Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Зулайхо Абдиримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада тармоқлараро кластерлар самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4221.
Илмий раҳбар: Рузметов Шерзодбек Бахтиярович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти минтақасида тармоқлараро кластерлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кластерлар самарадорлигини оширишнинг яхлит тизимини шакллантиришда минтақа иқтисодиёти тармоқларини ўзаро интегратсиясини таъминловчи механизми таклиф этилган;
минтақа тармоқлараро кластерлар самарадорлиги кўрсаткичлари баҳоланиб, иқтисодий соҳалар таркибининг кластер самарадорлиги юқори (0,8-1), ўрта (0,5-0,7) ва паст (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш таклиф этилган;
Хоразм вилояти туманларида иқтисодий тармоқлар фаолияти кластерли таҳлил қилиниб, саноат кластери (Урганч ш., Ҳазорасп т., Богʻот т., Тупроққалъа т.) агро-кластер (Гурлан т., Янгибозор т., Урганч т., Янгиариқ т.), транспорт кластери (Хива ш., Хива т., Қўшкўпир т., Хонқа т., Шовот т.,) каби замонавий турларини ташкил этиш асосланган;
иқтисодиёт тармоқларини ўзаро боғлиқлигини таъминловчи оптимал қарорларни қабул қилиш асосида Хоразм вилоятида тармоқлараро кластерлар самарадорлигини оширишнинг оптимал механизми таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада тармоқлараро кластерлар самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кластерлар самарадорлигини оширишнинг яхлит тизимини шакллантиришда минтақа иқтисодиёти тармоқларини ўзаро интегратсиясини таъминловчи механизми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги 2022-йил 12-апрелдаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 6-3668-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада кластер тизими асосида ишлайдиган корхоналарда рақобат муҳитини яратиш имконини берган; 
минтақа тармоқлараро кластерлар самарадорлиги кўрсаткичлари баҳоланиб, иқтисодий соҳалар таркибининг кластер самарадорлиги юқори (0,8-1), ўрта (0,5-0,7) ва паст (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги 2022-йил 12-апрелдаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 6-3668-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада тармоқлараро кластерларнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини ўртача 2-6 фоизга ошириш имконини берган; 
Хоразм вилояти туманларида иқтисодий тармоқлар фаолияти кластерли таҳлил қилиниб, саноат кластери (Урганч ш., Ҳазорасп т., Богʻот т., Тупроққалъа т.) агро-кластер (Гурлан т., Янгибозор т., Урганч т., Янгиариқ т.), транспорт кластери (Хива ш., Хива т., Қўшкўпир т., Хонқа т., Шовот т.,) каби замонавий турларини ташкил этиш таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг “2022-2026- йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги 2022-йил 12-апрелдаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 6-3668-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида иқтисодий тармоқларни кластерлаштириш орқали 100 нафар янги иш ўрни яратиш имконини берган; 
иқтисодиёт тармоқларини ўзаро богʻлиқлигини таъминловчи оптимал қарорларни қабул қилиш асосида Хоразм вилоятида тармоқлараро кластерлар самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган оптимал механизми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги 2022-йил 12-апрелдаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 6-3668-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Хоразм вилоятида юқори фойда кўрмай ишлаётган корхоналарни тармоқлараро кластерларга бирлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish