Нурматова Шалола Иброҳимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7871.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Муҳитдинова Нодира Мамалатиповна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жураевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кенжаева Муҳайё Абдумуродовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш методикасининг педагогик имкониятлари тингловчиларнинг эҳтиёжларини табақалаштириш, умумий маъданияти ва касбий фазилатларини бирлаштириш ҳамда тажрибаларни умумлаштириш таълимий қадриятларга мос умумлаштириш ўқиш ва педагогик фаолиятини яхлитлаш аниқлаштирилган;
узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш модели даврийлик эҳтиёжлар муҳим фазилатларни ривожлантириш ҳамда малака оширишнинг эҳтиёжга асосланганлик парадигмасини педагогик, методик, техник, ташкилий шарт-шароитларни ҳамда реал таълимий муҳитга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
узлюксиз касбий малакасини ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш методикаси трансформациялаш акметехнологиялар ва акмемашғулотларнинг динамик комбинациясини таъминлаш ҳамда ўқитишнинг когнитив, эксрериментал, ролли ўйинлар, моделлаштириш, фасилитация функсиялари интеграциясининг дидактик имкониятларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш методикасининг самарадорлиги билиш-формал, ижтимоий, касбий-педагогик масалаларни шахсий-ижтимоий аҳамиятини аниқлаб бориш, рефлексив назарий механизмларни ижобий ҳиссий кечинмалар билан уйғунлаштириш ҳамда репродуктив, тактик, ижодий (стратегик) даражаларини функсионал оптимиллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
Узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш методикасининг педагогик имкониятлари тингловчиларнинг эҳтиёжларини табақалаштириш, умумий маъданияти ва касбий фазилатларини бирлаштириш ҳамда тажрибаларни умумлаштириш таълимий қадриятларга мос умумлаштириш ўқиш ва педагогик фаолиятни яхлитлашни аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий ўрта таълим мактаб бошланғич таълим ўқитувчилари табақалаштирилган узлюксиз касбий ривожлантириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги 11/3.1-сон буйруғи асосида берилган 2024/254У-411рақамли нашр рухсатномаси). Натижада узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.
Узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш модели даврийлик эҳтиёжлар муҳим фазилатларни ривожлантириш ҳамда малака оширишнинг эҳтиёжга асосланганлик парадигмасини педагогик, методик, техник, ташкилий шарт-шароитларни ҳамда реал таълимий муҳитга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ўрта таълим мактаб бошланғич таълим ўқитувчилари табақалаштирилган узлюксиз касбий ривожлантириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024- йил 4-июлдаги 11/3.1-сон буйруғи асосида берилган 2024/254У-411рақамли нашр рухсатномаси). Натижада узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган.
Узлюксиз касбий малакасини ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш методикаси трансформациялаш акметехнологиялар ва акмемашғулотларнинг динамик комбинацияситаъминлаш ҳамда ўқитишнинг когнитив, эксрериментал, ролли ўйинлар, моделлаштириш, фасилитация функсиялари интеграциясининг дидактик имкониятларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Умумий ўрта таълим мактаб бошланғич таълим ўқитувчилари табақалаштирилган узлюксиз касбий ривожлантириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги 11/3.1-сон буйруғи асосида берилган 2024/254У-411рақамли нашр рухсатномаси). Натижада узлюксиз касбий малака ошириш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик мазмуни бойитилган.
Бошланғич синф ўқитувчилари методик компетентлигининг ривожлантириш методикасининг самарадорлиги билиш-формал, касбий-педагогик масалаларни шахсий-ижтимоий аҳамиятини аниқлаб бориш, рефлексив назарий механизмларни ижобий ҳиссий кечинмалар билан уйғунлаштириш ҳамда репродуктив, тактик, ижодий (стратегик) даражаларини функсионал оптимиллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий ўрта таълим мактаб бошланғич таълим ўқитувчилари табақалаштирилган узлюксиз касбий ривожлантириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 4-июлдаги 11/3.1-сон буйруғи асосида берилган 2024/254У-411рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигининг ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштириш самарадорли ошган.