Умаров Шухрат Шарифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полиамид ва полиолефинларни металл-аммоний полифосфатлари билан модификациялаб, оловбардош органик материаллар олиш технологиясини яратиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5037.
Илмий раҳбар: Касимов Шерзод Абдузоирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металл-аммоний полифосфатлар билан модификацияланган полимерлар асосида оловбардош органик материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рух, кобалт, никел, қўрғошин, темир оксидлари ва аммомий полифосфатлар асосида полимерлар учун модификаторлар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
олинган металл-аммоний полифосфатлар асосидаги модификаторлар полимерлар таркибига қўшилганда полимерларнинг иссиқликка ва ултрабинафша нурлар таъсирига чидамлилиги 20% га, қаттиқлиги 9-22% га, кислород индекси 17% дан 24% гача ортиши, ёниш вақти эса 240 секунддан 126 секундга камайиши исботланган;
модификациялаш натижасида букилишдаги эластиклик модули полиетиленда 1100 МПа дан 1300 МРа гача, полипропиленда 1280 МПа дан 1355 МРа гача, полиамид-66 да 2900 МПа дан 6470 МРа гача, зарбга чидамлилик хоссалари эса, полиамид-66 да 6 кЖ/м2 дан 13,38 кЖ/м2 гача ортиши аниқланган;
металл-аммоний полифосфатлар билан модификацяланган полиетилен, полипропилен ва полиамид асосида оловбардош полимер органик материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металл-аммоний полифосфатлар асосида модификацияланган оловбардош органик материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металл-аммоний полифосфатлар билан модификациялаб оловбардош органик материаллар олиш технологияси «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 036/627-сон; 2022 йил 17 мартдаги 037/1138-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган органик материаллар асосида янги турдаги полимер компаундлар олиш имконияти яратилган;
ПЕ ва ПП асосидаги юқори даражадаги металл-аммоний полифосфатлар билан модификациялаб оловбардош органик материаллар «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Шўртан газ кимё мажмуаси МЧЖнинг 2024 йил 25 ноябрдаги 030/4675-сон маълумотномаси). Натижада, олинган модификаторлар асосида янги турдаги экологик, иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган импорт ўринини босувчи модификацияланган термик барқарор органик материаллар ишлаб чиқариш имконини берган.