Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабуров Илҳом Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Яллиғланишга қарши ностероид препаратларни ишлаб чиқаришдаги ускуналар тозалигини баҳолаш ва валидациялаш», 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Far92.
Илмий раҳбар: Юнусходжаева Нодира Абдулхамитовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Закирджан Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Жалилов Фазлиддин Содиқович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» Давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яллиғланишга қарши ностероид дори моддаларини ёт модда сифатида МАСО миқдорларда таҳлил қила оладиган, илмий асосланган, замонавий таҳлил услубларини ишлаб чиқиш ва валидациялаш, ҳамда уларни ишлаб чиқариш ускуналари тозалигини баҳолашда тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларининг инъекцион шакллари учун терапевтик дозалар, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва токсикологик кўрсаткичларига асосан МАСО миқдорлари аниқланган;
биринчи марта кеторолак трометамин, кетопрофен, диклофенак натрий, мелоксикам ва декскетопрофен моддалари учун уларни ёт модда сифатида таҳлил қилиш имконини берувчи хусусий ва сезгирлиги юқори ЮССХ таҳлил услублари ишлаб чиқилган;
теноксикам моддасини ундан кейин ишлаб чиқарилган дори препаратлари таркибида ёт модда сифатида аниқлаш имконини берувчи такомиллаштирилган СФ таҳлил услуби ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган таҳлил услублари ICH Q2(R1) «Validation of Analytical Procedures: Text and Methodology» талаблари асосида валидация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Яллиғланишга қарши ностероид препаратларни ишлаб чиқаришдаги ускуналар тозалигини баҳолаш ва валидациялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Атокса» инъекция учун лиофилланган кукун учун корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-23433983-4988-2024) ) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома, № DV/M 04158/06/22). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши теноксикам моддасини сақлаган ушбу дори воситасининг юқори сифатини таъминлаш имконини берган;
«Фармацевтика корхоналарида тозалаш жараёнлари валидациясини ўтказиш» услубий тaвсиянoмa Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тaсдиқлaнгaн (15.01.2025 й., №11/65). Натижада, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва фармацевтика институтлари учун тозалаш жараёни валидациясини ўтказиш бўйича тавсиянома бўлиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish