Иноятова Камола Фуркатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тижорат банкларига ислом банк махсулотларини жорий қилиш ва ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3487.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдуназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Ташаварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт унверситетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республика тижорат банкларида исломий банк махсулотларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда уларни банк хизматлари бозорида янада ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
исломий банк маҳсулотлари ва хизматлари турларини кўпайтириш, шунингдек, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Исломий дарчалар"ни ўрнатиш таклиф этилган;
ислом молияси тамойиллари асосида жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини ўтган ҳисобот даврига нисбатан 10%га оширилиши ислом банк маҳсулотлари турларини ҳар йили бир ярим мартага кўпайтириш таклиф этилган;
кредит ташкилотларининг узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилиш мақсадида сукук қимматли қоғозларини чиқариш орқали инвестициялар улушини 10% гача ошириш таклифи этилган;
тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотлари исломий молия тамойиллари асосида маҳсулотларни лизинг ва бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича хизматларнинг умумий ҳажмидаги активлар улушини 2030 йилга қадар 5%га босқичма-босқич ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тижорат банкларида ислом банк маҳсулотларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолига ислом банк маҳсулотлари ва хизматлари турларини кўпайтириш ва қулай шароитларни яратиш мақсадида “ислом дарчалари”ни ташкил этиш таклифи ХАБ "Трастбанк" нинг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2023 йил 29 декабрдаги ХАБ "Трастбанк"нинг 01-09/5567-сон ма'лумотномаси). Натижада 2022 йилда ХАБ "Трастбанк" нинг Бошқарув Кенгаши қарори асосида устав капитали ҳажми 10 млрд сўмга эга бўлган нобанк молиявий ташкилот “Траст муомалат” МЧЖ ташкил этилди, мазкур жамиятнинг устав капитали 2023 йилда 45 млрд сўмни ташкил этди.
ислом молияси тамойиллари асосида жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини ўтган ҳисобот даврига нисбатан 10%га оширилиши ислом банк маҳсулотлари турларини ҳар йили бир ярим мартага кўпайтириш таклифи "Трастбанк" нинг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2023 йил 29 декабрдаги ХАБ "Трастбанк"нинг 01-09/5567-сон ма'лумотномаси). Натижада ислом банклари томонидан амалга оширилган бундай таклифлар иқтисодий ривожланиш, инновациялар, ижтимоий мас'улият ва рақобатни кучайтириш каби бир нечта ижобий ўзгаришларга олиб келади.
кредит муассасалари узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилиш мақсадида сукук қимматли қоғозларини эмиссия қилиш орқали инвестициялар улушини 10 фоизгача етказиш ҳақидаги таклифи "Трастбанк" нинг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2023 йил 29 декабрдаги ХАБ "Трастбанк"нинг 01-09/5567-сон ма'лумотномаси). Натижада «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки сукук қимматли қоғозларини муомалага чиқариш асосида 2024 йил И чораги ҳолатига жами 20 млрд сўм маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган.
тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотлари исломий молия тамойиллари асосида маҳсулотларни лизинг ва бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича хизматларнинг умумий ҳажмидаги активлар улушини 2030 йилга қадар 5%га босқичма-босқич ошириш таклифи "Трастбанк" нинг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2023 йил 29 декабрдаги ХАБ "Трастбанк"нинг 01-09/5567-сон ма'лумотномаси). Натижада ХАБ «Трастбанк» Бошқарув Кенгаши қарори асосида хусусий акциядорлик банк ҳузуридаги “Траст муомалат” МЧЖ томонидан 2023 йил 1 октябрь ҳолатига 180 та мижозга 60 млрд сўмлик ижара ва муробаха хизматлари кўрсатилди.