Саттарова Маҳфуза Дилшодбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада инвестисион муҳитни шакллантириш механизмини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4215.
Илмий раҳбар: Рузметов Шерзодбек Бахтиярович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич , иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Аҳмедов Шоҳжаҳон Каҳрамон ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида инвестицион муҳитни яратиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицион муҳит таʼсирига мувофиқ, вилоят ҳудудларида юқори (71-100 %), ўрта (41-70 %) ва қуйи (0-40 %) даражалардаги инвестицион салоҳиятни баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
Хоразм вилояти ҳудудларининг инвестиция муҳитини шакллантириш асосида инвестиция фаолиятини “реал инвестициялар муҳити”, “молиявий инвестициялар муҳити” ва “инновацион-инвестициялар муҳити” каби шаклларда баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган;
Хоразм вилояти минтақасининг “давлат (буюртмачи) – инвестор (бажарувчи)” ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш ва самарали ҳудудий дастурларни яратишга қаратилган инвестицион-инновацион стратегиялари асосланган;
минтақа инвестицион муҳитини шакллантиришда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестисияларнинг кўп омилли эконометрик модели асосида 2027-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада инвестицион муҳитни шакллантириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инвестицион муҳит таʼсирига мувофиқ, вилоят ҳудудларида юқори (71-100%), ўрта (41-70%) ва қуйи (0-40%) даражалардаги инвестицион салоҳиятни баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2020-йил 13-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 14- ноябрдаги 10-3824-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши вилоят ҳудудларида инвестицион салоҳиятни баҳолаш орқали уларга 500-1000 минг АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни сарфлаш имконини берган;
Хоразм вилояти ҳудудларининг инвестиция муҳитини шакллантириш асосида инвестиция фаолиятини “реал инвестициялар муҳити”, “молиявий инвестициялар муҳити” ва “инновацион-инвестициялар муҳити” каби шакллардаги ишлаб чиқилган баҳолаш усуллари таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2020-йил 13-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 10-3824-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш вилоят ҳудудларида инвестиция шаклдаги корхоналар барпо этиш ҳажмини ўртача 5-10 фоизгача ошириш имконини берган;
Хоразм вилояти минтақасининг “давлат (буюртмачи) – инвестор (бажарувчи)” ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш ва самарали ҳудудий дастурларни яратишга қаратилган ва ишлаб чиқилган инвестицион-инновацион стратегиялари таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2020-йил 13-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 10-3824-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида давлат (буюртмачи) – инвестор (бажарувчи)” ўртасидаги интегратсион алоқаларни амалга ошириш имконини бериб, келажакда жалб қилинадиган инвестиция лойиҳалари ҳажмини 7 фоизга оширишга эришилган;
минтақа инвестицион муҳитини шакллантиришда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестисияларнинг кўп омилли эконометрик модели асосида 2027- йилгача прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2020-йил 13-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4563-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 23қ-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 10-3824-сон маълумотномаси). Натижада, асосий капиталган ўзлаштирилган инвестициялар АРИМА модели асосида прогнозлаштирилиб, шу орқали келажакда инвестицион муҳитни шакллантиришнинг самарали йўналишларини аниқлаш имкони берган.