Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулмаматова Хуршида Абдухамидовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларга технология фанини ўқитишда амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш (умумтаълим мактабларининг 9- синфи мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2023.1. PhD/Ped 4498
Илмий раҳбар: Иманов Бахтиёр Бердиевич педагогика педагогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич педагогика фанлари доктори, профессор, Ҳимматалиев Дўстназар Омонович педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувсҳиларига технологийа фанидан амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда ривожлантиришнинг методик асосларини ишлаб сҳиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларга технология фанини ўқитишда амалий топшириқлар мазмуни когнитив фаолиятни ташкил этишнинг мотивацион, рефликсив, аксиологик, ижтимоий йўналганлик компонентларига ҳамда ривожлантирувчи таълим моделларининг кўп даражалилик, дифференциаллик, индивидуаллик кўринишларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда амалий топшириқларни бажариш ко ъникмаларини ривожлантириш жараёни функсионал моделининг жараёнли компоненти технология фанини ўқитиш мазмунига илмийлик, тизимлилик, интегративлик, фаолиятга йўналтирилганлик тамойилларини адекват мослаштириш асосида аниқлаштиришган;
технология фанидан ўқувчиларда амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш жараёни мақсадли, педагогик-жараёнли, тадқиқот натижаси компонентлари ўқувчиларнинг амалий топшириқларни ижодий ҳал қилиш, натижасини баҳолаш кўникмасини таркиб топтиришнинг сенергетик тамойиллари орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш методикаси технология фани асосида ўқув жараёнининг интенсивлигини оширишга йўналтирилган яхлит тушуна олиш, когнитив, аффектив, психомотор билиш, ижодий фаолиятга йўналган методларнинг амалдаги усуллар билан интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувсҳиларининг технологийа дарсларида амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш методикаси бўйисҳа олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларга технология фанини ўқитишда амалий топшириқлар мазмуни когнитив фаолиятни ташкил этишнинг мотивацион, рефликсив, аксиологик, ижтимоий йўналганлик компонентларига ҳамда ривожлантирувчи таълим моделларининг кўп даражалилик, дифференциаллик, индивидуаллик кўринишларига устуворлик бериш асосида ривожлантиришга оид таклифлар таълим тизимида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-декабрдаги 406-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ДЦларини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорнинг меъйорий-ҳуқуқий асосида ишлаб сҳиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгасҳа ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 28-мартдаги 01/11/-10-78-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсийалардан “Технологийа” фани мазмунини модернизацийалаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмаларни мазмунига сингдирилган; 
ўқувчиларда амалий топшириқларни бажариш ко ъникмаларини ривожлантириш жараёни функсионал моделининг жараёнли компоненти технология фанини ўқитиш мазмунига илмийлик, тизимлилик, интегративлик, фаолиятга йўналтирилганлик тамойилларини адекват мослаштириш асосида аниқлаштиришган. Технология фанидан ўқувчиларда амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш жараёни мақсадли, педагогик-жараёнли, тадқиқот натижаси компонентлари ўқувчиларнинг амалий топшириқларни ижодий ҳал қилиш, натижасини баҳолаш кўникмасини таркиб топтиришнинг сенергетик тамойиллари орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 5-декабрдаги 04-36-1259-сонли маълумотномаси). Натижага кўра, мазкур йондашув ва натижалар ўқувсҳиларнинг амалий топшириқларни бажараиш кўникмаларини ривожлантиришнинг сифатлари ва самарадорлигини таъминлаш;
ўқувчиларда амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш методикаси технология фани асосида ўқув жараёнининг интенсивлигини оширишга йўналтирилган яхлит тушуна олиш, когнитив, аффектив, психомотор билиш, ижодий фаолиятга йўналган методларнинг амалдаги усуллар билан интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар 6011300-Технологик таълим йўналиши талабалари, ўқитувсҳилар ва мактаб ўқувсҳилар усҳун “Технологийа таълими практикуми” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ( Ўзбекистон Республикаси Мактабгасҳа ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 28-мартдаги 01/11-10-78-сон маълумотномаси). Натижада, “Технологийа” фанини ўқитиш ва ўқувсҳиларнинг амалий топшириқларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигининг ортишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish