Бердиев Тоштемир Боймуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Iqt748
Илмий маслаҳатчи: и.ф.д., доц., Абсаламов Акрам Толлибоевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Элмирзаев Самариддин Эшқуватович.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусийлаштирилаётган банклар меҳнат жамоасининг барча аъзоларига ва уларга тенглаштирилган имтиёзларга эга бўлган шахсларга устав капиталининг 10 фоизигача бўлган оддий (овоз берувчи) акцияларни тўғридан-тўғри ва чегирмалар асосида сотиб олишда имтиёз устунлигини бериш таклифи асосланган;
банк тизимида миноритар акциядорлар салмоғини оширишни рағбатлантириш мақсадида банклар акцияларининг сотиб олинишида тўловларни бўлиб тўлаш шартларини татбиқ қилиш таклифи асосланган;
банк рискларини мониторинг қилиш, мансабдор шахслар томонидан фирибгарлик рискининг олдини олиш, рискларни бошқариш жараёнидаги муносабатларни такомиллаштириш орқали инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида рискларни бошқаришга маъсул бўлган банк бошқаруви қошидаги таркибий бўлинманинг банк Кузатув кенгашига тўғридан-тўғри бўйсундирилиши зарурати асосланган;
банкларни хусусийлаштириш жараёнини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, «ёмон активлар» салмоғини камайтириш мақсадида муаммоли активларни муаммо об'ектига қараб гуруҳларга бўлиш ва сўндирилиш самарадорлигини ошириш учун табақалашган КПИ ўрнатиш асосида бу каби активларни бартараф этишнинг янгича методологиясини тадбиқ этиш таклифи этилган;
банк акциялари эркин муомаласини ташкил этиш ҳамда «Халқ ИПО»сига тайёргарлик жараёнини самарали олиб бориш мақсадида банк акцияларини фонд биржасида листингдан ўтказиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хусусийлаштирилаётган банклар меҳнат жамоасининг барча аъзоларига ва уларга тенглаштирилган имтиёзларга эга бўлган шахсларга устав капиталининг 10 фоизигача бўлган оддий (овоз берувчи) акцияларни тўғридан-тўғри ва чегирмалар асосида сотиб олишда имтиёз устунлигини беришга доир таклифи Давлат Активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга қабул қилинган (Давлат Активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 12 январ 02/24-19/413-сон маълумотномаси). Натижада, банк акциядорлари таркибида миноритар акциядорлар сонини ошишига, ҳамда уларнинг фонд бозорида акциялар олди-сотдисида фаол бўлиши ҳисобига банк акциялари котировкаси ўзгариб туришига ва қўшимча инвестиция кириб келиши имкониятини беради;
банк тизимида миноритар акциядорлар салмоғини оширишни рағбатлантириш мақсадида банклар акцияларининг сотиб олинишида тўловларни бўлиб тўлаш шартларини татбиқ қилиш таклифи Давлат Активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга қабул қилинган (Давлат Активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 12 январ 02/24-19/413-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолисини банк акцияларини сотиб олишга рағбатлантириш ҳамда хусусий мулдорлар салмоғини ошириш имкониятини беради;
банк рискларини мониторинг қилиш, мансабдор шахслар томонидан фирибгарлик рискининг олдини олиш, рискларни бошқариш жараёнидаги муносабатларни такомиллаштириш орқали инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида рискларни бошқаришга маъсул бўлган банк бошқаруви қошидаги таркибий бўлинманинг банк Кузатув кенгашига тўғридан-тўғри бўйсиндирилиши зарурати таклифи АТ Турон банк томонидан амалиётга қабул қилинди. (АТ Турон банкининг 2024 йил 26 ноябр 32/05-88-сон маълумотномаси). Натижада, рискларни бошқариш тизимларини етарли даражада такомилашишига ва мустақил бўлишига асос яратилди;
банкларни хусусийлаштириш жараёнини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, «ёмон активлар» салмоғини камайтириш мақсадида муаммоли активларни муаммо объектига қараб гуруҳларга бўлиш ва сўндирилиш самарадорлигини ошириш учун табақалашган КПИ ўрнатиш асосида бу каби активларни бартараф этишнинг янгича методологиясини тадбиқ этиш таклифи АТ Халқбанк, ҳамда АТБ Туронбанк томонидан амалиётга татбиқ этилган (АТ Халқбанкининг 2024 йил 27 ноябр 17-26/4158-сон маълумотномаси, АТБ Туронбанкининг 2024 йил 26 ноябр 32/05-88-сон маълумотномаси). Натижада, АТ Халқбанкда муаммоли активлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиб Софт cоллеcтион, Фиелд cоллеcтион, Ҳард cоллеcтион ва Йирик кредит қарздорликлари билан ишлаш бўйича гуруҳларга ажратилди, муаммоли кредитлар салмоғини камайишига табақалашган КПИ тизими жорий этилиб, банк кредит портфелида ушбу кредитлар салмоғи 2022 йил 11,9 фоиздан 2023 йил 7,6 фоизгача камайишига эришилган бўлса, АТБ Туронбанкда муаммоли активларнинг муаммо объектига қараб юридик шахсларнинг муаммоли кредитлари билан ишлаш, жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари билан ишлаш ва потенсиал кредит қарздорликлари билан ишлаш бўйича гуруҳларга ажратилди, муаммоли кредитлар салмоғининг камайишига табақалашган КПИ тизими жорий этилиб, банк кредит портфелида муаммоли кредитлар салмоғи 2022 йил 2,6 фоиздан 2023 йил 2,3 фоизгача камайишига эришилган;
банк акциялари эркин муомаласини ташкил этиш ҳамда банк акциялари «Халқ ИПО»сига тайёргарлик жараёнини бошлаш мақсадида банк акцияларини фонд биржасида листингдан ўтказиш таклифи Халқ банк томонидан амалиётга татбиқ этилди. (Халқ банкининг 2024 йил 27 ноябр 17-26/4158-сон маълумотномаси). Натижада, 2023 йил 12 июндан бошлаб Халқ банки акциялари «Тошкент» Республика фонд биржасида биржа котировкалаш варағи «Стоcк Маркет» акциялар бозорининг «Стандарт» тоифасида листингдан ўтказилди.