Джампулатова Нигора Махмудовна фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Инглиз тилида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини такомиллаштиришда коучинг ёндашувдан фойдаланиш методикаси”
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8167
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жоникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Хошимова Дилдорахон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор Махсудова Хилола Фердинантовна.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика иниститути.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини коучинг ёндашувдан фойдаланиш методикаси асосида такомиллаштириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
коучинг ёндашувига устуворлик бериш асосида инглиз тилида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг мотивацион-мақсадли, ташкилий-фаолиятли каби коучинг технологияси босқичлари такомиллаштирилган;
инглиз тилида талабалар коммуникатив компетентлигини ривожлантириш моделининг мақсадли, методологик, ташкилий, мазмунли ва натижавий блоклари мазмунига ГРОW, роле-плай, репортинг, пиcтуре десcрибинг, дисcуссион, интервиеwс, дебате каби коммуникатив методлар интеграциялашуви такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси дискурс ёндашуви орқали мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, коллаборация, креатив фикрлашдан иборат коммуникатив кўникималарини такомиллаштиришга оид тавсиялар берилган;
инглиз тилини ўрганаётган талабаларда коммуникатив компетенсияни такомиллаштиришда коучинг ёндашув бўйича методлар аниқланган, шунингдек, олиб борилган педагогик тажриба-синов ишлари таҳлил этилган ва умумлаштирилган, илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини такомиллаштиришда коучинг ёндашувдан фойдаланиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг моделини мақсадли, методологик, ташкилий, мазмунли ва натижавий блоклар мазмунига коучинг ёндашувнинг ГРОW, роле-плай, репортинг, пиcтуре десcрибинг, дисcуссион, интервиеwс, дебате каби коммуникатив методлари компоненталарини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Энглиш фор мусиcологй Студенц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университети ректорининг 2023-йил 24-июлдаги 252-МХ-ПЎ сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида коммуникатив компетентлигини кочунг моделини ишлаб чиқиш имконини кенгайтирган;
коучинг ёндашувига устуворлик бериш асосида инглиз тилида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг мотивацион-мақсадли, ташкилий-фаолиятли каби коучинг технологияси босқичлари такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар 60230100 – Филология таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 28-октябрдаги 02/01-01/-97-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини коучинг контексида такомиллаштиришнинг мазмуни ва моҳияти бойитилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси дискурс ёндашуви орқали мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, коллаборация, креатив фикрлашдан иборат коммуникатив кўникималарини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетида 617309-ЭПП-1-2020-1-СК-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Марказий Осиёда битирувчиларни иш билан таʼминлаш учун қулай муҳит яратиш орқали университет талабалари ўртасида инновацион ёндашувлар, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024-йил 21-сентябрдаги 06/12-3392-санли маълумотномаси) Натижада, коммуникатив компетенсия тушунчаси ва унинг турлари, коучинг ёндашув ва унинг мазмун-моҳиятини аниқлаш ва дидактик-натижадорлик инфратузилмасини шакллантиришга эришилган.
инглиз тилида коммуникатив компетенсияни ривожлантириш хусусиятларини фалсафий, педагогик, социолингвистик ва инглиз тилини ўқитиш методикаси тушунчалари мазмунига коучинг ёндошуви компоненталарини сингдириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканалининг “Маданий маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-декабрдаги 04-36-1312-сон маълумотномаси). Натижада, коммуникатив компетенсия тушунчаси ва унинг турлари, коучинг ёндашув ва унинг мазмун моҳиятини аниқлаш, инглиз тилида коммуникатив қийинчиликларни бартараф этиш йўллари янада такомиллаштирилган.