳисобига умумий энергия сарфини камайтириш (15%≤ЭМС≤40%), цемент ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда автоматлаштирилган технологик жараёнлар улуши (УАТЖ≥50%), рақамли симуляция ва моделлаштириш орқали ресурс тежамкорликни ошириш (РСМ≥20%) орқали ишлаб чиқариш жараёнини модернизасия қилиш таклифи асосланган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи кўп омилли эконометрик модел асосида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга коʻра “инновацион фаолият” тушунчасининг иқтисодий мазмунини иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш ҳамда инвестисияларни жалб қилиш орқали барқарор ривожланишни та'минловчи янги маҳсулотлар, технологиялар ва ишлаб чиқариш усулларини яратиш ва жорий этиш жараёнини корхоналар учун харажатларни камайтириш ва бозордаги рақобат устунлигини мустаҳкамлаш жиҳатидан такомиллаштириш борасидаги назарий ва услубий ишланмалардан олий оʻқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инновацион иқтисодиёт” номли оʻқув қоʻлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 02-февралдаги 44-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида талабаларда янги маҳсулотлар, технологиялар ва ишлаб чиқариш усулларини яратиш ва жорий этиш жараёнини корхоналар учун харажатларни камайтириш ва бозордаги рақобат устунлигини мустаҳкамлаш жиҳатидан такомиллаштирилган инновацион фаолият тушунчаси боʻйича назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналарида экологик ёʻналтирилган инновацияларга инвестиция киритишда жами капитал қоʻйилмаларида экологик инновацияларга ажратиладиган улуш (УЕИ = 10-20 %), даромаднинг экологик технологияларга сармоя киритиш улуши (УЕЦ = 5-10%), экологик стандартларга жавоб берадиган ускуналар учун ажратиладиган инвестиция (йиллик инвестисия бюджетининг ≥ 30%) миқдорий чегараларини таъминлаш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш таклифи Оʻзбекистон Республикаси 2024-йил И чорагига моʻлжалланган инвестисия дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024-йил 19-декабрдаги 04-05/3963-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги “Оҳангаронцемент” АЖда цемент ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга ташламалари ва экологияга салбий таъсирини камайтириш учун 18,0 млн.доллар инвестисия киритилишига имкон яратган;
“Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида энергия тежамкорлигини таъминловчи истиқболли рақамли технологиялардан фойдаланишда Энергй Манагемент Сйстем (ЭМС) тизимларини жорий қилиш ҳисобига умумий энергия сарфини камайтириш (15%≤ЭМС≤40%), цемент ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда автоматлаштирилган технологик жараёнлар улуши (УАТЖ≥50%), рақамли симуляция ва моделлаштириш орқали ресурс тежамкорликни ошириш (РСМ≥20%) орқали ишлаб чиқариш жараёнини модернизасия қилиш таклифи “Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг 2024-2030-йилларга моʻлжалланган инновацион стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024-йил 19-декабрдаги 04-05/3963-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги “Оҳангаронцемент” АЖда юклаш цехи ва цемент тегирмонларини модернизасия қилиш учун 28,4 млн.доллар инвестисия киритилишига имкон яратган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ривожланишига таъсир этувчи омиллар оʻртасидаги оʻзаро богʻлиқликни ифодаловчи коʻп омилли эконометрик модел асосида “Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз коʻрсаткичлари “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармогʻини ривожлантириш боʻйича “Ёʻл харитаси” ва дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024-йил 19-декабрдаги 04-05/3963-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Оʻзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг стратегик режалари коʻрсаткичларининг аниқлик ва оʻзаро мувофиқлик даражасини ошириш имконини бериб, натижада корхонанинг умумий маҳсулот ҳажми 2028-йилда 2023-йилга нисбатан 3,5 баробарга ошиши мумкинлиги асосланган.