Sayt test rejimida ishlamoqda

Аташова Перуза Даулетбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “И.Юсупов асарларининг инглиз тилига таржимасида адекват таржиманинг хусусиятлари”
10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3824
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Рахимова Гузал Юлдашевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шоир И.Юсупов поезиясини инглиз тилига адекват таржима қилишда учрайдиган муаммоларни тадқиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
И.Юсуповнинг лирик асарларини инглиз тилига таржимасида қўлланилган адекват таржима - тиллараро алоқаларнинг  воситаси сифатидаги хизмати асосида далилланган:
И.Юсупов асарларини таржима қилишдаги реалияларнинг, миллий колоритнинг сақланиши, ундан ташқари шоир И.Юсупов асарлари ёшларга ватанпарварлик, миллий ғурур, маданий меросга ҳурмат каби фазилатларни ўргатишга асос яратилган;
И.Юсупов асарларини инглиз тилига адекват таржима қилишда Р.Рзаева ва инглиз таржимони Э.Стениланд таржималарида учрайдиган муаммолар: қорақалпоқ халқининг тили, адабиёти, маданияти, миллий урф-одатлари ва қадриятларининг ўзига хослигини ўчиб бериш вазифаси аниқланган;
И.Юсупов асарларининг инглиз тилидаги адекват таржимасида лексик ва грамматик хусусиятлар, унинг интерпретацияси ва топонимик номларнинг инглиз тилига таржимасида қорақалпоқ миллий колоритининг сақланиши, миллий кийим-кечакларнинг таржимасидаги реалияларни ўрганиш хусусиятлари ўчиб берилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Қорақалпоқ халқ шоири И.Юсупов поезиясини инглиз тилига адекват таржима қилишда узига ҳослигини урганиш асосида олинган илмий натийжалар қуйидаги йўналишда амалиётда эълон қилинган:
Қорақалпоқ халқ шоири И.Юсуповнинг поезиясини инглиз тилига таржима қилишдаги хусусиятларини ўрганиш натижалари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали институтида «И.Юсупов асарларининг инглиз тилидаги адекват таржиманинг óзига хослигин тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган.( Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали институтининг 2025 йил 04-мартдаги №27 сон гувоҳномаси) Натижада шоир асарларида қўлланилган адекват таржима - тиллараро алоқаларнинг асосий воситаси сифатидаги хизматини исботлаган.
Ўрганиш натижалари ва илмий-назарий таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ТВ телеканалида И.Юсупов асарларининг инглиз тилига таржима қилишда миллий колоритнинг сақланишини таҳлил қилиш соҳа мутахассислари билан суҳбат жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ТВ телеканалининг 2024-йил 22-октябрдаги 01-02/03-197-сон гувоҳномаси). Натижада таржима усуллари қиёсий ўрганилиши орқали шоир асарлари таҳлили натижалари, таржима қилишдаги реалияларнинг, миллий колоритнинг сақланиши, ундан ташқари шоир И.Юсупов асарлари ёшларга ватанпарварлик, миллий ғурур, маданий меросга ҳурмат каби фазилатларни ўргатиш орқали ёшларнинг онгини ўстиришда катта аҳамиятга эга эканлигини тушунишнинг турли йўллари ҳақида маълумот берилган.
И.Юсупов асарларини инглиз тилига таржима қилишда миллий колоритнинг сақланишини таҳлил қилиш бўйича кўргазма ва экскурсияларда фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2024-йил 21-октябрдаги 01/02-108-сон гувоҳномаси). Натижада музей меҳмонлари билан мулоқотни шакллантиришда таржимон усулларининг қиёсий тадқиқоти, И.Юсупов асарларини инглиз тилига адекват таржима қилишда Р.Рзаева ва инглиз таржимони Э.Стениланд таржималарида учрайдиган муаммолар: қорақалпоқ халқининг тили, адабиёти, маданияти, миллий урф-одатлари ва қадриятларининг ўзига хослиги очиб берилган;
Диссертация хулосалари 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиётшунослигининг тарихини илмий ўрганиш” номли фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 29-январдаги 37/1-сон гувоҳномаси). Натижада адабиётшунослик соҳасида таржима назарияси ва амалиёти алоҳида соҳа сифатида шаклланиб, унинг қорақалпоқ адабиётида тутган ўрни, ўрганилиши, шунингдек, тадқиқот обекти сифатида И.Юсупов поезиясининг инглиз тилига адекват таржимасини ўрганиш хусусиятлари, И.Юсупов асарларининг инглиз тилидаги адекват таржимасида лексик ва грамматик хусусиятлар, унинг интерпретацияси ва топонимик номларнинг инглиз тилига таржимасида қорақалпоқ миллий колоритининг сақланиши, миллий кийим-кечакларнинг таржимасидаги реалиялар ифодаланган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish