Махмудова Наргиза Давлят қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субъектларда интеллектуал мулк объектлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш”. 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4754
Илмий раҳбар: Нурманов Улугбек Анорбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
II. Тадқиқотнинг мақсади Хўжалик юритувчи субьектларда интеллектуал мулк ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
0421-“автомобил ишлаб чиқариш таннархига бренд билан боғлиқ харажатлар” номли ишчи счёти орқали бренд харажатларини ишлаб чиқаришнинг асосий ва қўшимча харажатларидан ажратиб ҳисобга олиш таклифи ишлаб чиқилган;
интеллектуал мулкнинг молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилишига кўра интеллектуал мулк объектларининг нархини амалдаги бозор қиймати ва амортизациясини хисобловчи “статик баланс” ва интеллектуал мулк объектларининг иқтисодий фойдасини прогнозланадиган даромаднинг соф қўшимча қиймати асосида баҳоловчи “динамик баланс” моделларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
корхонани самарали бошқариш мақсадида “ялпи фойда” ва “умумий харажат” кўрсаткичлари билан интеллектуал мулк объектларининг ўзаро корреляцион боғланиш асосида интеллектуал мулк объектларини самарадорлик индексини аниқлаш таклифи асосланган;
“Узавтомоторс”АЖнинг интеллектуал мулк объектларига кўра мазкур объектларнинг бошланғич қиймати ва қолдиқ қийматининг 2029 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хўжалик юритувчи субъектларда интеллектуал мулк объектлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
0421-“автомобил ишлаб чиқариш таннархига бренд билан боғлиқ харажатлар” номли ишчи счёти таклифи “Узавтосаноат” АЖ томонидан 10-003-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (“Узавтосаноат” АЖнинг 2024 йил 30 октябрь 17/07-25-1675-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларининг интеллектуал мулк объектлари, яъни номоддий активларни аналитик ҳисобини тўғри юритиш, уларнинг мавжудлиги ва ҳаракатини назорат қилиш самарадорлигини оширишга эришилган;
интеллектуал мулкнинг молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилишига кўра интеллектуал мулк объектларининг нархини амалдаги бозор қиймати ва амортизациясини хисобловчи “статик баланс” ва интеллектуал мулк объектларининг иқтисодий фойдасини прогнозланадиган даромаднинг соф қўшимча қиймати асосида баҳоловчи “динамик баланс” моделларидан фойдаланиш таклифи “Узавтосаноат” АЖ томонидан 10-003-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (“Узавтосаноат” АЖнинг 2024 йил 30 октябрь 17/07-25-1675-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иккилама модель яқин ва узоқ муддатли молиявий ҳолатни очиб бериши орқали қарор қабул қилувчиларга интеллектуал мулкни бошқаришнинг самарадор стратегияларини ишлаб чиқиш имконини бериб, хўжалик юритувчи субъектларининг интеллектуал мулк объектлари, шунингдек корхонанинг рентабеллик даражасини 8 фоиз оширишга эришилган;
корхонани самарали бошқариш мақсадида “ялпи фойда” ва “умумий харажат” кўрсаткичлари билан интеллектуал мулк объектларининг ўзаро корреляцион боғланиш асосида интеллектуал мулк объектларини самарадорлик индексини аниқлаш таклифи “Узавтосаноат” АЖ томонидан 10-003-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган (“Узавтосаноат” АЖнинг 2024 йил 30 октябрь 17/07-25-1675-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида интеллектуал мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, харажатларни 12 фоизга мақбуллаштиришга ва молиявий қарорларни асосли қабул қилинишига эришилган;
“Узавтомоторс”АЖнинг интеллектуал мулк объектлари ҳисобини такомиллаштириш мақсадида интеллектуал мулк объектлари бошланғич қиймати ва қолдиқ қийматининг 2029 йилгача прогноз параметрлари шлаб чиқилди (“Узавтосаноат” АЖнинг 2024 йил 30 октябрь 17/07-25-1675-сон маълумотномаси). Мазкур прогнозларга кўра 2029 йилгача ўсиш суръатлари прогнози ишлаб чиқилган ҳамда йиллик ўсиш суръати эса 2,5 фоиз даражада бўлиши кутилмоқда ва бу орқали, компания интеллектуал мулк обектларининг иқтисодий самарадорлигини яхшилаш учун зарур бўлган ўзгаришларни вақтида аниқлаб, инновацион жараёнларга самарали йўналтириш имкониятига эга бўлади.