Душаева Гулбаҳор Зохиджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корея Республикаси ва Марказий Осиё: ҳамкорлик тажрибаси ва замонавий босқичдаги ҳолати”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётинг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ss490
Илмий маслаҳатчи: Жоʻраев Сайфиддин Ахматович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02.
Расмий оппонентлар:
Каримова Наталя Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Ниязова Наргиза Мухтаровна, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ривожланишининг ҳозирги тенденсиялари ва истиқболларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Кореянинг минтақавий давлатдан глобал давлат мақомига эришишга қаратилган халқаро сиёсий-иқтисодий ва дипломатик таъсирини кенгайтириш, минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашда либерализм ёндашувларини институционал механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш ва жаҳон миқёсида корейс юмшоқ куч ресурсларини тарғиб қилишни назарда тутувчи ташқи сиёсий стратегияси “глобал ўзак давлат” назариясига кўра асослаб берилган.
Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб, Корея Республикасининг минтақа давлатлари билан географик жиҳатдан ўзаро боғлиқликни таъминлаш, тараққиётнинг корейс модели тажрибаси имкониятларидан фойдаланиш ва кўп томонлама стратегик алоқаларни иқтисодий дипломатия воситасида амалга оширишга йўналтирилган миллий манфаатлари “Корея Ипак йўли” (К-Силк Роад) лойиҳасига кўра исботланган.
Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларида корейс диаспорасининг икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга ижобий таъсири, кўп томонлама халқ дипломатиясини такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Жанубий Кореяда “Марказий Осиё диаспораси ҳамжамияти”ини таъсис этиш таклифи далилланган.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида кўзда тутилган халқаро ҳамкорликни кенгайтириш кўламида Корея Республикаси билан сиёсий, савдо-иқтисодий алоқаларнинг юқори даражадаги самарадорлигини ошириш, Марказий Осиё ва Жанубий Корея ўртасидаги боғлиқлик асосларини такомиллаштириш, ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришда “Марказий Осиё – Корея” форматини давлат раҳбарлари даражасига олиб чиқиш чиқиш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мазкур диссертация тадқиқоти бўйича олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи қуйидаги хулосалар олинган:
Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларида корейс диаспорасининг икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга ижобий таъсири, кўп томонлама халқ дипломатиясини такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Жанубий Кореяда “Марказий Осиё диаспораси ҳамжамияти”ини таъсис этиш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамалакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан фойдаланилди (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамалакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 14-июлдаги 14-07-1164-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар халқлараро маърифий дастурлар, маданий фестиваллар ва бошқа тадбирлар маданий алоқаларни сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида кўзда тутилган халқаро ҳамкорликни кенгайтириш кўламида Корея Республикаси билан сиёсий, савдо-иқтисодий алоқаларнинг юқори даражадаги самарадорлигини ошириш, Марказий Осиё ва Жанубий Корея ўртасидаги боғлиқлик асосларини такомиллаштириш, ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришда “Марказий Осиё – Корея” форматини давлат раҳбарлари даражасига олиб чиқиш чиқиш зарурияти хусусидаги илмий хулосалардан “Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболи (Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида)” номли амалий ташаббускор лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2024-йил 6-июндаги 01-04-01/1285-сонли маълумотномаси). Натижада Корея Республикасининг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалари ҳамда транспорт логистика йўлларини жорий этиш бўйича тадқиқот натижалари халқаро конференцияни ташкил этиш жараёнларига хизмат қилган.
Жанубий Кореянинг минтақавий давлатдан глобал давлат мақомига эришишга қаратилган халқаро сиёсий-иқтисодий ва дипломатик таъсирини кенгайтириш, минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашда либерализм ёндашувларини институционал механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш ва жаҳон миқёсида корейс юмшоқ куч ресурсларини тарғиб қилишни назарда тутувчи ташқи сиёсий стратегияси “глобал ўзак давлат” назариясига асосланиши борасидаги хулосалардан “Wорлд политиcс” ўқув қўлланмасидаги “Марказий Осиё жаҳон сиёсатида ва Корея Республикасининг жаҳон сиёсатидаги ўрни” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2024-йил 6-июндаги 01-04-01/1286-сонли маълумотномаси). Натижада ўқув қўлланмадаги ушбу мавзулар ўқув жараёнидаги методологияни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб, Корея Республикасининг минтақа давлатлари билан географик жиҳатдан ўзаро боғлиқликни таъминлаш, тараққиётнинг корейс модели тажрибаси имкониятларидан фойдаланиш ва кўп томонлама стратегик алоқаларни иқтисодий дипломатия воситасида амалга оширишга йўналтирилган миллий манфаатлари “Корея Ипак йўли” (К-Силк Роад) лойиҳасига кўра исботлангани хусусидаги хулосалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-августдаги 01-44-171-сонли маълумотномаси). Натижада эфирга узатилган маълумотлар Марказий Осиё ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш мазмун-моҳиятини аҳоли ва жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.