Хамраева Севарахон Бахром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мураккаб тузилишли функционал тўқималарни олиш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4922
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Даминов Асрор Махмаюсупович, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий тўқув ускуналарида мураккаб тузилишга эга функционал тўқималарни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
белгиланган тўқима хусусиятлари ва технологик параметрлари таҳлили асосида турлича ўлчамдаги ўзгарувчан қалинликдаги мураккаб тузилишли функционал тўқималар ишлаб чиқилган;
ўзгарувчан қалинликдаги, мураккаб тузилишли функционал матоларнинг геометрик ва технологик омиллар кўрсаткичларини эътиборга олган ҳолда янги лойиҳалаш усули ишлаб чиқилган;
тўқув дастгоҳида тўқимани мураккаб тузилишини шакллантириш технологияси функционал матоларни ўзгарувчан қалинлигини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган;
кўп омилли тажрибаларни қайта ишлаш усулини қўллаган ҳолда мураккаб тузилишли функционал матоларни тўқув дастгоҳида олиш жараёнининг технологик муқобил параметрлари регрессион тенгламаларини таҳлил қилиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Функционал тўқималарни тузилишини ва ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича эришилган натижалар асосида:
функционал хусусиятли чойшаббоп тўқима учун Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти олинган ( № IAP 07369, 14.04.2023). Натижада маҳаллий хом ашёдан мураккаб тузилишли функционал тўқималар ассортименти кенгайтирилган;
маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган мураккаб тузилишли функционал тўқималарни олиш технологияси Тошкент шаҳридаги МЧЖ “RealTexTashkent”, МЧЖ “SunTex”" ва Бухоро шаҳридаги МЧЖ "Al Hakimplus " корхоналарининг замонавий тўқув ускуналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2024-йил 13-сентябрдаги № 03/25 2660-сон маълумотномаси). Натижада, махаллий пахта аралаш Модал ипларидан олинган функционал тўқиманинг узилиш кучи 24%га, ҳаво ўтказувчанлиги 15% га, гигроскопиклик хусусиятини 50% га ошишига ва дастгоҳдаги узилишлар сонини 33% га камайтиришга эришилган.