Sayt test rejimida ishlamoqda

Қузиев Сарварбек Илмиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилини ўқитишда касбий кўникмалар орқали миллий виртуал туризмни такомиллаштириш методикаси. (Ўзбекистон миллий маданий мероси фанини ўқитиш мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия методикаси ва назарияси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2022.2.PhD/Ped3570.
Илмий раҳбар: Обидова Гулмира Кузибаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иминахунова Ирода Хусейновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Мамаджанова Нозима Адхамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда касбий кўникмаларни орқали миллий виртуал туризмни такомиллаштиришга доир  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз тилини ўқитишда касбий кўникмалар орқали миллий виртуал туризм билан интеграциялашнинг самарадорлиги, маданиятлараро коммуникация билан боғлиқ тил кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилди;
 инглиз тили машғулотларида виртуал саёхат, онлайн платформалар, анимацион дастурлар, аусентик материаллар орқали талабаларнинг миллий виртуал туризмни ривожлантиришнинг диагностикаси тил билиш индикаторлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш босқичларидаги мотивацион, коммуникативлик, имправизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмалар “Грамматика-таржима”, “Аудиолингуал”, “Тўғридан - тўғри” методларига устуворлиги асосида ривожлантилган;
инглиз тили машғулотларида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган, қўшимча тил ўрганиш имконини берувчи ҳамда индивидуал хусусиятлари, мутахассислик фанларининг интеграсион мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорлигига кўра мотив ва қизиқишларини диагноз қилишга йўналтирилган “Виртплаcе” ўқув платформаси ишлаб чиқилган;
инглиз тилини ўқитишда касбий кўникмалар орқали миллий виртуал туризмни ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида ўқув жараёнини такомиллаштиришга мо'лжалланган методик тавсиялар ва стратегиялар ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда касбий кўникмалар орқали миллий виртуал туризмни такомиллаштиришдаги ўрни ва илмий натижалари асосида:
инглиз тилини ўқитишда касбий кўникмалар орқали миллий виртуал туризм билан интеграциялашнинг самарадорлиги, маданиятлараро коммуникация билан боғлиқ тил кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкмониятлари аниқлаштирилган ҳамда “Натионал анд cултурал ҳеритаГЭС оф Узбекистан” ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган.(Ўқув қўлланма ОТФИ вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи, 333-302 рақамли гувоҳномаси). Натижада касбий кўникмалар орқали миллий виртуал туризмни тил кўникмалари орқали ривожлантиришнинг дидактик имкмониятлари ошишига хизмат қилган.
 инглиз тили машғулотларида виртуал саёхат, онлайн платформалар, анимацион дастурлар, аусентик материаллар орқали талабаларнинг миллий виртуал туризмни ривожлантиришнинг диагностикаси тил билиш индикаторлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш босқичларидаги мотивацион, коммуникативлик, имправизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмалар “Грамматика-таржима”, “Аудиолингуал”, “Тўғридан-тўғри” методлари “Натионал анд cултурал ҳеритаге оф Узбекистан” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўқув қўлланма ОТФИ вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи, 333-302 рақамли гувоҳномаси). Натижада инглиз тили машғулотларида виртуал саёхат, онлайн платформалар, анимацион дастурлар, аусентик материаллар “Грамматика-таржима”, “Аудиолингуал”, “Тўғридан-тўғри” методлари орқали ривожлантирилган.
инглиз тили машғулотларида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган, тил ўрганиш имконини берувчи ҳамда индивидуал хусусиятлари, мутахассислик фанларининг интеграсион мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорлигига кўра мотив ва қизиқишларини диагноз қилишга йўналтирилган “Виртплаcе” веб-сайти, туризм соҳасида таълим дастурини ривожлантириш, рақамли технологиялар  ва янги авлод адабиётларини ишлаб чиқишга доир илмий натижалардан 2022-2023 йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда самарали фойдаланилган. Натижада талабаларнинг касбий кўникмалар орқали маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish