Оллоқулова Фарзона Умедиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Консентризм асосида она тили дарсларида тадқиқотчилик элементларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.3.PhD/Ped4840
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давранович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаса) номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Абдиев Умирбек Бегматович - педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Бобомуродова Анора Явкачтиевна - педагогика фанлар номзоди, доц.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: консентризм ёндашуви орқали бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларида ўқув-тадқиқотчилик элементларини шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларда тадқиқотчилик элементларини шакллантирувчи ташкилий-функсионал моделнинг технологик компоненти мазмуни моноконструктив ва социоконструктив ўқув топшириқлари билан бойитиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим она тили дарсларида таксономик қоидага асосланиб ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларининг шаклланганлигини белгиловчи таркибий элементлар аниқлаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик элементларини шакллантиришнинг методик тизими “Интенсив дастур” маҳсулдорлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-тадқиқотчилик элементларини шакллантириш самарадорлиги она тили дарсларида ижодий-эвристик топшириқлардан фойдаланиш ҳамда ўқув-тадқиқотчилик малакасини доимий ривожлантириб боришга устиворлик бериш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида консентризм асосида она тили дарсларида тадқиқотчилик элементларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида:
ўқувчиларда тадқиқотчилик элементларини шакллантирувчи ташкилий-функсионал моделнинг технологик компоненти мазмуни моноконструктив ва социоконструктив ўқув топшириқлари билан бойитиш орқали такомиллаштириш, шунингдек, бошланғич таълим она тили дарсларида таксономик қоидага асосланиб ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларининг шаклланганлигини белгиловчи таркибий элементларни аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълим амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 18-ноябр 01/11-6-967-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш фаолияти самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик элементларини шакллантиришнинг методик тизимини “Интенсив дастур” маҳсулдорлигини ошириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Таълим-тарбиянинг долзарб муаммолари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган № 438119 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, умумтаълим мактаб ўқувчиларини ўқув-тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-тадқиқотчилик элементларини шакллантириш самарадорлигини она тили дарсларида ижодий-эвристик топшириқлардан фойдаланиш ҳамда ўқув-тадқиқотчилик малакасини доимий ривожлантириб боришга устиворлик бериш орқали оширишга доир таклиф ва тавсиялардан “Таълим-тарбиянинг долзарб муаммолари” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 18-ноябр 01/11-6-967-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 438119 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда интеллектуал, ижодкорлик ва лойиҳалаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.