Sayt test rejimida ishlamoqda

Баллиев Ажинияз Ибрагимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иқлим ўзгариши шароитида Қорақалпоғистон Республикаси сув оқимлари ва сув омборларининг гидрологик ва гидрокимёвий ҳолати (Жанубий Оролбўйи минтақаси мисолида», 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Gr258.
Илмий раҳбар: Чембарисов Эльмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Муродов Шуҳрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Тиллляходжаева Зухра Джахангировна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқлим ўзгариши шароитида Жанубий Оролбўйи сув объектларининг замонавий гидрологик ва гидрокимёвий ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aмударё дарёси ва суғориш каналларининг  2009-2023 йиллар учун замонавий гидрологик ва гидрокимёвий тавсифлари аниқланган, йил сувлилигининг сув минерализациясига таъсири баҳоланган;
Амударёнинг қуйи оқимидаги магистрал коллекторлар ва кичик маҳаллий кўллар сувидаги бош ионлар миқдорининг минерализацияга боғлиқлиги аниқланган;
магистрал коллекторларнинг гидрологик ва гидрокимёвий кўрсаткичлари (сув сарфи, минерализация, кимёвий таркиби, режими) аниқланган, йилнинг сувлилигини ҳисобга олган ҳолда ирригация мақсадлари учун улардаги сув сифати баҳоланган ҳамда ГAТ-хариталари тузилган;
Жанубий Оролбўйи сув объектларининг гидрологик, гидрокимёвий ҳолати ва ифлосланиш даражаси уларнинг 1960-1990 йиллардаги ҳолати билан қиёслаш асосида умумлаштириб баҳоланган ва ГAТ-хариталари тузилган;
Амударёнинг қуйи оқимида сув объектларининг гидроэкологик ҳолатини комплекс баҳолаш, сувнинг ифлосланиш даражасини камайтириш ҳамда ер усти сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгариши шароитида Қорақалпоғистон Республикасининг Жанубий Оролбўйи мисолида сув оқимлари ва сув омборларининг гидрологик ва гидрокимё хусусиятларини баҳолашда олинган илмий натижалар асосида:
Aмударё дарёси ва суғориш каналларининг  2009-2023 йиллар учун аниқланган замонавий гидрологик ва гидрокимёвий тавсифлари, йил сувлилигининг сув минерализациясига таъсирини баҳолаш натижасида олинган ўзгаришлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида дарё сув сарфи ва сифати тавсифларининг кўп йиллик ўзгаришларини таҳлил қилишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 декабрдаги 03/09-3-493-сон маълумотномаси). Натижада, Aмударё дарёси ва суғориш каналлари оқимининг гидрологик ва гидрокимёвий кўрсаткичларини турли хил сувлилик йилларда аниқлаш имконияти яратилган;
Амударёнинг қуйи оқимидаги магистрал коллекторлар ва кичик маҳаллий кўллар сувидаги бош ионлар миқдорининг минерализациясига боғлиқлиги аниқланган математик ифодалар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида магистрал коллекторлар ва кўллар сувининг  типини аниқлашда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 декабрдаги  03/09-3-493-сон маълумотномаси). Натижада боғланишларнинг математик ифодаларидан фойдаланиб дарё ва коллектор сувлари минерализацияси асосида сув объектлари ион таркибини прогнозлаш имкониятлари яратилган;
магистрал коллекторларнинг аниқланган гидрологик ва гидрокимёвий кўрсаткичлари (сув сарфи, минерализация, кимёвий таркиби, режими), йилнинг сувлилигини ҳисобга олган ҳолда сув сифатини ирригация мақсадлари учун баҳолаш натижалари ҳамда тузилган ГAТ-хариталари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида коллекторлар сувидан самарали фойдаланишни режалаштиришда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 декабрдаги  03/09-3-493-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд ер усти сув ресурсларидан коллектор ва дренаж сувларини аралаштиришни ҳисобга олган ҳолда самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
Жанубий Оролбўйи сув объектларининг гидрологик, гидрокимёвий ҳолати ва ифлосланиш даражасини уларнинг 1960-1990 йиллардаги ҳолати билан қиёслаш асосида умумлаштириб тузилган ГAТ-хариталари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ушбу сув объектларининг замонавий гидрологик ва гидрокимёвий ҳолатини таҳлил қилишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 5 декабрдаги  03/09-3-493-сон маълумотномаси). Натижада Aмударё делтасида сақланиб қолган кўллар қуриб кетишининг олдини олиш мақсадида уларни комплекс гидрологик ва гидрокимёвий мониторинг қилиш имконияти яратилган;
Амударёнинг қуйи оқимида сув объектларининг гидроэкологик ҳолатини комплекс баҳолаш, сувнинг ифлосланиш даражасини камайтириш ҳамда ер усти сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштиришда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 5 декабрдаги  03/09-3-493-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Оролбўйи ҳудудида ер усти сув ресурсларининг ифлосланишини камайтириш ҳамда сувдан ичимлик, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, балиқчилик мақсадларида фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни янада самарали амалга ошириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish