Розимова Ёрқиной Юлдашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда узлюксиз ҳарбий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши (1991–2021-йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc /Tar22
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Вахапович тарих фанлари доктори, профессор; Хакназаров Худойберди Дилмуродович тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мустақиллик йилларида узлюксиз ҳарбий таълим йўналишида ёшларни ватан ҳимоясига тайёрлаш, ҳарбий касбга йўллаш, ўрта махсус ва олий ҳарбий таълимда амалга оширилган ислоҳотларнинг Мудофаа вазирлиги тизимида профессионал армияни шакланишидаги ўрнини ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкил этишнинг тарихий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Собиқ совет армийасининг таназулга юз тутишининг сабаби ва унинг оқибатлари таҳлил етилган, Ўзбекистон мудофаа тизимида миллий армийага асос солинишининг, мамлакатда професионал армийа ташкил етилишининг тарихиий зарурийати ва бунга туртки бўлган тарихий омиллар аниқланган;
Қуролли Кучлар фаолийати ва жанговар тайёргарлиги таъминлашда касбий жиҳатдан тайёргарликка ега бўлган шахсий таркибни шакллантиришга йўналтирилган умумтаълим мактабларидан олий ҳарбий таълимгача бўлган узлюксиз ҳарбий таълим шаклланганлиги аниқланди ҳамда узлюксиз ҳарбий таълим фаолийати таҳлил қилинган;
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мудофаа тизимини йаратиш ва мустаҳкамлаш, профессионал армийа шакллантиришда қўйиладиган талабларидан келиб чиққан ҳолда турли ҳарбий мутахассисликлар йўналишида кадрлар тайёрлашнинг самарали тизими йаратилганлиги, ҳарбий мутахассисликни (маълум касбни, ихтисосликни) егаллаш, касбий шаклланиш, жанговар маҳоратни намоён етиш кабилар йаратилганлиги аниқланган;
Қуролли Кучларда ҳамда профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлашга йўналтирилган узлюксиз ҳарбий таълим тизимида жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазийат сабабли мудофаа ва хавфсизликка таҳдидларнинг ортиб бориши каби омиллардан келиб чиқиб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилганлигини аниқланган;
Давлат мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий билим юртларини кўп тармоқли офицер кадрлар тайёрлаш тизимга ўтказиш, фуқаролик олий ўқув юртларида заҳирадаги офицерларни тайёрлашга йўналтирилган ҳарбий кафедралар ташкил етиш, ҳарбий касбга йўналтирилган лицейлар очиш, ҳарбий кадрлар тайёрлашни ҳарбий салоҳийати ривожланган давлатларнинг стандартлари даражасида ташкил қилиш устувор вазифа сифатида белгиланганлиги ва бу чора-тадбирлар мамлакат Қуролли Кучларининг профессионал асосда шаклланишида асос бўлганлиги очиқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, Олий таълим, фан ва инновасиялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Республика “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ватанпарвар” ташкилоти, ҳарбий-маъмурий секторлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг асосий субъектлари ҳисобланиши ҳақидаги таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-июндаги 267-сонли қарори билан тасдиқланган 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш Консепсиясининг 12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти 2024-йил 18-июлдаги 13-сонли далолатномаси). Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга номзодларни саралаб олиш, қабул қилиш ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарадорлигини оширишда ижобий натижалар берган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар Бош бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчилар, ўқувчи ёшлар иштирокида ўтказиладиган “Уч авлод учрашуви”, “Очиқ эшиклар куни”, ҳар йили 14 декабрдан 14-январгача бутун республика миқёсида ўтказиладиган “Оммавий ватанпарварлик ойлиги” тадбирларини ташкиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022-йил 23-августдаги 25/3218-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари бўйича берилган таклифлар вазирлик тизимида ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик тадбирларни ўтказишда кенг қ ўлланилган.
Ҳарбий кадрлар тайёрлашда мамлакат ва хорижий давлатларда орттирилган тажрибалар, ҳарбий-академик лицейлар илмий-педагогик кенгашлари фаолияти, ўқув жараёнларини ташкил этилишидаги энг илғор тажрибаларни ўқитувчилар орасида оммалаштириш, уларни ўқув жараёнларига тадбиқ этиш ҳарбий таълим мазмунини мукаммаллаштириш, илмий далиллар билан бойитиш, кадрларни етук, ватанпарвар, замонавий ҳарбий техника ва қуроллардан самарали фойдалана оладиган қилиб тарбиялаш, ёшларни ҳарбий касбларга йўналтириш, ҳарбий спорт клубларига, умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида ўтказиладиган ҳарбий-спорт мусобақаларига жалб этиш бўйича диссертацияда келтирилган маълумотлар ўқув, тарғибот-ташвиқот тадбирларида ҳам фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академиясининг 2022-йил 5-сентябрдаги 38/35-67-сонли маълумотномаси) Натижаларининг қўлланиши ИИВ Академиясида “Янги Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишда кенг фойдаланилган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицей ташкил этилганлигининг 40 йиллик санаси муносабати билан ташкил этилган музей консепсиясини ишлаб чиқиш, деворий кўргазмаларни мавзулари бўйича тарихий маълумотлар билан таъминлаш, кўргазма ашёларини мавзулар йўналиши бўйича жойлаштириш каби амалий ишларга жалб этилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2022-йил 31-октябрдаги 11466/Б-сонли далолатномаси). Илмий натижалардан Миллий гвардия маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи музей фондларини бойитишда, музейга ташриф буюрувчиларнинг тарихий тафаккурини шакллантиришга ҳизмат қилган.
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда тадқиқот маълумотлари, тарихий далиллар, илгари сурилган илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 6-сентябрдаги 02-31-990-сонли маълумотномаси). Берилган тадқиқот натижаларидан телекўрсатувлар ссенарийларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган.