Абдурахмонова Моҳира Абдукарим қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Истиқлол даври ўзбек романларида рамз поетикаси (А.Аъзам, Н.Эшонқул, Т.Рустамов романлари мисолида)”, 10.00.07 – Адабиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/Fil2649.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Улуғбек Абдувохобович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурдош Қаҳрамонов, филология фанлари доктори, профессор;
Умида Расулова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Истиқлол даври ўзбек романларидаги рамз поетикасини танланган обектлар мисолида ўрганиш орқали рамз генезиси ва унинг ривожланиш босқичлари, рамз турлари, роман жанрида рамзнинг ифодаланиш ёʻллари, истиқлол даврида яратилган рамзий романларнинг ўзига хос жиҳатлари, давр ижодкорларининг рамзий образлардан фойдаланиш маҳоратини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
обект сифатида танланган истиқлол даври ўзбек романларининг рамзий поетикаси теран тадқиқ этилган. Рамз генезиси, тараққиёт босқичларидаги ўзига хос жиҳатлар, истиқлол даври романларида рамзнинг янги босқичга кўтарилганлиги кўрсатилган;
рамзнинг тараққиёт босқичлари тадқиқ этилиб, унинг мифдаги, фолклордаги, мумтоз адабиёт намуналаридаги, жадид адабиётидаги ва бугунги истиқлол давридаги тадрижий ривожи ўрганилган, шунингдек, бу босқичларда рамзий маъно қирралари ўзига хослик касб этганлиги мисоллар ёрдамида далилланган;
рамзнинг “ниқоблаш” усули сифатида қўлланилганда унинг бажарадиган вазифаси, истиқлол даври ижодкорларининг “ниқоблаш”дан фойдаланиш маҳорати аниқланган;
истиқлол даври ўзбек романларида рамзий қатламнинг бадиий вазифаси, жанрдаги янгиланаётган услуб муаммолари сўнгги йиллар ўзбек романчилиги равнақида ўз ўрнига эга бўлган, адабий жараёнга сезиларли улуш қўшган адибларнинг услубий индивидуаллиги асосида ёритилган;
рамз-роман ва унга хос хусусиятлар ҳақида, мураккаб ва мавҳум рамзлар, рамзий кодланганлик, рамзий сюжет, рамзий детал, рамзий образ ва хронотоп хусусида назарий хулосалар чиқарилган;
тадқиқотда рамз ифодаланишига кўра универсал, анʼанавий, индивидуал каби турларга ажратилди. Маʼно-мазмуни ва қўлланишига кўра метафорик рамз, рамзлар синонимияси, рамзлар антонимияси, асосий рамз, ёрдамчи рамз, рамзлар галереяси каби назарий тушунчалар киритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Истиқлол даври ўзбек романларида рамз поетикаси (А.Аъзам, Н.Эшонқул, Т.Рустамов романлари мисолида)” тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан:
истиқлол даври ўзбек романларида рамз янги босқичга кўтарилганлиги, романнавислар рамзий образлардан фойдаланишда жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланиб, индивидуал рамзларни қўллашга интилаётганлиги, шунингдек, бугунги ўзбек романларида анъанавий, универсал ва индивидуал рамзларнинг қўлланаётганлиги сингари муаммолар муаллиф мақолаларида акс этганлиги; рамзлардан фойдаланишда ёзувчи маҳорати, унга таъсир этувчи ташқи ва ички
омиллар, рамзлаштириш шартлари сингари хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида амалга оширилган ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2020) фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2024-йил 14-декабрдаги 3/1255-2784-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
мумтоз адабиёт намуналари, хусусан, Қўқон адабий муҳити ижодкорлари асарларида рамзий образлардан маʼрифатпарварлик гʻояларини илгари суришда унумли фойдаланилганлиги, бу даврда тимсол даражасидаги рамзий образлар яратилганлиги, инсон камолоти, руҳий покланиш, Ҳақ васлига етиш гʻояларини тимсоллар, мажозлар, рамзлар тилида ифодалаш кучайганлиги каби масалаларга оид хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган АЛ-322103020 “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича wеб сайт ва платформа яратиш” (2022) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 12-декабрдаги 1623/04-сон маълумотномаси). Натижада истиқлол даври ўзбек романларидаги рамз поетикасига доир адабиётшуносликдаги мавжуд илмий мулоҳазалар, мумтоз адабий жанрлардаги рамзий образларнинг қўлланилиши ва маъно қирралари ҳақидаги назарий қарашлар янада бойитилган;
рамз генезиси, рамзларнинг шаклланиш ва тараққиёт босқичларида ўзига хос ўзгаришларга учраганлиги, фолклор жанрларидаги рамзий образларнинг маъноси ҳозирги ўзбек романларида индивидуал мазмун касб эта бораётганлиги, рамзий образларнинг мазмуни янгиланиб ва кенгайиб бораётганлиги сингари назарий масалалар далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104474 “Болалар адабиёти.уз мултимедиали электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” (2021-2022) инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 11-декабрдаги 04/1-4094-сон маълумотномаси). Натижада болалар адабиёти ва фолклор жанрларининг бадиий адабиётга таъсири янги рамзий образларнинг пайдо бўлишига замин яратганлиги борасидаги мулоҳазалар муҳим хулосалар чиқариш имконини берган.