Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажанова Иродахон Рахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Мевали данаклардан олинган мойнинг кимёвий таркибини тадқиқ қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш (Прунус cерасус л.  ўсимлиги мисолида)», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/К881.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Алиджан Аминович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вахидович кимё фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Бахтиёр Ёрмахаматович кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: гилос ўсимлигининг барглари ва данак мағизининг кимёвий таркибини ва биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда мева данак мағизи мойи асосида даволовчи ва косметик мойларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий гилос ўсимлиги данак мағизи мойининг липид, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислота таркиби газ хроматографияси усули ёрдамида ўрганилган, данак мағизи мойининг муқобил яллиғланишга қарши таъсири қиёсий левомеколга нисбатан юқори эканлиги аниқланган;
гилос ўсимлигининг барглари ва данак мағизининг оқсил миқдори ва эркин аминокислота таркиби, углеводлар, флавоноидлар, сувда эрувчан витаминлар, органик кислоталар миқдори, ўсимлик барглари ва гулбарглари эфир мойларининг таркиби ўрганилган ҳамда данак мағизи барча оқсил тузувчи аминокислоталар ва тўйинмагам ёғ кислоталарнинг манбайи эканлиги исботланган;
индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия усули ёрдамида гилос ўсимлигининг барглари ва данак мағизи таркибида 50 га яқин элемент миқдори ҳамда гилос ўсимлиги меваси данак мағизи мойининг ўткир заҳарлилик кўрсаткичи В тоифага тегишли эканлиги аниқланган;
гилос данак мағизи мойи асосида яратилган косметик мой учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги Товар код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прунус cерасус Л. ўсимлигининг кимёвий компонентлари ва биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гилос данак мағизи асосида олинган табиий мой олишга технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (ТИ 64.507520189-01:2024). Мазкур техник йўриқнома ва ГОСТ 30306-95 техник шарт косметик гилос мойи ишлаб чиқариш имконини берган;
гилос данак мағизи мойи асосида табиий мой учун ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича янги: гилос данаги мағизидан косметик мой учун 3304 10 000 1 товар код рақами ишлаб чиқилган ҳамда давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Божхона қўмитасининг 2024 йил 4 декабрдаги 17/05-24-2122-сон маълумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида косметик мойларни таснифлашни соддалаштириш ҳамда бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish