Саримсаков Бахтиёр Рахмонжановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ишлаб чиқариш корхоналарида персонал бошқарувни такомиллаштириш (“Оъзбеккоъмир” АЖ мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt676.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муфтайдинов Қиёмиддин, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Сотволдиев Нодирбек Жўрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қодиров Абдусатторхўжа.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ишлаб чиқариш корхоналарида персонал бошқарувини такомиллаштириш (Ўзбеккўмир АЖ мисолида) бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“персонал бошқаруви ва кадрлар сиёсатини мувофиқлаштириш методологияси” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни институционал ва оператив чора-тадбирларни ўз ичига олган, персонал бошқарув самарадорлигини ошириш орқали меҳнат бозорининг ривожланиши ҳамда кадрлар сиёсатининг шаффофлиги каби омилларнинг ўзаро таъсирлари ва уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш корхоналарида иш самарадорлиги (К1=0,5, В1=0,92), сифат кўрсаткичи (К2=0,3, В2=0,88), мотивация даражаси (К3=0,2, В3=0,78)га қараб интеграл баҳолаш ёндашуви орқали персоналнинг меҳнат самарадорлигини аниқ ва тизимли равишда таҳлил қилишни “юқори” (1-0,9), “ўрта” (0,89-0,6), “паст” (0,59-0,5) чегара ёндашувларига кўра баҳолаш асосланган;
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида персонал салоҳиятини бошқариш тизими таркибига “комплекс назоратни мувофиқлаштирувчи” ва “персонал бошқаруви ва ходимлар менежери тайёрлаш” бўлими стратегиясини киритишнинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
бошқаруви ва кадрлар сиёсатининг мувофиқлик орқали “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида персонал компетенсияси даражасини “кутилгандан юқори даражадаги мувофиқлик” (1,5<Кю<1,01), “кутилгандан яхши даражадаги мувофиқлик” (1,0<Кя<0,9), “кутилгандан ўрта даражадаги мувофиқлик” (0,89<Кўр<0,7), “кутилгандан қониқарли даражадаги мувофиқлик” (0,69<Кқл<0,55), “кутилгандан пастроқ даражадаги мувофиқлик” (0,54<Кпс<0,35), “кутилгандан ўта паст даражадаги мувофиқлик” (0,34<Кўтп<0) ёндашувлари орқали баҳолаш асосланган;
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бошқарув тизимини ривожлантиришда унинг ташкилий бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи ва маҳсулотини сотиш ҳажмини, қайта ишлаш харажатлари ва техникаларни амортизация суммаси омиллари бўйича 2030-йилгача кўмир қазиб чиқариш ҳажмининг прогноз параметрларининг ссенарий вариантлари ишлаб чиқиш орқали услубий ёндашув асосланган.
IV. Ишлаб чиқариш корхоналарида персонал бошқарувни такомиллаштириш (“Ўзбеккўмир” АЖ мисолида) бўйича олинган илмий натижалар натижалар асосида:
“персонал бошқаруви ва кадрлар сиёсатини мувофиқлаштириш методологияси” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни институционал ва оператив чора-тадбирларни ўз ичига олган, персонал бошқарув самарадорлигини ошириш орқали меҳнат бозорининг ривожланиши ҳамда кадрлар сиёсатининг шаффофлиги каби омилларнинг ўзаро таъсирлари ва уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий таълимнинг 60410100-“Иқтисодиёт” ва 60411000- “Инсон ресурсларини бошқариш” бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Персонални бошқариш” фанидан ўқув услубий мажмуа ва ўқув дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 20-декабрдаги 4/17-18/12-226-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан ўқув дастури, ўқув услубий мажмуаларда фойдаланиш талабаларда персонал бошқарув самарадорлиги, меҳнат бозори ва кадрлар сиёсатини уйғунлашган ҳолда, ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимининг назарий-услубий жиҳатларини ҳамда “персонал бошқаруви ва кадрлар сиёсатини мувофиқлаштириш” сингари иқтисодий тушунчаларнинг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
ишлаб чиқариш корхоналарида иш самарадорлиги (К1=0,5, В1=0,92), сифат кўрсаткичи (К2=0,3, В2=0,88), мотивация даражаси (К3=0,2, В3=0,78)га қараб интеграл баҳолаш ёндашуви орқали персоналнинг меҳнат самарадорлигини аниқ ва тизимли равишда таҳлил қилишни “юқори” (1-0,9), “ўрта” (0,89-0,6), “паст” (0,59-0,5) чегара ёндашувларига кўра баҳолаш бўйича таклифлардан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 8-февралдаги 23-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 26-июлдаги 01-12/1416-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши иш самарадорлигини 7 %га, сифат кўрсаткичи 11%, мотивация даражаси 10%га ошириш ва ушбу жараён қатнашувчиларининг синергетик самарадорлигини 17%га ошириш имконини беради;
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида персонал салоҳиятини бошқариш тизими таркибига “комплекс назоратни мувофиқлаштирувчи” ва “Ходимлар менежери” бўлими стратегиясини киритишнинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлардан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 8-февралдаги 23-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 26-июлдаги 01-12/1416-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўзбеккўмир” АЖнинг персонал бошқарув тизими таркибига “комплекс назоратни мувофиқлаштирувчи” ва “Ходимлар менежери” бўлими стратегиясини киритиш ҳисобига мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиши ҳамда ишлаб чиқариш фондларини комплекс назоратни мувофиқлаштириш натижасида 5,3 %га ошириш имконини берган.
бошқаруви ва кадрлар сиёсатининг мувофиқлик орқали “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида персонал компетенсияси даражасини “кутилгандан юқори даражадаги мувофиқлик” (1,5<Кю<1,01), “кутилгандан яхши даражадаги мувофиқлик” (1,0<Кя<0,9), “кутилгандан ўрта даражадаги мувофиқлик” (0,89<Кўр<0,7), “кутилгандан қониқарли даражадаги мувофиқлик” (0,69<Кқл<0,55), “кутилгандан пастроқ даражадаги мувофиқлик” (0,54<Кпс<0,35), “кутилгандан ўта паст даражадаги мувофиқлик” (0,34<Кўтп<0) ёндашувлари орқали баҳолаш таклифлардан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 8-февралдаги 23-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 26-июлдаги 01-12/1416-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида персонал бошқаруви ва кадрлар сиёсатининг мувофиқлик орқали “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида персонал компетенсияси даражаси мос равишда кутилгандан ўрта даражадаги мувофиқликни баҳолаш имкониятини яратган;
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бошқарув тизимини ривожлантиришда унинг ташкилий бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи ва маҳсулотини сотиш ҳажмини, қайта ишлаш харажатлари ва техникаларни амортизация суммаси омиллари бўйича 2030-йилгача кўмир қазиб чиқариш ҳажмининг прогноз параметрларининг ссенарий вариантлари ишлаб чиқиш орқали услубий ёндашув таклифлардан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 8-февралдаги 23-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 26-июлдаги 01-12/1416-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти кўмир қазиб чиқариш ҳажмининг 2030-йилда 2024-йилга нисбатан 2,31 баробар ҳамда 2,1 баробарга ўсиш прогнози ҳисоблаб чиқилди.