Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиқулова Феруза Дона қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Саноат тармоғида инвестициялардан самарали фойдаланиш жараёнларини статистик баҳолаш (Сурхондарё вилояти мисолида)”  
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”  (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4. PhD/Iqt4695
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи  PhD.03/30.07.2024.I.78.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент Отажонов Умид Абдуллаевич ва иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби Рахимов Тўхтабек Жумабоевич.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳудуд саноат тармоғида инвестициялардан самарали фойдаланиш жараёнларини иқтисодий-статистик таҳлили ва мазкур соҳа ривожланиш тенденсияларини прогнозлаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудуд инвестиция самарадорлигини оралиқ индекси шкалалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу шкала бўйича Шеробод тумани “паст самарадорлик“ (0.1 - 0.2), Шўрчи, Узун, Қизириқ, Жарқўрғон туманлари “ўртача самарадорлик” (0.2 - 0.4), Термиз тумани “ўртачадан юқори самарадорлик“ (0.4 - 0.6), Олтинсой, Денов, Музработ туманлари “юқори самарадорлик” (0.6 - 0.8) ва Термиз шаҳар, Ангор, Бойсун, Қумқўрғон туманлари“ жуда юқори самарадорлик” (0.8 - 1.0) гуруҳларда  эканлиги аниқланган;
саноат тармоғига киритилган инвестиция самарадорлигини баҳолашда кўрсаткичлар тизимига ҳудуд инфратузилмаси кўрсаткичини  киритиш асосида “биринчи даражали инфратузилма”, “иккинчи даражали хизматлар” ва “интеграциялашган инфратузилма кўрсаткичлари” мезонларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тармоққа жалб этилган инвестиция самарадорлигини баҳолаш услубиёти унинг молиявий, иқтисодий, сифат, таваккалчилик, ижтимоий ва экологик ҳамда ҳудудий инфратузилма кўрсаткичи самарадорлигини умумлаштирилган интеграл кўрсаткичи   ишлаб чиқиш ёрдамда   меъзони ҳисобига такомиллаштирилган;
кўп омилли эконометрик моделлар тузиш асосида Сурхондарё вилояти саноатига инвестиция жалб этиш ҳамда унинг тармоқ ишлаб чиқариш ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўсишига таъсирини 2024-2029-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудуд инвестиция самарадорлигини оралиқ индекси шкалалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу шкала бўйича Шеробод тумани “паст самарадорлик“ (0.1 - 0.2), Шўрчи, Узун, Қизириқ, Жарқўрғон туманлари “ўртача самарадорлик” (0.2 - 0.4), Термиз тумани “ўртачадан юқори самарадорлик“ (0.4 - 0.6), Олтинсой, Денов, Музработ туманлари “юқори самарадорлик” (0.6 - 0.8) ва Термиз шаҳар, Ангор, Бойсун, Қумқўрғон туманлари“жуда юқори самарадорлик” (0.8 - 1.0) гуруҳларга ажратиш ҳисобига “Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 30-июлдаги “Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ҳамда саноат корхоналари билан ишлашнинг мониторинг тизимини йўлга қўйиш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги 552-8-0-Қ/24-сонли қарори ижроси тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-январдаги 04-04/42-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши Сурхондарё вилояти Денов туманида саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси жорий қийматига нисбатан 10,9 фоизга қўшимча оширишда муайян даражада хизмат қилган.
Саноат тармоғига киритилган инвестиция самарадорлигини баҳолашда кўрсаткичлар тизимига ҳудуд инфратузилмаси кўрсаткичини  киритиш асосида “биринчи даражали инфратузилма”, “иккинчи даражали хизматлар” ва “интеграциялашган инфратузилма кўрсаткичлари” мезонларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2024-йил ИИ-чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 16-майдаги 286-сонли қарори ҳамда шу мазмундаги 2024-йил 4-июндаги 446-8-0-Қ/24-сонли Сурхондарё вилоят ҳокимлиги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-январдаги 04-04/42-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши ҳудудларнинг инфратузилмасини жадаллаштириб, аҳоли турмуш даражасини 6,8 % га оширишда муайян даражада хизмат қилган.
Тармоққа жалб этилган инвестиция самарадорлигини баҳолаш услубияти унинг молиявий, иқтисодий, сифат, таваккалчилик ва ижтимоий ва экологик ҳамда ҳудудий инфратузилма кўрсаткичи самарадорлигини умумлаштирилган интеграл кўрсаткичи   ишлаб чиқиш ёрдамида   меъзони ҳисобига такомиллаштирилиб, ишлаб чиқилган модели бўйича таклифи Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 30-январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024-йил 10-январдаги ПҚ-15-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 75-8-0-Қ/24-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида“ ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-январдаги 04-04/42-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижаларидан Сурхондарё вилоятидаги саноат корхоналарига инфратузилма кўрсаткичлари орқали инвесторлар томонидан киритиладиган инвестиция ҳажмини оширишда муайян даражада хизмат қилган.
Кўп омилли эконометрик моделлар тузиш асосида Сурхондарё вилояти саноатига инвестиция жалб этиш ҳамда унинг тармоқ ишлаб чиқариш ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўсишига таъсирини 2024-2029-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз қийматлари ишлаб чиқилган натижалари бўйича таклифи Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 5-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 21-июлдаги ПФ-111-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳақида”ги 470-8-0-Қ/23-сон қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида қарори ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-январдаги 04-04/42-сонли маълумотномаси). Ушбу янгилик натижаларидан лойиҳа доирасида Сурхондарё вилояти, вилоятнинг Сариосиё, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Бандихон ҳамда Бойсун туманлари ҳудудларида фаолият юритаётган саноат корхоналари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish